Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Биология, Умумий биология

Ҳужайра бўлинишининг чегараси

Тирик организмларнинг деярли барчаси ҳужайралардан ташкил топган. Ҳужайралар эса бўлиниш йўли билан кўпаяди. Бўлинишнинг асосан икки: митоз ва меёз турлари мавжуд. Эукариот организмларнинг соматик ҳужайралари деярли фақатгина митоз усулида, жинсий ҳужайралари эса меёз усулида кўпаяди. Прокариот организмларнинг ҳужайралари одатда тенг иккига бўлиниш йўли билан билан кўпаяди (тенг иккига бўлиниб кўпайишни амитоз билан адаштирманг).
Одам ҳаёти давомида ҳужайраларнинг бўлиниб кўпайиши оқибатида 10 квадриллион (15 та ноли бор) ҳужайра ҳосил бўлади.
Ҳужайраларнинг бўлиб кўпайишини илк маротаба микроскоп остида немис ботаник олими Ҳюго фон Моҳл яшил сув ўти Cладопҳора гломерата ҳужайраларини текшириш вақтида кузатади.

Ушбу мақоламизда ҳужайраларнинг бўлиниш усуллари ҳақида эмас, балки ҳужайралар бўлинишининг чегараси мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида фикрлашамиз.

Кўп ҳужайрали организмларда ҳужайралар бўлиниб борар экан, организм миқдор жиҳатдан ҳам ўсиб боради. Лекин шундай бўлса ҳам ҳужайралар бўлиниб кўпайишининг маълум бир чегараси мавжуд. Масалан, одамларда ҳужайра ўртача 52 марта бўлингандан кейин бўлинишдан тўхтайди. Буни фан тилида Ҳайфлик феномени (ёки Ҳайфлик чегараси) деб аталади. Бу ҳолат қуйидагича тушунтирилади. Ҳужайралар бўлиниш вақтида уларнинг хромосомалар насл апаратни икки ҳисса орттириш учун ДНК молекуласини репликатсия қилишга ундайди. Биламизки хромосомаларнинг охирги учларида теломерлар жойлашган. Ҳужайра бўлиниб кўпаяр экан, мана шу теломерлар қисқариб боради ва қайсидир нуқтага етгандан сўнг улар тугайди. Бу эса ҳужайра бўлинишини тўхтатади. Бўлиниш хусусиятини йўқотган ҳужайралар қари ҳужайралар деб номланади. Улар аста секинлик билан аутофагияга учраб нобуд бўлади.

Саратон ҳужайраларида эса кўп миқдорда теломераза ферменти мавжуд бўлганлиги учун, ушбу фермент хромосомаларнинг учки қисмидаги теломерларнинг қайта тикланишига ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида саратон ҳужайраларининг ўлмаслигини таъминлайди. Улар тинимсиз ва чекланмаган миқдорда кўпайиш имкониятига эга бўлади.

Аммо лекин Нобел мукофоти совриндори Алекцис Каррел ҳужайралар бўлиниш чегараси мавжудлиги ҳақидаги Леонард Ҳайфликнинг ушбу назариясини рад этади ва ҳар бир нормал ҳужайра ўлмас деб ёзади. Каррелнинг тандиқлари ва хулосаларидан сўнг Ҳайфлик ўз фикрларига шубҳа қила бошлайди. Шундан сўнг лабораторияда ўз хулосаларини қайта ва қайта текшириб кўриш натижасида ҳақиқатдан ҳам Ҳайфлик чегара мавжуд эканлигини аниқлайди. Кейин бошқа бир қанча олимлар тажрибаларда Ҳайфлик натижаларини такрорлашади.