Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Астрономия

Литосфера – Ернинг ички тузилиши

Ер назарий - фарзаий жиҳатдан уч асосий қисмга бўлиб ўрганилади: ҚобиқМантия ва Ядро.

Ер қобиғи қалинлиги, океан чуқурликларига нисбатан, 5-10 километр, текисликларда эса, 35 - 45 км, тоғли ҳудудлардан эса 70 километр ва ундан юқори масофада ўзгаради. Умуман олганда эса, ер қобиғини ўртача 33 километр қалинликдаги бир жинсли қатлам сифатида, шартли равишда тасаввур қилинади. Қобиқдаги тоғ жинслари ҳарорати ўртача ҳар 33 метрда 1 °К га кўтарилади.

Қобиқ қатламида бир бирини алмаштириб такрорланувчи (қум, тупроқ, гил, оҳактош каби) чўкинди жинслар қавати ҳамда, гранит ва базалтдан иборат магматик қаватлар мавжуд. Чўкинди жинслар асосан органик моддаларнинг йиғиндисидан иборат бўлиб, уларнинг кўпчилиги фойдали қазилмалар сифатида муҳим аҳамият касб этади. Чўкинди жинслар қаватидан кейин гранит қатлами мавжуд бўлиб, у ер қобиғида магманинг юқори босим ва ҳароратда отилиб чиқиши ва совуб, қаттиқ ҳолатга ўтиши туфайли вужудга келган. Гранитдан кейин базалт қатлами мавжуд бўлиб, у гранитдан кўра оғирриқ ва унда темир, калтсий ва магний моддалари кўпроқ.

Қобиқдан кейин, 33-29000 километр чуқурлик интервалларида Мантия жойлашган. Мантия Темир, Магний ва Қўрғошиндан эканлиги ва ўртача ҳарорати 2000 °К атрофидалиги тахмин қилинади. Ер қобиғи ва мантиясининг юқори қисми ўзаро биргаликда ер литосферасини ташкил қилади. Литосфера бир неча улкан литосферик плиталардан иборат бўлиб улар доимо бир бирига нисбатан ҳаракатда бўлади. Айнан шу литосферик плиталар чегаралари бўйлаб зилзилаларнинг нисбатан кўп ўчоқлари пайдо бўлади. Мантия ва қобиқ чегараси - "Мохрович юзаси" деб аталади ва унда сеесмик тўлқинлар тарқалиш тезлиги кескин сакрашлар билан кучаяди. Материклардан 120-150 км, океанлардан эса 60 - 400 км чуқурликда "Атеносфера" деб номланувчи қатлам жойлашган бўлиб, бу қатламдаги моддалар эриш ҳароратига яқин ва жуда ҳам паст қовушқоқлик хусусиятида эканлигини, ва бу қатлам ўзидан юқорида жойлашган литосфера қатламларини ўз сирти бўйлаб сирпанган сингари ҳаракатга келтиришини соҳа мутахассислари тахмин қиладилар.

Ернинг марказий қисмини эса, 29000-6371 километрлик қатламда ер Ядроси жойлашган. Ядро ҳам ўз навбатида икки қисмдан иборат деб тахмин қилинади: Биринчи, ташқи қисми 2900 - 5000 километр қалинликда бўлиб, унинг суюқ ҳолда, яъни, эриган темир ва унинг аралашмалиридан иборат эканлиги, ва иккинчи - ички ядро 5000 - 6731 километр қатламда бўлиб, қаттиқ қатлам деб фараз қилинади. Ер ядросининг тузилиши ва физик хусусиятлари ҳали тўлиқ ўрганиб чиқилмаган.