Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Биология, Анатомия

Одам тана тузилишининг терминологияси

Анатомия инсон танаси тузилишини ўрганади. Анатомик терминология тиббиёт терминологиясининг фундаменти ҳисобланади. Анатомик терминлар лотин тилида(баъзан лотин тилига ўзлашган юнон тилида) номланади. Анатомик терминларнинг бир тилда номланиши уларнинг сон жиҳатдан ошиб кетишига йўл қўймайди.

Анатомияда тана қисмларининг фазодаги ҳолатини ўрганишда ўзаро перпендикулар сатҳлардан фойдаланадилар. Булар сагиттал, фронтал ва горизонтал сатҳлардир. Сагиттал сатҳ деб тананинг олдинги ва орқа томонидан кесадиган юзага айтилади. Сагиттал сатҳ одам танасини чап ва ўнг бўлакларга бўлади. Фронтал сатҳ тананинг икки ён томонидан кесиб ўтадиган, пешонага параллел бўлган (пешона суяги лотинча “ос фронтале”) юзага айтилади. У танани олдинги ва орқа қисмларга ажратади. Горизонтал сатҳ фронтал ва сагиттал сатҳга нисбатан перпендикулар, 90о бурчакда жойлашади. У танани юқориги ва пастки қисмларга ажратади. Сатҳларни инсон танасининг исталган қисмидан ўтказиш мумкин ва уларнинг сони чекланмаган.

Горизонтал сатҳда ажратилган тана қисмларининг инсон бошига яқин томонини супериор(юқори) деб, оёғига яқин томонини эса инфериор(пастки) деб номланади. Сагиттал сатҳда ажралган тана қисмлари дехтер(чап) ва синистер(ўнг) деб, фронтал сатҳда ажралган тана қисмлари антериор(олдинги) ва постериор(орқа) деб юритилади.

Терминларнинг изоҳи

Медиалис – агар аъзо ўрта соҳага яқин бўлса,
Латералис – агар аъзо ўрта соҳадан узоқ бўлса,
Интермедиус – агар аъзо иккита ҳосиланинг ўртасида бўлса,
Прохималис – агар аъзо танага яқин бўлса,
Дисталис – агар аъзо танадан узоқ бўлса,
Интернус –агар аъзо ички қисмда жойлашса,
Ехтернус – агар аъзо ташқи қисмда жойлашса,
Профундус – агар аъзо чуқурда жойлашса,
Суперфиcиалис –агар аъзо юзада жойлашса деб юритилади.

Баъзи аъзоларнинг жойлашган ўрнини белгилашда танадан бўйлама чизиқлар (линеа) ўтказилади. Олдинги ўрта чизиқ – линеа медиана антериор тўш суяги ўртасидан, тўш чизиғи – линеа стерналис тўш суяги чеккасидан, ўрта ўмров чизиғи – линеа медиоcлавиcуларис(мамилларис) ўмров суяги ўртасидан ўтади. Тўш чизиғи билан ўрта ўмров чизиғи ўртасида линеа парастерналис чизиғи ўтади. Олдинги қўлтиқ ости чизиғи – линеа ахилларис антериор, ўрта қўлтиқ ости чизиғи – линеа ахилларис медиа, орқа қўлтиқ ости чизиғи – линеа ахилларис постериор номларига мос соҳадан, курак чизиғи – линеа сcапуларис курак суягидан, умуртқа ён чизиғи – линеа паравертебралис умуртқа суяглари икки ёнидан, орқа ўрта чизиқ – линеа медиана постериор умуртқа ўткир қирралари устидан ўтади.
Анатомик терминологияда қўлланиладиган префикслар.
Суб- (лотинча “остида”). Сўз олдида ишлатилиб, остида, остки, ост маъноларини англатади. Масалан, субмандибуларис “пастки жағ ости” деган маънони англатади.

Ҳйпо- (қадимги юнон тилида “остида”). Ҳйпо префикси суб префикси билан маънодошдир. Масалан, ҳиполингуал “тил ости” деган маънони англатади.
Инфра- (лотинча “пастда, остки томонда”). Бу префикс ҳам суб билан маънодош. Юқори маъносини билдирувчи супер- ва супра- префиксларига зид маънолидир. Масалан, инфраорбитал “кўз косаси ости” маъносини англатади.
Интер- (лотинча “ўртасида”,”орасида”). Бу префикс иккита тузилма орасида деган маънони англатади. Масалан, мусcулус интерcосталис қовурғалар орасида жойлашган мускулдир.
Супер- ёки супра- (лотинча “юқори”, “тепада”). Бирор тузилманинг устида, тепасида деган маънони англатади. Масалан, супраорбиталис “кўз косаси усти” маъносини англатади.

Бошқа анатомик терминлар

Париетал (лотинча “париес” – “девор”). Тана бўшлиқларини ўраб турган деворлар шундай номланади. Масалан, перитонеум париетале – қорин бўшлиғи аъзоларини ички томондан ўраб турган парда.
Терминал (лотинча “терминус” – “охирги”). Қон-томир, нерв толаларининг охирги тармоқлари шундай аталади. Масалан, аксоннинг терминал тармоқлари.
Висcерал (лотинча “висcера” – “ички органлар”). Тана бўшлиғида жойлашган органларга, уларга борувчи нерв ва қон-томир тармоқларига нисбатан ишлатилади. Масалан, ошқозон перитонеум висcерале билан қопланган. Перитонеум висcералени ўзини эса перитонеум париетале қоплаган.