Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Кимё, Элементлар

Водород изотоплари ҳақида

Табиатда Водород уч хил изотоп ҳолатида учрайди. Водороднинг барча изотоплари ўз номига эгадир. Улар: Протий 1H (ёки шунчаки H); Дейтерий 2H (ёки, D); ва Тритий 3H (ёки, T, бу изотоп радиоактив ҳисобланади). Протий ва Дейтерий, масса сонлари мос равишда 1 ва 2 бўлган барқарор изотоплардир. Табиатда уларнинг тарқалганлиги ҳам мос равишда 99,9885 ± 0,0070 % ва 0,0115 ± 0,0070 % ни ташкил қилади.

Тритий изотопи – беқарор бўлиб, унинг ярим емирилиш даври 12,32 йил. Тритийнинг табиатда тарқалганлиги миқдори жуда кичик бўлиб, бу борада ҳозирча аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Табиий водород H2 ва HD (дейтероводород) молекулаларининг 3200:1 нисбатдаги аралашмаси ҳолатида бўлади. тоза Дейтерий D2 миқдори жуда кичик. HD ва D2 нисбати эса тахминан 6400:1 деб баҳоланади.

Водород изотопларининг физик хоссалари

Кимёвий элементлар ичида, айнан бир элементнинг изотопларининг физик ва кимёвий жиҳатдан бир-биридан энг катта фарқ қилиши айна водородга тегишлидир. Бунинг сабаби, водород изотопларининг атом масалаларининг ўзаро нисбатлари анча катта эканлиги билан изоҳланади.

Эришҳарорати,КҚайнашҳарорати, КУчланмануқтаси, К/кПаКритик нуқтасиК/кПаЗичлигиСуюқ/газ;г/см3
H213,9620,3913,96 / 7,332,98 / 1,3170,811 / 1,316
HD16,6522,1316,6 / 12,835,91 / 1,48114,0 / 1,802
HT 22,9217,63 / 17,737,13 / 1,57158,62 / 2,31
D218,6523,6718,73 / 17,138,35 / 1,67162,50 / 2,23
DT 24.3819,71 / 19,439,42 / 1,77211,54 / 2,694
T220,6325,0420,62 / 21,640,44 / 1,85260,17 / 3,136
ИзотопЗНМасса (м.а.б)Ярим емирилиш давриСпинТабиатда тарқалишиПарчаланиш Энергияситури
1H101,00782503207Барқарор1/2+99,9885 
2H112,0141017778Барқарор1+0,0115 
3H123,016049277712,32(2)1/2+??? (18,591 кеВ)

Дейтерий ва Тритий орто- ва парамодификатсияларга эга: п2о2п2о2 . Гетероизотопли водород (ҲД, ҲТ, ДТ) орто- ва парамодификатсияларга эга эмас.

Дейтерий ва Тритий орто- ва парамодификатсияларга эга: п-D2о-D2п-T2о-T2 . Гетероизотопли водород (HD, HТ, DТ) орто- ва парамодификатсияларга эга эмас.