Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Биология, Ботаника

АПГ системаси нима ва унинг турлари

Ботаникада ўсимликлар филогенеяси билан шуғулланаётганлар АПГ тизими (АПГ сйстем) деган жумлага тез-тез рўбарў бўлиб туришади. Бугун мана шу машҳур АПГ нима эканлиги ҳақида гаплашамиз.

АПГ (Ангиосперм Пҳйлогенй Гроуп) бу ёпиқ уруғли (гулли) ўсимликларнинг филогенеясини ўрганувчи халқаро ботаник-систематиклар жамоасидан ташкил топган гуруҳнинг номи. Ушбу ботаник-систематиклар ўз олдиларига қўйган асосий мақсад – уларгача бўлган тадқиқотчилар, жумладан, Кронквист (1981), Торн (1992 ва 2001) ҳамда Тахтаджиян (1997) томонидан яратилган ёпиқ уруғли ўсимликларнинг классификатсиясидаги камчиликлар, мавҳумлик ва ихтилофларни бартараф этишдан иборат бўлган. АПГ жамоаси ёпиқ уруғли ўсимлик классификатсияни яратишда айнан кладистик методдан фойдаланишган, яъни гулли ўсимликларнинг классификатсияси айнан ДНК молекуласидаги нуклеотидлар кетма-кетлигидан фойдаланган ҳолда текширилган. Бунда улар 2 та хлоропласт ва битта рибосома генидан фойдаланишган.

АПГ ишининг бошқа ботаник-систематик ишларидан фарқи шундаки, улар аввало классификатсиялашда кладистик усулдан фойдаланган бўлсалар, иккинчидан жамоада дунёнинг энг кучли ботаник-систематиклари йиғилган ва улар ҳар бир хулосани ўзаро консессусга келишган ҳолда ифодалашган, натижада 1998-йилда АПГ И, 2003-йилда АПГ ИИ, 2009-йилда АПГ ИИИ ва 2016-йилда АПГ ИВ системалари юзага келди.

Барча системаларда ботаниклар қабила (ордо) дан юқори бўлган систематик бирликларга илмий ном беришмайди, уларни шунчаки инглиз тилидаги номларда ифодалаб кетишади. Бу ҳолни улар “қабиладан юқоридаги таксонларда деярли ихтилофлар йўқ ва уларга тўхталишни жоиз деб билмадик” деб изоҳлашади. Мазкур классификатсияда унгача бўлган классификатсиялардан фарқли равишда жуда кўплаб таксонлар жалб қилингани ишнинг нуфузи ошишига сабаб бўлган.

АПГ И

Ушбу система 1998-йилда эълон қилинди. Унга ўсимликларнинг 40 қабилага оид 462 оиласи киритилди.

АПГ ИИ

Орадан бироз вақт ўтгач 2003-йилда тадқиқотчилар аввалги системани тўлдирган ҳолда янги АПГ ИИ ни эълон қилдилар. Унда аввалги системага қўшимча равишда янги 5 та қабила қўшилди, система жами 45 қабилага оид 457 оилани қамраб олди.

АПГ ИИИ

Жамоанинг 2009-йилда эълон қилган навбатда системасига 14 та янги қабила (жами 59 қабила) қўшилган бўлиб, улар 413 оиланинг филогенетик ўрнини кладистик усулда кўрсатиб берганлар. Шундай бўлсада ишда бир неча оила ва туркум вакиллари инсертае седис мақомида қолади (бунинг нима эканлигини ушбу мақолада ўқишингиз мумкин).

АПГ ИВ

Ваниҳоят халқаро жамоа томонидан 2016-йилда гулли ўсимликлар классификатсиясини ифодалайдиган навбатдаги АПГ ИВ системаси эълон қилинди. Янги система ўз ичига 64 қабила 416 оилага мансуб ўсимликларни қамраб олди.

АПГ лойиҳаси асосида жуда кўплаб ўсимлик оилаларининг систематик ўрни аниқланди. Илгари инсертае седис мақомидаги кўплаб оила ва туркумлар бу мақомдан чиқарилди. Жараён ҳали яна давом этади, чунки кўплаб ўсимлик оилалари, туркумлари классификатсияда ўзларининг аниқ ўрни аниқланишини кутиб турибди.