Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Кимё, Назарий

Аралашмаларни ажратиш ҳақида

Ҳар қандай аралашма таркибий қисмлардан иборат бўлиб, уларни бир-биридан ажратишнинг турли усуллари мавжуд.
Ҳайдаш (дистиллаш) усули суюқ аралашмаларни ва эритмаларни ажратишда қўлланилади. Аралашмани ташкил этган моддаларнинг қайнаш температураларига асосланиб ҳар бир компонент ажратиб олинади.
Масалан: нефтни шу усул билан бир неча моддаларга ажратиш мумкин. Бунда ҳар бир ажратиб олинадиган модда паст қайнаш температурасидан юқори қайнаш температурасига қараб боради. Бу фраксион ҳайдаш усули дейилади.

Агар ажралаётган компонент қисман иккинчи модда билан аралашиб қолса, моддаларни тоза ҳолда ажратиш учун қайта ҳайдаш усулидан фойдаланилади. Масалан: сув билан спирт аралашмасини 78°C да спирт ва сувга ажратиш мумкин. Лекин “спирт-сув” таркибли оз миқдордаги аралаш- ма ҳам спиртга ўтиб кетгани учун спирт сув билан «ифлос»ланади. Шу аралашмани тоза ҳолда ажратиш учун у яна қайта ҳайдалади.
Баъзи механик аралашмалар магнит хоссаларига кўра сувда ёки бошқа моддаларда эрувчанлигига, актив сиртга ютилиши (адсорбсияланиши)га қараб ажратилади. Моддаларнинг бошқа модда сиртига ютилиш хоссасидан фойдаланиб ҳавони заҳарли газлардан тозалаш мумкин (противогазнинг ишлаши). Бунда ҳаводаги бошқа газлар билан аралашган заҳарли газлар молекулалари гъовак сиртга ютилади ва ҳаво тозаланади. Шу усулдан фойдаланиб, моддаларни бир-биридан ажратиш ва консентрлаш усуллари “хроматография” ва “экстраксия” усуллари ишлаб чиқилган.

Ажратиб олинган ёки янги синтез қилинган моддаларни алоҳида (индивидуал, яъни тоза) модда эканлигини аниқлаш керак. Моддаларнинг индивидуал эканлигини аниқлаш ва тасдиқлаш «идентификатсия”лаш дейилади. Моддаларни идентификатсиялаш турли усуллар ёрдамида қуйидагича амалга оширилади.

Моддаларнинг ранги ва агрегат ҳолати ўрганилади. Агар модда қаттиқ бўлса, унинг суюқланиш температураси (тsuyuq.) аниқланади (бу катталик ҳар бир модда учун асосий фойдаланиш тавсифи ҳисобланади). Суюқланиш температураси деб, қаттиқ ҳолдаги модда қиздирилганда унинг суюқ ҳолга ўтиш температурасига айтилади. Масалан, муз 0°C дан юқорида суюқ ҳолга ўтади, кумуш 960°C да суюқланади, сахароза (шакар) учун тºsuyuq, 185°C.

Баъзи моддалар қиздирилганда суюқланишга «улгурмасдан» буғга айланиб кетади. Кўпчилик органик моддалар парчала- ниш (кўмирланиш) температурасига эга. Айрим қаттиқ моддалар қиздирилганда суюқ ҳолга ўтмасдан буғ ҳолатига ўтиб кетади. Масалан: J, (кристалл) қиздирилса 184,5°C да тўғридан-тўғри буғ ҳолига ўтади, бу ҳодисага “сублиматсия” дейилади. Суюқ моддалар учун қайнаш температураси (t) аниқланади.

Масалан: спирт 78°C да, қай метил спирти 53°C да, атсетон 59°C да қайнайди. 2. Модда таркибини сифат ва миқдорий анализ (таҳлил) қилиш. Бунда ҳар бир модда таркибига кирувчи элементларнинг тури ва уларнинг фоиз миқдорлари аниқланади. Шу натижалар асосида модданинг эмпирик форму- ласи (модда молекуласи таркибига қандай элемент неча атомдан кир- ганлиги) аниқланади.

Масалан, H₂SО4, бир молекула сулфат кислота икки 4 атом водород, бир атом олтингугурт ва тўрт атом кислороддан иборат. Бунда физикавий ва кимёвий усуллардан фойдаланилади. Моддаларнинг таркибини анализ қилиш усуллари ва улар билан богълиқ қонун-қоидаларни ўргатувчи кимё фани бўлимига аналитик кимё дейилади.

Ҳозирги вақтда моддаларни идентификатсиялашда турли махсус асбоб (қурилма)лар ишлатилади. Кўпчилик рангли ва рангсиз моддалар ёруғлик нурининг кўриниш соҳаси (400-800 нм нанометр) ва ултрабинафша (180-300 нм) нурларни ютади. Моддаларнинг нур ютиш хоссасини аниқлаб берувчи махсус қурилма спектрофотометр дейилади. Бу қурилма ютилган нурнинг тўлқин узунлиги λ (нм, мкм-микрометр) ёки частота в (сек—¹) билан нур интенсивлиги (%) богъланиши кўринишидаги спектрни чизиб беради. Шу спектрдаги ютилиш соҳаларига кўра модданинг тузилиши ва таркиби ҳақида тўгъри хулоса қилинади.

Моддалар инфрақизил нурни ютиш хоссасига эга. Инфрақизил спектроскопия (ИҚС) усули билан ҳам моддалар идентификатсия- ланади. ИҚ-спектрда (400-3700 см—¹) молекуладаги атомлар ўртасида ҳосил бўлган турли богъланишларга мос келувчи тебранишлар тўлқин сонлари соҳалари аниқланиб, шулар асосида модданинг тузилиши тўгърисида хулоса қилинади.