Таркибида металл атоми ва гидроксил группалари тутган мураккаб моддалар асослар (гидроксидлар) дейилади. Уларнинг умумий формуласи Me(OH)n бўлиб, Me — металл атоми, n—гидроксил группалар сони (металлнинг валентлиги).
Гидроксидлар сувда эрувчанлигига кўра ишқорлар ва асосларга бўлинади. Амфотер гидроксидлар ҳам мавжуд. Ишқорлар деб, сувда яхши эриб, кучли диссотсиланувчи гидроксидларга айтилади. Уларга: NaOH, LiOH, KOH, RbOH, CsOH, Ca(OH)2, Ba(OH)2 лар киради. Ишқор — “ўювчи”, “емирувчи” маъносини билдиради.
Ишқорларнинг асосий хусусиятлари сувда яхши эриб, сувли эритмада деярли тўлиқ ионланишидир:
NaOH=Na++OH—; KOH=K++OH—
Ca(OH)2=Ca(OH)++OH—; Ca(OH)+=Ca+2+OH—
Асослар
Асослар — сувда кам эрийдиган ва жуда кам диссотсиланувчи гидроксидлардир. Асосларга: Mg(OH)2; Fe(OH)2; Mn(OH)2; Cu(OH)2; Hg(OH)2 мисол бўлади. NH4OH — аммоний гидроксиди, металл атоми бўлмаган ягона гидроксид ҳам асослар қаторига киради. Асослар сувда оз эрийди, жуда оз ионланади:
Fe(OH)=Fe(OH)++OH—; Cu(OH) =Cu(OH)++OH— ,
Ишқорлар ва асослар эритмаларда OH— — ионлари кўп бўлгани учун лакмус — кўк рангли, фенолфталеин —бинафша рангли бўлади.
Олиниши
I. Ишқорлар ишқорий ва ишқорий-ер металларининг сувда эриши натижасида ҳосил бўлади:
2Li+2H2O → 2LiOH+H2
Ca+2H2O → Ca(OH)2+H2
II. Металл оксидларининг сувда эриши натижасида ҳосил бўлади:
Na2O+H2O → 2NaOH
Cs2O+H2O → 2CsOH
III. Металл гидридларининг сувда эриши натижасида ҳосил бўлади:
LiH+H2O→ LiOH+H2; KH+H2O → KOH+H2
CaH2+2H2O → Ca(OH)2+2H2
IV. Айрим ҳолларда алмашиниш реакциялари ёрдамида ишқорлар олинади:
Ca(OH)2+Na2CO3 → CaCO3↓ +2NaOH
K2SO4+Ba(OH)2 →BaSO4↓ +2KOH
V. Асосларни олиш учун улар оксидларининг сувда қисман эришидан фойдаланиш мумкин: MgO+H2O → Mg(OH)2.
VI. Аксарият ҳолларда асосларни олиш учун металларнинг тузлари эритмаларига ишқор эритмалари таъсир эттирилади:
CuCl2+2NaOH →Cu(OH)2↓+2NaCl
Mn(NO3)2+2KOH → Mn(OH)2↓ +2KNO3
FeSO4+2NaOH → Fe(OH)2↓ +Na2SO4
Физикавий хоссалари
Гидроксидлардан фақат NH4OH эритма ҳолида бўлиб, бошқалари қаттиқ ҳолда бўлади. Ишқорлар қаттиқ ҳолда, оқ рангли, жуда гигроскопик моддалардир. Асослар турли рангли бўлиб, аморф ва кристалл тузилишли, сувда кам эрувчан моддалардир. Ишқорламинг сувли эритмалари кучли ва асосларнинг эритмалари кам электр ўтказиш хоссаларига эга.
Кимёвий хоссалари
a) юқорида айтилганидек, кимёвий жиҳатдан ишқорлар асосларга нисбатан фаол моддалардир. Улар суюқланма ёки эритмада Me(OH)n = Me+n+nOH— тенгламага кўра OH— ионларини кўп миқдорда ҳосил қиладилар. Шу сабабли улар “ўювчи” хоссаларини намоён қиладилар.
б) гидроксидлар кислотали оксидлар билан таъсирлашиб туз ва сув ҳосил қиладилар
Fe(OH)2+SO2 →FeSO3 + H2O
NaOH+ CO2 → NaHCO3
6NH4OH+P2O5 →2(NH4)3PO4+3H2O
в) қиздирилганда сув ажратиб чиқариб тегишли металл оксидини ҳосил қилади:
2NaOH →Na2O+H2O
Ca(OH)2 → CaO+H2O
Cu(OH)2 → CuO+H2O
г) баъзи гидроксидлар қиздирилса, сув, кислород ва эркин ҳолда металл ажралиб чиқади:
4AgOH → 4 Ag+O2+2H2O
2Hg(OH)2 → 2Hg+O2+2H2O
д) аммоний гидроксид температура таъсирида газсимон моддаларга тўлиқ парчаланади:
NH4OH → NH3↑+H2O
Гидроксидларнинг номланиши
Гидроксидларнинг номланиши: улами номлашда тегишли металл номига “гидроксид” сўзи қўшиб айтилади. Масалан: LiOH — литий гидроксиди, Ca(OH)2 — кальций гидроксиди. Кимёвий хоссасига кўра улар ишқорлар бўлгани учун: LiOH — литий ишқори (ёки ўювчи литий); NaOH — натрий ишқори (ўювчи натрий) номлари ҳам мавжуд.
Асослами номлашда ҳам юқоридаги қоида сақланиб қолади. Агар бир металл турли оксидланиш даражаларидаги гидроксидлами ҳосил қилса, унинг валентлиги кўрсатилади: Fe(OH)2 — темир (II)- гидроксиди; темир(II)асоси; Fe(OH)3—темир (III)-гидроксиди; темир (III)- асоси; Cu(OH)2 — мис (Il)-гидроксиди, CuOH — мис (I)-гидроксиди ва ҳоказо.
Амфотер гидроксидлар
Амфотер гидроксидлар. Ҳам асос, ҳам кислота хоссаларини намоён этувчи гидроксидлар амфотер гидроксидлар дейилади. Уларнинг умумий таркибини Me(OH)n га мос келишини эътиборга олиб, амфотерлик хоссасини шундай тушунтириш мумкин:

Бундай гидроксидлар қаторига: Zn(OH)2, Sn(OH)2, Be(OH)2, Pb(OH)2, Al(OH)3,Cr(OH)3, Sn(OH)4 ларкиради. а) амфотер гидроксидлар кислота хоссасини намоён қилади:
Al(OH)3(k)+NaOH(k) → NaAlO2+2H2O
б) амфотер гидроксидлар асос хоссасини намоён қилади:
Zn(OH)2 ↓ +H2SO4 = 2H2O+ZnSO4
Cr(OH)3↓ +3HNO3 = Cr(NO3)3+3H2O
Амфотер гидроксидларни олиш учун металлга эквивалент миқдорда ишқор таъсир эттириш керак:
AlCl3+3NaOH →Al(OH)3 ↓ +3NaCl
Be(NO3)2+2KOH → Be(OH)2↓+2KNO3
