Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик белгилари

Эктопик ҳомиладорлик қачонки, эмбрион бачадоннинг ички қаватидан бошқа жойга ўрнашган ҳолатида содир бўлади. Бу ҳаёт учун хавфли асоратларга олиб келиши мумкин.

Кўпинча эктопик ҳомиладорликда эмбрион бачадон найлари (фаллопия найи)га ўрнашган бўлади, аммо у тухумдон ёки қорин бўшлиғида ҳам бўлиши мумкин.

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик ҳомиладор аёл учун ҳалокатли ҳаттоки, ўлимга олиб келиши ҳам мумкин.

Масалан, бачадон найчаси ёрилиши, жиддий қон йўқотиш ва шок ҳолатига олиб келади. Бундай ҳолатда тез даволаниш муҳим. Бироқ бунда эмбрионни сақлаб қолиб бўлмайди.

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик белгилари

Эктопик ҳомиладорликда дастлабки белгилар намоён бўлмаслиги мумкин.

Бу белгилар қуйидагилар ўз ичига олади:

  • Қорин бўшлиғида оғриқ — бу кўпинча тос суягининг пастки қисмида пайдо бўлади;
  • Вагинал қон кетиш — қон ҳайз давридаги қонга нисбатан ҳолати суюқроқ, очроқ ёки тўқроқ рангдаги ажралма бўлади. У шунингдек, ёпишқоқлиги кам бўлиши ҳам мумкин;
  • Елкада оғриқ — бу ҳолат ички қон кетишини кўрсатади. Қон кетиш диафрагма нервини қўзғатиб, соҳада оғриқ пайдо бўлишига сабаб бўлади;
  • Ҳушдан кетиш ёки коллапс — бу ҳолат жиддий қон йўқотиш ҳолатидан сўнг келиб чиқиши мумкин.

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик асоратлари

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик даволанмаса ва тез ташхис қўйилмаса, ҳомиладор аёл ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин. Даволаш ҳомилани сақлаб қола олмайди.

Аёлда бўлиши мумкин бўлган асоратлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ички қон кетиш: бу шок ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Қачонки даволаш кечиктирилганда, бу хавф ортади.
  • Бачадон (Фаллоп) найларининг шикастланиши: бу келажакда ҳомиладор бўлишда қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Одамдаги бошқа фаллоп найчаси етарли даражада ишлаҳси мумкин.
  • Битта фаллоп найчасини олиб ташлаш натижасида ҳам ҳомиладор бўлиш мумкин. Агар икаласи ҳам олиб ташланса, одамлар учун ҳомиладор бўлишда ин витро уруғлантириш ягона имконият бўлиб қолади.

Хавфли омиллари

Қуйидаги омиллар аёлда бачадондан ташқари ҳомиладорлик юзага келишига сабаб бўлиши мумкин:

  • Олдинги эктопик ҳомиладорлик — аввал эктопик ҳомиладор бўлган аёлларда ҳолатнинг қайта кузатилиш хавфи юқори бўлади;
  • Ёш — аёл ёши қанчалик катта бўлса, эктопик ҳомиладорлик хавфи шунчалик юқори бўлади;
  • Инфексия — бачадон найчалари, бачадон ва тухумдонда яллиғланиш ва инфексия бўлиши эктопик ҳомиладорлик хавфини ошириши мумкин;
  • Жинсий йўл билан юқадиган инфексиялар — баъзи жинсий йўл билан юқадиган инфексиялар, шунингдек, гонорея ёки хламидия кабилар юқиши тос аъзолари яллиғланиш касалликлари хавфини оширади. Тос аъзолари яллиғланиш касалликлари эса, эктопик ҳомиладорлик хавфини ошириши мумкин;
  • Чекиш — бу ҳам хавфни ошириши мумкин.
  • Шикастланган ёки нотўғри шаклланган бачадон найчалари — бачадон найчаси тузилишида ўзгариш бўлиши ёки унинг нотўғри тузилиши тухум ҳужайраларининг улар орқали ҳаракатланишини қийинлаштириши мумкин. Бу эса эмбрионнинг бачадондан ташқарида жойлашиш хавфини ошириши мумкин;
  • Олдинги жарроҳлик — ўтмишда кесарча кесиш ёки миомани олиб ташлаш оператсияси бўлган бўлса, бу эктопик ҳомиладорлик хавфини оширади.

Ушбу хавф омиллар бўлмаганда ҳам, одамда эктопик ҳомиладорлик бўлиши мумкин. Алида, эктопик ҳомиладорлик деб ташхис қўйилган барча одамларнинг ярмида маълум бўлмаган хавф омиллари содир бўлади.

Даволаш

Бу вариантлар ҳомиладорликнинг ривожланишига ва юзага келиши мумкин бўлган асоратларга боғлиқ.

Жарроҳлик — Эктопик ҳомиладорликни олиб ташлаш учун лапароскопия оператсияси қилинади. Бу усул киндик ичида ёки унинг яқинида кичик кесма ҳосил қилиб, кичик камера ва нозик асбобни киритиш жараёнини ўз ичига олади.

Агар эктопик ҳомиладорлик бачадон найчасининг ёрилишига олиб келадиган бўлса, жарроҳ бу ҳолатни бартараф этиш учун шошилинч оператсия ўтказади. Агар бунинг иложи бўлмаса, улар найни олиб ташлашади.

Терапевтик даво — эктопик ҳомиладорликка эрта ташхис қўйилса, дори-дармонларга асосланган даволаш усули ҳам вариант бўлиши мумкин.

Эктопик ҳомиладорликнинг аломатлари 4-ҳафтада ва 12-ҳафтада бошланиши мумкин. Муаммони ташхислаш ҳомиладорлик тестлари, симптомларни баҳолаш ва ултратовуш текширувини ўз ичига олиши мумкин. Шифокорларга ўтмишдаги эктопик ҳомиладорлик ҳақида хабар бериш муҳим аҳамиятга эга. Бу шифокорларга келажакда ҳомиладор аёлда эктопик ҳомиладорлик бор ёки йўқлигини тезроқ аниқлашга ёрдам беради.