Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Саломатлик

Бола ривожланиш босқичлари: Эшитиш ва товуш чиқариш

Фарзандингиз тахминан 1 ойликдан 3 ойликкача бўлган даврда эшитиш ва нутқнинг қизиқарли босқичларини бошдан кечиради. Буларга сизнинг овозингизни, товушингизни эшитиб табассум қилиши ва бошини товуш келган томонга қаратиши киради. Шунингдек, бу даврда болалар баъзи товушларга тақлид қила бошлайдилар.

Ушбу мақола орқали «Бола қачон гапиради», «Бола неча ёшда гапиради», «Боланинг тили қачон чиқади» каби саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Овозингиздаги товушлар

Табиатан инсон юзини бошқа визуал нақшлардан афзал кўрганидек, фарзандингиз ҳам бошқа товушлардан инсон овозини яхши фарқлай олади. Улар асосан, энг кўп эшитадиган овозларни танийдилар ва уларга жавоб қайтарадилар. Болалар овозларни иссиқлик, озиқ-овқат ва ўзлари учун бўлган қулайликлар билан биргаликда боғлашади.

Умуман олганда, чақалоқлар баланд овозни яхши кўрадилар — бу ҳақиқатни катта одамлар интуитив равишда тушунадилар ва шунга мос ҳолатда жавоб берадилар, ўзлари буни сезмайдилар ҳам.

Кейинги сафар чақалоғингиз билан гаплашганда ўзингизни тингланг.

Эҳтимол сиз овозингизни кўтарганингизни, нутқингизни секинлаштираётганлигингизни, бўғинларни бўрттириб юборганингизни, кўзингизни ва оғзингизни одатдагидан кўпроқ кенг очганингизни сезарсиз. Ушбу драматик ёндашув деярли ҳар қандай чақалоқнинг эътиборини ўзига жалб қилади ва одатда, бу унинг табассумига сабаб бўлади.

Сиз ва бошқаларни тинглаш орқали фарзандингиз нутқнинг муҳимлигини, сўзларни аниқ тушуниш ёки такрорлашни ўрганиб олади. Бир ой ичида улар сиз бошқа хонада бўлсангиз ҳам, овозингиздан таниб оладиган бўладилар.

Биринчи мулоқот

Фарзандингиз билан суҳбатлашаётганингизда улар тинчланади, таскин топади ва бола бу суҳбатлардан завқ олади. Фарзандингиз сизга табассум қилганида, улар сизнинг юзингиздаги завқни кўрадилар ва суҳбат иккала томондан бўлаётганлигини тушунадилар. Илк суҳбатлар болага бурилиш, овоз оҳанги, тақлид қилиш, овутиш ва оғзаки ҳолатдаги муносабат тезлиги каби кўплаб нозик мулоқот қоидаларини ўргатади.

Бола қачон тик туради ёки оёқ босади?

Тахминан, икки ойлигида чақалоғингиз баъзи унли товушларни (аҳ-ах-аҳ, ооҳ-оох-ооҳ) такрорлай бошлайди. Дастлабки 4-6 ой ичида улар чиқарган товуш, шовқинларга тақлид қилинг, шу билан биргаликда «суҳбатлар»ингизда оддий сўзлар ва ибораларни қўллашга ҳаракат қилинг.

Чақалоқ нутқи

Эрта гўдаклик даврида сиз фарзандингизга китоб ўқиб беришингиз керак, гарчи у буни тушунмайди, деб ўйласангиз ҳам. Тўрт ойга келиб, чақалоғингиз мунтазам равишда ғўнғирлай бошлайди, кўпинча ғалати янги товушларни (муҳ-муҳ, баҳ-баҳ) чиқариб, узоқ вақт ўзини ўзи завқлантиради. Шунингдек, улар сизнинг овозингиздаги оҳангга ва сўз ёки ибораларга урғу беришингизга нисбатан сезгирроқ бўладилар.

Ҳар куни бола билан бирга юрганингизда, сиз қачон уларни овқатлантиришингиз, тагликларини алмаштиришингиз, сайрга олиб чиқишингиз ёки уйқуга ётқизишингизни овозингиздан билиб олишади.

Сизнинг суҳбатингиз уларга кайфиятингиз қандайлиги ва шахсиятингиз ҳақида кўп нарсаларни кўрсатади ва шунингдек, уларнинг сизга бўлган муносабати ҳам фарзандингиз ҳақида кўп маълумотларни беради. Агар сиз чақалоғингизга кўтаринки ёки тасалли берувчи тарзда гапирсангиз, улар жилмайишлари ёки кулишлари мумкин. Агар уларга бақирсангиз ёки жаҳл оҳангида гапирсангиз, фарзандингиз қўрқиб кетишлари ёки йиғлашлари эҳтимоллиги юқори бўлади.

Бола қачон гапиради? (Ёш босқичлари)

Ҳомиладорликда ҳам чақалоғингиз эшитишини инобатга олсак, туғилгандан сўнг чақалоқ тўлақонли эшитиш қобилиятига эга бўлади. Ва чақалоқ ўсиб, ривожланиб борар экан боланинг ёшга мос эшитиши ҳамда унга жавоб реаксияси ҳам ўзгариб боради. Бироқ товушларга жавоб бермайдиган ёки тил кўникмалари мос равишда ривожланмаган болаларда эшитиш муаммолари мавжудлигига шубҳаланиш мумкин. 

Қуйидаги жадвал «Бола қачон гапиради?», деб қайғурувчи ҳар бир ота-она учун мўлжалланган бўлиб, унда болангизда эшитиш муаммолари бор-йўқлигини аниқлашга ёрдам берадиган ёшга боғлиқ баъзи маълумотлар мавжуд.

Нутқ ва эшитиш босқичлари

Туғилгандан 3 ойгача

  • Қаттиқ товушлар чиққанда қўрқади.
  • Юмшоқ товушлар билан тинчланади.
  • Гапираётганингизда бош сизга қаратишга урунади.
  • Қаттиқ товушлар ва шовқин бўлганда уйғонади.
  • Муайян, таниш овозларга жавобан табассум қилади.
  • Овозингизни биладиганга, ҳис қиладиганга ўхшайди.

4 ойдан 6 ойгача

  • Янги товушга қарайди ёки бурилади.
  • «Йўқ» га жавоб беради ва овоз оҳангини ўзгартиради.
  • Ўз овозига тақлид қилади.
  • Овоз чиқарадиган шовқин ва бошқа ўйинчоқлардан завқланади.
  • Овозларни такрорлай бошлайди (масалан, «ооҳ», «ааҳ» ва «ба-ба»)
  • Баланд овоз ёки шовқиндан қўрқиб кетади.

7 ойдан 12 ойгача

  • Ўзининг исмига, телефон жиринглашига ёки бировнинг овозига, ҳатто баланд бўлмаса ҳам жавоб беради.
  • Оддий нарсалар (масалан, «нон» ёки «она», «ота») ва сўзларни (масалан, «бу-бу, ту-ту») билади.
  • Сўровларга жавоб беришни бошлайди (масалан, «бу ёққа кел»)
  • Кимдир улар ҳақида гапирганда, нарсалар ёки расмларга қарайди.
  • Атиии-ко-кууу каби қизиқарли ўйинларни ёқтиради.
  • Оддий сўз ва товушларга тақлид қилади ва бир нечта сўзларни маъноли ишлатиши мумкин.

1 йилдан 2 йилгача

  • Имо-ишора билан кўрсатилганда 1 босқичли буйруқларга амал қилади.
  • Ўрганган сўзларни тез-тез ишлатади.
  • 2-3 та сўздан иборат бўлган гапларда сўров учун фойдаланади.
  • Ой ўтган сайин кўпроқ сўзларни айта бошлайди.
  • Сўралганда тананинг баъзи қисмларига ишора қилади.
  • Оддий «ҳа ёки йўқ» саволларини тушунади (масалан, «Оч қолдингизми?»)
  • Оддий ибораларни тушунади (масалан, «косада» ёки «стол устида»)
  • Ўқишдан завқланади.
  • «Ҳозир эмас» ва «энди йўқ» ни тушунади
  • Ўлчамига қараб нарсаларни танлайди (масалан, катта ёки кичик)
  • 2 босқичли буйруқларга амал қилади (масалан, “Оёқ кийимингни олиб, ёнимга кел”)
  • Кўп ҳаракат сўзларини тушунади (масалан, югуриш ёки сакраш)

Шуни ёдда тутиш керакки, ҳамма бола бир хил эмас. Болалар турли ёшдаги марраларга турли вақтда эришадилар. Фарзандингизни эшитмаяпти ёки гапириш кўникмаларида ноаниқлик бор, деб ўйласангиз, уни педиатр, ЛОР шифокори кўригидан ўтказинг.