Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Психология

Б.Скиннернинг радикал бихевиоризми

Б.Ф. Скиннер бихевиористик назариянинг йетакчисидир. Скиннер бошқа замондошларига нисбатан ўз-ўзини кузатишга қарши бўлган. Шунингдек, у хулқ-атвор шаклларини ўрганишга ҳисса қўшган.
Бихевиоризмнинг кўзга кўринган назариётчиси Скиннер(1904—1990) методлар орқали инсоннинг барча хулқ-атворини билиш мумкинлигини, чунки обйектив ижтимоий муҳит детерминалланганлигини еътироф етган. Б.Ф.Скиннер мотивлар, мақсадлар, ҳиссиётлар,
англанмаган фикрлар ва шу каби психик жараёнлар тушунчасини инкор етган. Унинг таъкидлашича, инсон хулқ-атвори деярли уни қуршаб турган ташқи муҳит таъсирида бутунлай шаклланади. Баъзида бундай ёндашувни инвайронментализм (енвиронмент— муҳит-атроф) деб атайдилар. Б.Ф.Скиннер фикрига кўра, инсон психикасининг қора қутиси емпирик тадқиқотлардан чиқариб ташланиши, бевосита кузатиш мумкин болган инсон хулқ-атворини ўрганишга, охирги ҳисобда инсон ҳаракатини аниқлаб назорат қилувчи муҳит омилларини ўрганишга қаратилиши керак. Б.Ф.Скиннер ҳайвонлар хулқ-атворини (каламуш, кабутар) експерементал таҳлили инсон ва ҳайвонлар учун умумий болган хулқ-атвор томонларини очишга имкон беради, деб ҳисобланган. Хулқ-атворнинг умумий қонуниятига таяниб таълим ва тарбиянинг муҳим амалий психологик-педагогик вазифасини ҳал етиш мумкин. Ижтимоий муҳит ўзгаришларини манипулация қилиб, яъни боғлиқ бўлмаган ўзгаришлар индивиднинг хулқ-атвор реаксияларини боғлиқ ўзгарувчилар
тахмин қилиш ва назорат қилиш мумкин.


Б.Ф.Скиннер хулқ-атворнинг 2 та асосий тури мавжудлигини еътироф етган: респондент ва оперант. Бироқ унинг тахминича, англаш мумкин бўлган, бирламчи стимуллар мавжуд бўлмаган ички сабаблар натижасида вужудга келган ҳаракатлар оперант хулқ-атвордир. Инсон ва ҳайвонлар учун хулқ-атвор натижасида юзага келувчи воқеа-ҳодисалар оқибатлар муҳимдир. Оқибатга боғлиқ равишда келажакдаги хулқ-атворга нисбатан маълум бир фикр шаклланади. Оперант хулқ-атвор аста-секин ихтиёрий ҳаракатни егаллайди. Ўргатишнинг оперант тури бўйича инсоният хулқ-атворининг кўпгина шаклларининг шаклланиши содир бўлади, яъни кийинишни билиш, китоб ўқиш одати, тажовузкорликни намоён қилишдан тийилиш, ғазабни жиловлаш, тортинчоқликни йенгиб олиш ва бошқалар

Пировард ижобий натижага олиб келадиган реаксияни такрорлашга ҳаракат қилади. Шундай қилиб, кўпгина оилаларда йиғлашга оперант ўргатишни кузатиш мумкин.
Ҳайқириқ ва йиғи боланинг жисмоний ноқулайликка нисбатан шарциз реаксияси сифатида ота-онани болага яқинлашиб унга диққатини қаратиб, ёрдам бериб, тинчлантиришга ундайди бундай ғамхўрлик бола йиғси учун кучли ижобий қувват бўлади ва йиғи ота-она хулқ-атворини назорат қилишнинг оперант асосланган омилига айланади. Шу вақтнинг ўзида, салбий натижа ёки жазолашни юзага келтирувчи реаксияларни такрорланиш еҳтимоли камаяди. Aгар таниш кимса сизнинг саломингизга жавобан лабини буриб танимасликка олса, биз тезда у билан саломлашишни бас қиламиз. Қўллаб-қувватлаш Б.Ф.Скиннер консепсиясининг таянч тушунчасидир. Қўллаб-қувватлаш реаксияни кучайтириб уни ҳосил болиш еҳтимолини кўпайтиради. Бихевиорал ўрганишда қўллаб-қувватлашнинг икки тури тан олинган бирламчи ёки шарциз (сув, озуқа, жинсий муносабат), иккиламчи ёки шартли (пул, бошқалар томонидан еътибор, ота-она, тенгдошлар ва ўқитувчиларнинг мақтови, маъқуллашлари). Б.Ф.Скиннернинг фикрича, иккиламчи қўллаб-қувватлаш стимуллари аввалги тажриба натижасида қувватловчига айланади. Улар кўпчилик одамлар учун умумий бўлиб, уларнинг хулқ-атворига кучли таъсир кўрсатади. Шунингдек, Б.Ф Скиннер ижобий ва салбий қўллаб-қувватловчини ажратиб кўрсатган. Ижобий қувватловчи (қувватлаш) биргаликда реаксияни кучайтиради. Салбий қувватловчи (қувватлаш) ҳам фақатгина қўзғатувчи стимулларни бартараф қилиш ҳисобига (ўртоқларнинг «кичкинтой» «онасини ўғли» каби мазахларидан қочиб интилишга ҳақоратловчи сўз ва ибораларни қўллашни бошлайди). Хулқ-атвор реаксиясини кучайтиради. Шунингдек, хулқ-атвор жазолаш ёрдамида ҳам (ўсмирнинг онаси ҳақоратли сўзлар учун уни юзига уриши ёки чўнтак пулидан маҳрум қилиши мумкин) назорат қилиши мумкин. Бундай оқибатга чек қўйиш, хулқ-атвор реаксиясига барҳам бериш талаб етилади. Замонавий жамиятда жазолаш техникаси кўпроқ қўлланилади, лекин Б.Ф Скиннер хулқ-атворнинг бундай назорати самарасиз (фақат вақтинча исталмаган хулқ-атворни тўхтатиб туради) еканлигини ва ундан ҳам ёмони салбий зарарли таъсирни (қўрқув, хавотирланиш ўз-ўзига баҳосининг пасайиши, (асоциал) антиижтимоий хулқ-атворнинг қўпол шакллари) юзага келтиришга ҳаракат қилган. Б.Ф.Скиннер ижобий қоллаб-қувватлаш (кутилмаган натижаларни рағбатлантириш) катталар хулқ-атворини шакллантиришнинг жуда ҳам ишончли усули (методи) еканлигини таъкидлаган. Мураккаб хулқ-атворга ўргатиш ҳолатида (масалан, хат ёзиш кўникмаси, шахсларао мулоқот тартиблиликни ҳосил қилиш) изчил яқинлашиш ёки шакллантириш методидан фойдаланилади. Қадам-бақадам босқичма-босқич қўллаб-қувватлаш хулқ-атворни кутилган
йўналишга ўзгартиришга бир неча маротаба қўшилади. Ўргатишнинг бошқа тамойили — қўллаб-қувватлашнинг бетўхтовлигидир. Болани мустақил тартибли овқатланишга ўргатишга мунтазам қўллаб-қувватланади: бошида бола ўргатилганларни тезда ёдидан чиқариб қўйсада, уни руҳлантириш ҳар бир ҳаракатларидан фахрланиш, масалан, бола қўлига қошиқни олиб оғзига олиб бориш ҳаракати учун уни мақташ керак. Кутилган натижага фақатгина аста-секин яқинлашиш натижасида болада кийим-кечак ва стол озодалигига ҳамда тартиблигига еришиш мумкин.

Б.Ф. Скиннернинг таъкидлашича, ҳатто вербал хулқ-атвор ёки оғзаки нутқ ҳам муваффақиятли ёки изчил яқинлашиш орқали егалланади. Лекин кўпгина психологлар оперант асослаш тамойилидан келиб чиқиб тушунтириб бўлмайдиган, илк болалик даврида нутқнинг бу қадар тез ривожланишига алоҳида урғу бериб, бундай тарзда тилни ўзлаштириш мумкинлигига мутлақо қаршилар.
Инсоннинг ижтимоийлашуви муаммоси Б.Ф.Скиннернинг «Еркинлик ва қадр-қимматнинг бошқа тарафи» (1971), «Жамият ва бихевиоризм ҳақида фикр-мулоҳазалар» (1978) китобларида таҳлил қилинган. Б.Ф.Скиннер таълимотида боланинг ривожланиши бу қўллаб-қувватлаш йўналиши билан мувофиқликда уни меъёрий хулқ-атворга ўргатишдир. Илк босқичларда ижтимоийлашув омиллари ва қўллаб-қувватлаш манбалари бўлиб, ота-она ҳисобланади, кейинчалик, қўллаб-қувватлаш манбаларининг сони ортади: булар қўни-қўшнилар, мактаб, тенгдошлар фикридир. Б.Ф.Скиннер «Инсон хулқ-атвори унинг ҳаёти давомида ўзгаради ва вақти-вақти билан инқирозлар юзага келади, деган фикрни қўллаб-қувватлаган. Инқироз ҳолати муҳитининг шундай бир ўзгалар таъсирида юзага келадики, унда индивид хулқ-атвор реаксияларининг адекват тўпламига ега бўлмайди. Муҳит боланинг хулқ-атворини доимий, узлуксиз ва кетма-кетликда шакллантиради, деб ҳисоблагани учун бихевиоризмда ривожланишни ёш даврларга ажратиш (болиш) муаммоси кўриб чиқилмайди. Ривожланишни даврлаштириш муҳитга боглиқ. Ушбу ёш даврида барча болалар учун ягона ривожланиш қонунияти мавжуд емас: муҳит қандай бўлса ушбу боланинг ривожланиш қонунияти ҳам шундай бўлади. Гап фақат маълум бир кўникмани шакллантириш ўргатиш босқичларини белгилаш имконини берадиган (ўйинни ривожланиш босқичлари ёзишга ёки теннис ўйнашга ўргатиш) функсионал даврлаштиришни яратиш ҳақида кетиши мумкин. Ўргатишнинг доимий тажрибаси бошқа психологик мактабларда «Шахс» деб номланувчини яратди. Шахс—бу инсоннинг бутун умри (ҳаёти) давомида егаллаган тажрибасидир. Инсоннинг (ноёблиги) ўзига хослиги ирсият тавсиф ва ўргатишнинг индивидуал репертуарини ўзига хос уйғунлиги биИан белгиланади. Бундай тарзда психик ривожланиш ўргатиш билан тенглаштирилади, яъни ҳар қандай билим, кўникма, малакани егаллаш билан махсус ўқитиш шароитларида ва тасодифий юзага келган ҳолатларда билишга ўрганган.
Б.Ф.Скиннер ғоялари жуда кенг амалий аҳамиятини топди. Муваффақиятли изчил яқинлашиш стратегияси ва ижобий қўллаб-қувватлаш техникаси бихевиорал тренингининг индивид хулқ-атворини модификация қилиш методлари асосини ташкил қилган. Улар таклифининг аниқ соҳалари ўртасида турли хил кўринишдаги қўрқув хавотирланиш ва «ёпишқоқ» (мияга ўрнашиб қоладиган) ҳолатларни йенгиб ўтиш деструктив хулқ-атворни ўзгартириш мулоқот кўникмаларига ўргатиш, ўзига ишончни машқ қилиш, гипертензия, мускул зўриқишлари, мигрен, хавотирни даволашда қайта алоқа билан тренинглар ўтказиш. Оперант методикалар мактабгача тарбия ёшидаги болаларга, руҳий касалхона беморларига, қамоқхона маҳбусларига ҳам қўлланилади. «Жетонли тақдирлаш», «Сензибилитация ва десенсибиляция», «тўхтатилган вақт» ёки «тайм-аут» методикалари кенг машҳурликка еришди. Компютердан фойдаланилган ҳолда дастурлаштирилган ўқитиш Б.Ф.Скиннер томонидан ўйлаб чиқилган тамойилларга асосланади. Кўпгина мутахассислар «Хулқ-атвор кўриниши технологияси»нинг самарадорлигини тан оладилар, бироқ бунда методнинг механиклигини раҳбарнинг авторитаризмига мойиллигини ва ривожланишнинг ички омилларини (инсон фикри, ҳиссиёти, қизиқиши) рад етилишини таъкидлайдилар ва бу методни ҳаддан зиёд кенг қўллаш мумкин емаслиги ҳақида огоҳлантирилади.