Валентлик элемент атоми (ион)га хос тушунчадир. Валентлик бир элемент атомининг айни молекула таркибидаги бошқа элемент (ёки элементлар) билан ҳосил қилган богъланишлар сонидир.
Агар атом тузилиши нуқтаи назаридан қарасак, элементнинг валентлиги кимёвий боғ ҳосил бўлишида элемент атоми ташқи электрон қаватини тўлдириш учун қабул қилиб оладиган ёки берадиган электронлар сонидир.
Шу сабабли, кўпчилик ҳолларда элементнинг валентлиги даврий жадвалда шу элемент жойлашган группа рақамига қараб аниқланади. Масалан, И группа элементлари бир валентли (Li—, Na—, К—, …), II группа элементлари икки валентли (-Be—,Mg-,-Cа-…) ва ҳоказо.
Демак, бу тушунчаларга кўра, бирор модданинг ҳам эмпирик, ҳам тузилиш формуласини ёзадиган бўлсак, модда таркибига кирадиган элементлар ва уларнинг даврий жадвалда жойлашган группа рақамини билиш зарур.
Шуни унутмаслик керакки, молекула таркибидаги барча атомларнинг валентликлари йигъиндиси ўзаро тенг бўлиши, яъни молекула таркибидаги ҳар бир элементнинг валентлиги тўйинган бўлиши шарт. Шу қоидага биноан, агар бир элемент атоми валентлиги билан иккинчи элемент валентлиги ўзаро тенг бўлмаса, формулани ёзишда “индекс” дан фойдаланилади. Буни сув молекуласидаги водород ва кислород атомлари мисолида кўрсак, 1 та кислород атомининг иккита валентлиги (-О-)ни 1 та водород атоми валентлиги (—H-) тўйинтира олмайди. Бунинг учун 2 та водород атоми бўлиши керак. Водород атомларини 2 марта такрор ёзмасдан, шу элемент белгисининг ўнг томонидан пастга «2» рақами (H2О) ёзилади.
Валентлик, одатда, элемент белгисининг юқоридаги ўнг томонида рим рақами билан кўрсатилади. Буни қуйидаги моддалар таркибидаги элементлар мисолида кўрадиган бўлсак, элементларнинг валентликлари:

Элементларнинг валентлиги доимий ва ўзгарувчан бўлади. Қуйида валентликлари доимий ва ўзгарувчан бўлган элементлар келтирилган:
А. Валентликлари доимий элементлар:
| Элемент | Валентлик |
| H, F, Li, Na, K, Ag | I |
| O, Be, Mg, Ca, Ba, Zn | II |
| Al | III |
Б. Ўзгарувчан валентли элементлар:
| Элемент | Валентлик |
| C, Si | II, IV |
| N | I, II, III, IV |
| P | III, V |
| S | II, IV, VI |
| Cl, Br, I | I, III, V, VII |
| Fe | II, III |
| Cu | I,II |
Келтирилган формулалардан CuSO4 • 5H₂O да индекслардан ташқари сув молекуласи олдида “5” рақами ёзилган бўлиб, у коеффитсиент дейилади. Коеффитсиентнинг вазифаси айни модда молекуласи таркибида 5 та сув (ёки бошқа модда) молекулалари борлигини англатади. Коеффитсиент бир йўла шу модда молекуласи таркибидаги барча элементларга тегишли бўлади.
Тузилиш формулалари (структура формулалари). Барча моддалар молекулаларидаги атомлар кимёвий боғлар ёрдамида богъланган. Молекуладаги атомларнинг бир-бирларига нисбатан бирор тартиб (кетма-кетлик) асосида жойлашувини ифодаловчи шартли ёзув модда молекуласининг тузилиш формуласи дейилади.
Тузилиш формулалари аслида кристалл моддаларни рентген нурлари билан текшириш (рентген тузилиши анализи усули) асосида аниқланади. Аниқ параметрлар (боғнинг узунлиги, богълар орасидаги бурчак, модданинг кристалл тузилиши) асосида модда молекуласининг тузилиши “намойиш» этилади.
Аксарият ҳолларда модда тузилишини бундай даражада “намойиш” этиб бўлмагани учун уларнинг шартли график тузилиш формулалари билан кифояланилади. Масалан, NaCl ни Na-Cl, H₂O ни H-O-Hкўринишда ёзилади. Бу формулалар молекуланинг ҳақиқий тузилишини ифодаламасада (чунки, юқорида айтганимиздек, айрим моддаларга молекула тушунчасини татбиқ қилиш мумкин эмас), бизда ҳар бир элемент молекула таркибида валентликларига мувофиқ бирикиши, улар орасида бирламчи, иккиламчи (учламчи) богълар ҳосил бўлиши каби модда тузилиши тўгърисидаги дастлабки тасаввурларни уйғотади.
