Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Касалликлар, Аёллар касалликлари

Варикоз веналарининг туғруқдан кейинги ҳолати

Ҳомиладорликда варикоз веналар асосан ҳомиладор аёлларнинг оёқ қисмларида пайдо бўлади. Веналар кенгайиши натижасида шишлар ҳосил бўлади. Натижада қичишиши, баъзида эса огъриқ пайдо бўлиши мумкин аммо одатда улар зарарсиздир.

Варикоз веналар ҳақида умумий маълумот

Варикоз оёқдаги бўртиб чиққан, шишган веналар ҳисобланади. Уларнинг ранги одатда тўқ кўк ёки бинафшаранг бўлиб, кўринишидан чигал ипга ўхшаб кетади. Шунингдек, варикоз веналар қин ёки ташқи жинсий аъзоларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Тўгъри ичакда ҳосил бўладиган варикоз веналар ҳам мавжуд бўлиб, улар геморрой деб аталади.

Ҳомиладорликда варикоз веналарнинг пайдо бўлиш сабаблари

Ҳомиладорлик даври давомида аёллар танасида жуда кўплаб ўзгаришлар кузатилади. Бу даврда қон ҳажми одатдагидан 50% га ортгани сабабли, қонни бутун тана бўйлаб етказиб бериш учун томирларга қўшимча босим юкланади. Шунингдек, веналарни устини қоплаб турадиган силлиқ мускуллар прогестерон гормони сабабли бўшашиб кенгаяди.

Ҳомила ривожлангани сари бачадон катталашиб боради ва бу ўз навбатида тос ва қорин бўшлигъида жойлашган йирик веналарда босим ҳосил қилади. Натижада, оёқ веналари ичидаги босим кучайиб қонни юракка етиб бориши қийинлашади ва айнан шу томирлар ишиб, бўртиб чиқиб қолади.

Маълумотларга кўра, биринчи марта ҳомиладорлик даврини бошидан кечираётган аёлларнинг тахминан 30 % қисмида варикоз пайдо бўлади. Бу даврда аёлларда варикоз пайдо бўлиш ёки бўлмаслигида аёлнинг генетикаси ҳам муҳим рол ўйнайди.

Варикоз веналарнинг пайдо бўлиш белгилари:

  • Оёқдаги огъриқ ҳисси;
  • Томирлар атрофида қичишиш;
  • Тери рангининг ўзгариши;
  • Оёқдаги мускулларнинг қисилиши ва шишиши;
  • Узоқ вақт тик туриш ёки ўтиришдан кейинги огъриқлар.

Ҳомиладорликда пайдо бўлган варикоз веналарнинг тугъруқдан кейинги ҳолати

Ҳомиладорлик сабабли пайдо бўлган варикоз веналари тугъруқдан сўнг 12 ҳафта ўтиб аста-секин йўқолиб боради. Агар аёлда бир неча маротаба ҳомиладорликни бошидан кечирганлиги сабабли варикоз веналари кенгайган ёки оиласида тарихида яъни генида бу ҳолат мавжуд бўлса, кенгайган веналар тугъруқдан кейин ҳам қисқармаслиги мумкин.

Ҳомиладорликда шишган варикоз веналарини кичрайтиришнинг баъзи усуллари

Ҳомиладорлик даврида орттирилган варикоз веналари деярли зарарсиздир. Уларни кичрайтириш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш кифоя:

  • Машқ қилиш. Ҳар куни машқ қилиш, пиёда юриш қон айланиши яхшилаб юракка қон яхши етиб боришини таъминлаб беради. Унчалик куч талаб қилмайдиган сузиш машқларини бажариш ҳам анча фойда беради.
  • Оёқларни юқорига кўтариш. Столда ўтирганда оёқларни бўш қўйиш ва ётган пайтда оёқ остига ёстиқ қўйиш маслаҳат берилади.
  • Позитсияни тез-тез алмаштириш. Узоқ вақт бир жойда ўтириш ёки туриш тавсия қилинмайди. Доимий ҳаракатда бўлиш согълиққа фойдалидир.
  • Компрессор пайпоқлардан фойдаланиш. Ушбу турдаги пайпоқлар қон айланишини яхшилайди ва варикоз веналар сабабли пайдо бўладиган ёқимсиз ҳолатларни олдини олишда ёрдам беради.
  • Кийимларга эътибор бериш. Асосан бел, оёқ ёки чаноқ атрофини қисиб турадиган тор кийимларни киймаслик керак.
  • Овқатдаги туз меъёрини камайтириш. Танада сувни етарли миқдорда ушлаб туриш ва шиш миқдорини камайтириш учун таркибида туз миқдори кам бўлган овқатларни истеъмол қилиш керак.

Тугъруқдан кейинги варикоз веналарни даволаш учун хавфсиз усуллар

Агар варикоз веналар тугъруқдан кейин бир неча ой муддат ўтгандан кейин ҳам тузалиб кетмаса, қандайдир ноқулайликлар пайдо қилса даволашни хавфсиз усуллари ҳам бор. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, варикоз веналарини ривожланиб кетишини олдини олиш учун тугъруқдан кейин олти, тўққиз ой ўтиб даволашни бошлаш тавсия этилади.

Даволаш тури варикоз ҳолатига қараб бир-биридан фарқ қилади. Масалан:

  • Склеротерапия. Варикоз веналарига дори юбориб кичрайтириб даволаш усулларидан бири.
  • Лазер билан даволаш. Варикоз веналар лазер орқали кесиб ташланади.
  • Амбулатор флебектомия. Варикоз веналарни мини-жарроҳлик орқали даволаш усули.