Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Кимё, Назарий, Бирикмалар

Водород сулфид заҳарли газ

Рангсиз, палағда тухум ҳидли, заҳарли газ. Бурчаксимон тузилишли, қутбли молекула (μ = 1,02D) бўлсада, водород боғи ҳосил қилиш хусусияти сувникига нисбатан кучсиз. Ҳаводан бир оз огʻир. 1 ҳажм сувда 25 ҳажм эрийди. Водород сулфид лабораторияда (Кипп аппаратида) темир сулфидга хлорид кислота таъсир эттириб олинади:

FeS + 2HCl = FeCl2 + H2S

Водород сулфиднинг сувдаги эритмаси сулфид кислота дейилади ва у икки негизли кучсиз кислота хоссасини намоён қилади:
H2S = HS— + H+, K1=6•10-8, HS—= H+ + S-2, K2=1•10-14

Водород сулфид кислород таъсирида ёнади:
2H₂S + 3O2 → 2SO2 + 2H₂O

Кўпинча ўсимлик ва тирик организмларнинг чириши туфайли ҳосил боʻлган H₂S ҳаво кислороди таъсирида оксидланади:
2H2S + O2 → 2H2O + 2S
Бу реакция туфайли табиат ўз-ўзини заҳарли модда (H₂S) дан тозалаб туради, бу реакция экологик аҳамиятга эга. Водород сулфид кучли қайтарувчи. Унинг бу хоссаси қуйидаги реакцияларда намоён бўлади:

3H2S + 8HNO3 = 3H₂SO₄ + 8NO + 4H2O
H₂S + 4Cl₂ + 4H2O = H₂SO₄ + 8HCl
H₂S+Cl₂ = S + 2HCl

Ҳаво таркибида водород сулфид оз бўлсада, соф ҳолда мавжудлиги сабабли кумушдан ясалган буюмлар вақт ўтиши билан қораяди, яъни ҳосил боʻладиган кумуш сулфид билан қопланади:
4Ag+2H2S+O2= 2Ag₂S+2H₂O
Асос ва тузларнинг эритмаларига H₂S юборилганда металл сулфидлари ҳосил боʻлади.

KOH + H2S = KHS + H₂O ; KHS + KOH = K2S + H₂O

Аммоний иони ва ишқорий металларнинг сулфидлари сувда яхши эрувчан, бошқа металлар сулфидлари сувда ёмон эрийдиган оʻзига хос рангли моддалардир. MnS қора, HgS (сариқ, қизил), PbS қора, CuS учун S-2 — қора, ZnS — оқ рангли бўлиб, бу металлар катионлари сулфид иони реагент бўлади ва бу реакциялардан юқори- даги катионларнинг сифат реакцияларида (ёки аксинча) фойдаланилади. Кўпчилик сулфидлар ўзгарувчан таркибли (далтонид) моддалар қаторига кириб, TiS2 — металлардек электр оʻтказувчан, ZrS2 — яримўтказгич, HfS2 — диэлектрик хоссага эга. Al2S3, Fe2S3, Cr2S3 лар қаттиқ ҳолда мавжуд эмас, чунки улар сувли эритмада тўлиқ гидролизланиб, гидроксидларга айланиб кетади. Кучсиз кислота тузлари сифатида сувда эрувчан сулфидлар гидролизга учрайди. Ишқорий металлар сулфидлари эритмалари гидролиз натижасида кучли ишқорий муҳитга эга боʻлади:

Na₂S + H2O = NaOH + NaHS ; NaHS + H2O = NaOH + H₂S

Сулфит кислота H2SO3 кучсиз кислота боʻлиб, фақат эритмаларда мавжуд бўлади. Икки асосли кислота сифатида ионланади:
H2SO3 → H+ + HSO3— ; HSO3— → H+ + SO3-2

Сувли эритмаларда 2SO3-2 + O2 — 2é → 2SO4-2 реакция туфайли сулфат ионига айланади, баъзан диспропорцияланиб 4SO3-2 → S°+3SO4-2 эркин олтингугуртни ҳосил қилгани сабабли эритмаларда чўкма ҳосил бўлади. Унинг турли металлар билан ҳосил қилган тузлари барқарор бўлиб, ишқорий металлар билан ҳосил қилган оʻрта тузлари M₂SO3 ва гидросулфитлари M (HSO₂) сувда эрувчан бўлади.
Сувли эритмада бу тузлар анион боʻйича гидролизланиб:

SO3-2+ H2O → HSO3— + OH—

эритма муҳити ишқорий бўлади. SO2 ва SO3-2 ионида S атоми оралиқ (+4) оксидланиш даражасида бўлгани учун ҳам қайтарувчи:

2SO₂ + Cl2 = 2SO₂Cl
SO2-2 + 2OH— = SO4-2+ H₂O +2ē

ҳам оксидловчи хоссаларига эга:

2H+ +SO3-2 + 2H2S → 3S + 3H2O

Сулфитлар юқори температурада диспропорцияланиш хоссасини намоён қилади:

4Na₂SO₄ → 3Na₂SO₄ + Na₂S
S+4 — 2ē→S+6 |6| 3 қайтарувчи
S+4 — 6ē→S+2 |2| 1 оксидловчи

Олтингугурт (IV)-оксиди сулфат кислота ҳосил қилишда, қоғоз ишлаб чиқаришда, тўқимачилик саноатида, меваларни консервалашда ва кимёвий синтезда ишлатилади.