Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Биология, Умумий биология

Генетик код – ДНК қандай кодланади

Аввалги мақолаларимизда айни вақтда ер юзидаги тирик организмлар сони 8 млн турдан ортиқ эканлиги, ҳозирги вақтда эса уларнинг атиги 2-2,5 млндан бироз ортиғигина илмий жиҳатдан тадқиқ этилганлиги ҳақида ёзган эдим. Замонавий биология олдида мавжуд турларни тез ва аниқ ўрганиш борасида қуйидаги муаммолар юзага келган:

1. Қандай қилиб ер юзидаги мавжуд тирик организмлар турларини ҳозиргидан кўра тез, сифатли ва аниқ илмий тадқиқ этиш мумкин?

2. Барча турлар учун умумий бўлган тур мезонини топса бўладими?

ХХ асрнинг охирига келиб олимлар турларни айнан ДНК нуклеотидларининг кетма-кетлигига қараб бир-биридан фарқлаш мумкинлигини аниқлашди. Шу билан систематика фанида ДНК баркодинг ёки ДНК ни штрихкодлаш деган янги тушунча пайдо бўлди. Бунга кўра ДНК нинг маълум бир фрагментидаги нуклеотидлар кетма-кетлигига кўра тур ёки бошқа таксонни аниқлаш мумкин.

Бу усулнинг молекуляр филогенетикадан асосий фарқи бу турларнинг ўзаро қариндошлик муносабатларини эмас, айнан номаълум турни классикатсия нуқтаи назаридан аниқлаш эди.

Сизларга янада соддароқ тушунтирадиган бўлса, барча эукариот организмларнинг ҳужайрасида митохондрия бўлади. Митохондрия ўзининг ҳалқасимон ДНКсига эга. Мана шу ҳалқасимон ДНК да 37 та ген мавжуд. Шулардан бири КОИ (ситохром оксидаза И) гени бўлиб, унинг узунлиги ўртача 600 бп (нуклеотид жуфтлиги) га тенг. Энг ажабланарлиси шундаки, ушбу нуклеотидлар кетма-кетлиги бирорта турда бир хил эмас экан (!).

Бу қандай ишлайди?

Аввало мавжуд, систематик ўрни ва бирлиги аниқ бўлган турларнинг КОИ гени ўрганилиб халқаро базага жамланади. Ҳозирда бундай база яратилган бўлиб, уларнинг энг йириги НКБИ ва БОЛДСйстем ҳисобланади.

Кейинчалик ўрганилаётган ҳар қандай янги турнинг албатта КОИ гени ажратиб олиниб халқаро базага солиштирилади. Агар у ерда унинг ўхшаши бўлмаса ва унинг янги тур эканлигига далолат қилувчи далиллар мавжуд бўлса у янги тур сифатда рўйхатга олинади.

Афзалликлари нимада?

1. Бир организм, масалан ўсимликнинг турини аниқлаш учун Сиз аввало унинг вояга етган вакилини текширишингиз керак; тур сифатида эътироф этиш учун ўсимликнинг гули, меваси, баргларининг тузилиши, шохланиши, илдизи ва бошқа бир қанча хусусиятларини ҳисобга олиш керак ва буни кузатиш бир неча йилларни талаб қилади. Лекин ДНК-баркодинг усулида ўсимликнинг турини аниқлаш учун Сизга ўша ўсимликнинг янги ниш урган ўсимтасининг ўзи кифоя. Чунки ҳужайрадаги ген умуман ўзгармайди. Демак янги усул систематикларнинг йиллаб сарфланадиган меҳнатларини кунларга қисқартира олади.

2. Халқаро база яратилгани учун битта турни икки маротаба кашф этиш мумкин бўлмайди. Яъни Сиз битта турни кашф қилиб, унинг КОИ генини базага киритдингиз, бошқа давлатда Сиздан бехабар бошқа бир тадқиқотчи ҳам уни янги тур сифатида ўрганди, маълумотларини базага киритаман деса ушбу тур аллақачон кашф этилганлиги аниқ бўлади. Аввалги морфологик метод билан бу нарса имконсиз эди.

Биргина зоғора балиқнинг 49 та синоними мавжуд. Бу дегани битта балиқ 49 маротаба бир-биридан бехабар ҳолатда янги балиқ тури деб турли номларда фанга киритилган. Бу эса жуда кўп чалкашликларни келтириб чиқаради. Муаммо қай даражада эканлигини энди тасаввур қиляпсизми?

3. Эндиликда номаълум турга тур мақомини бериш учун у тирик бўлиши ёки бутун бўлиши ҳам шарт эмас. Ҳатто музейдаги қуш пати, ҳайвон суяги, терисидаги тукларидан ҳам унинг қайси ҳайвон эканлигини бемалол аниқлаш мумкин бўлади.