Гермафродит балиқлар ҳақида гап бошлашдан аввал гермафродитизм нима эканлиги ҳақида озгина тўхталиб ўтсак. Нормал ҳолатда бир организмда ҳам урғочилик, ҳам эркаклик жинсий ҳужайраларининг ҳосил бўлиш жараёнига гермафродитзм деб аталади. Гермафродитизм ҳолати ҳайвонлардан асосан умуртқасизлар орасида, умуртқалилардан эса айрим балиқ турларида учрайди. Ўсимликларнинг аксарият вакили гермафродит ҳисобланади.
Гермафродитизм турлари
Ҳайвонларда гермафродитизмнинг бир қанча кўринишдаги хиллари учрайди:
Галланувчи гермафродитизм
Гермафродитизмнинг ушбу тури асосан балиқлар, қориноёқли моллускалар ва ўсимликлар орасида учрайди. Галланувчи гермафродитизмда организм ўзининг жинсини ҳаётининг у ёки бу даврида муҳитга ёки бошқа омилларга боғлиқ равишда ўзгартириб туради. Галланувчи гермафродитизмнинг ҳам бир қанча турлари мавжуд:
Протандрия – бунда организм эркаклик жинси билан туғилади, кейинчалик эса урғочи жинсидаги органимга ўзгаради.
Протогиния – бунда эса организм урғочилик жинси билан туғилади, сўнгра эркаклик жинсидаги организмга ўзгаради.
Икки томонлама жинс ўзгартирувчилар – бундай организм урғочи ёки эркак бўлиб туғилади. Ҳаётининг турли босқичларида ўз жинсини эркак ёки урғочиликка ўзгартиради.
Синхрон гермафродитизм
Гермафродитизмнинг ушбу кўринишида организм бир вақтнинг ўзида иккала жинсга мансуб гаметаларни ҳосил қила олади. Гермафродитизмнинг ушбу кўринишида ўз-ўзини уруғлантириш ҳолати тез-тез кўзга ташланиб туради.
Гермафродит балиқлар
Айни вақтдаги суякли балиқларнинг 2 фоизи орасида гермафродитизм учраши қайд этилган. Қуйидаги кладограмма орқали қайси кладаларда гермафродит балиқлар учрашини кўришингиз мумкин.

Протандрия хилидаги гермафродит балиқлар
Масхарабоз балиқлар (Ампҳиприон) – протандрия хилида гермафродитизмни намоён қилувчи балиқлар ҳисобланади. Ушбу балиқлар коралл рифларида денгиз анемониялари билан биргаликда симбиоз ҳолатда яшайди. Одатда битта анемонияда вояга етган битта йирик урғочи балиқ, ундан кичикроқ эркак балиқ ҳамда бир нечта майда вояга етмаган эркак балиқлар яшайди. Агар анемониядаги урғочи балиқ йўқолиб қолса (қайсидир бошқа каттароқ балиқ еб қўйса, ўлиб қолса, траулерлар ташлаган тўрга илинса), анемониядаги эркак балиқ ўз жнсини ўзгартиради ва урғочи балиққа айланади. Вояга етмаган эркак балиқлар орасидаги энг йириги эса вояга етиб уни уруғлантириш функсияга киришади.

Протогиния хилидаги гермафродит балиқлар
Маълумотларга қараганда галланувчи гермафродитизм хусусиятига эга 500 турдаги балиқларнинг 75 фоизида айнан протогиния хилидаги гермафродитизм кузатилади. Губанлар (Лабридае) оиласи вакиллари айнан протогиния хилидаги гермафродитизмни намоён қилади. Губанлар рифлар орасида яшовчи, ўзига хос ноодатий ҳаёт тарзига эга балиқлар ҳисобланади. Ушбу балиқлар популятсияда икки хилдаги эркак индивидлар бўлади: бошланғич фазадаги эркаклар ва терминал фазадаги эркаклар. Терминал фазадаги эркак балиқлар урғочи балиқларни уруғлантириш учун ўз ҳудудини агрессив тарзда ҳимоя қилади.
Ушбу ҳудуддаги бошланғич фазадаги эркак балиқ эса урғочи балиқлар билан сузиб юради ва улар каби тухум қўйиб кўпайиши мумкин. Улар ўз ҳудудини ҳимоя қила олмагани учун терминал фазадаги балиқлар билан рақобатлашмайди ва урғочи балиқ кўринишида ҳаёт тарзини давом эттиради. Губанлар урғочи ва эркак жинсида туғилади, лекин ҳар иккала жинс ҳам терминал фазадаги эркак балиқ бўлма олмагани боис урғочи формада яшайди. Қачонки ҳудуддаги терминал эркак балиқ ўлиб қолса ёки йўқолиб қолса, бошланғич фазадаги эркак балиқ ёки урғочи балиқ терминал фазадаги эркак балиққа айланади.

Шу билан бирга 100 балиқ турини ўз ичига олувчи тўтиқуш балиқлар оиласи (Скаридае) нинг аксарият вакиллари ҳам ҳаётини урғочи балиқ кўринишида бошлаб эркак балиқ кўринишида давом эттиради.
Протогиния хилидаги гермафродитизм шу билан бирга Серранидаэ (тош олабуғалар), Спаридае (денгиз тобон балиқлари), Сйнбранчидае (сохта угорлар), Помакантҳидае (денгиз фаришталари), Гобиидае (қумбалиқлар), Летҳринидае (император оқча балиқлар) оилаларининг вакиллари орасида ҳам учрайди.
Икки томонлама жинс алмаштирувчи гермафродит балиқлар
Ушбу хилдаги гермафродит балиқларга кўк ҳошияли қумбалиқ (Лйтҳрйпнус далли) мисол бўла олади. Бу балиқ коралл рифларида яшайди. Уларнинг популятсияда ижтимоий иерархия ўрнатилгач, у ердаги балиқлар ўз жинсини аввалги жинси қандай бўлишидан қатъий назар ўзгаритишга мажбур бўлади. Бунда агар балиқда агрессив хусусият мавжуд бўлса эркак балиққа ўзгаради, бунда унинг аввал эркак ёки урғочи эканлигига қаралмайди. Агар балиқ аввалда бўйсунувчи хулқ-атворга эга бўлса, у ҳолда у урғочи жинсига ўзгаради.

Синхрон типдаги гермафродит балиқлар
Атлантика океанидаги Кариб денгизи ва Мексика бўғозидаги рифларда яшовчи ҳамлет (Ҳйпоплектрус) уруғи вакиллари (18 тури мавжуд) умуртқалилар орасидаги камдан-кам ҳолатда учрайдиган синхрон гермафродит балиқлар ҳисобланади. Бояга етган ушбу уруғ вакиллари организмида бир вақтнинг ўзида ҳам урғочи, ҳам эркаклик жинсий ҳужайралари етилади. Лекин одатда ҳамлетлар ўз-ўзини уруғлантирмайди. Улар ўз рангига мос келадиган шерик танлаб бир бирини уруғлантиради. Уруғланиш жараёнида бир балиқ бир гал урғочи балиқ ролни ўйнаса, кейинги гал эркак балиқ ролини ўйнайди. Ҳамлетлар уруғланиш вақтида ўзига хос қисқа частотали товуш чиқаради.
