Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Биология, Зоология

Денгиз тошбақалари

Денгиз тошбақалари (Челониидеа) судралиб юрувчилар синфи тошбақалар туркумига оид катта оила ҳисобланади. Ушбу катта оила ўз ичига иккита: денгиз тошбақалари (Челониидае) ва терили тошбақалар (Дермочелйидае) оиласини олади.

Денгиз тошбақаларини Арктикадан ташқари барча океан сувларида учратиш мумкин. Денгиз тошбақалари йирик, қалқонлари юраксимон ёки овал шаклда бўлиб, юзаси қалин мугуз билан қопланган. Фақатгина терили тошбақада танасини қалқон ўрнида суякли пластинкалар қоплаб олган. Уларнинг ўлчами узунасига 1,8 – 2,1 метр, энига 0,9 – 1,5 метрга етади. Оғирлиги 590 кг гача боради. Денгиз тошбақаларининг бўйни қисқа, қалин бўлиб, косасининг ичига кирмайди. Улар ҳаётининг аксарият қисмини сувда ўтказади, фақатгина тухум қўйиш учун қуруқликка чиқади. Денгиз тошбақалари бир неча ўнтадан 200 тагача шарсимон тухум қўяди.

Ҳозирги кунда ер юзида денгиз тошбақаларининг 7 тури мавжуд. Булар қуйидагилар:

Денгиз тошбақалари оиласи:

Австралия яшил тошбақаси – Нататор депрессус

Австралиянинг шимолий ва шимоли-шарқий қисмида яшайди. Денгиз бодринглари, моллускалар, медузалар, креветкалар, бошқа умуртқасизлар ҳамда денгиз сувўтлари билан озиқланади. Улар бир мавсумда 3-4 маротаба 50-55 тадан тухум қўядилар. Тухумлари нисбатан йирик, инкубатсион даври 55 кунни ташкил этади. Ҳар 2-3 йилда бир кўпаяди, тухумларини Австралия қирғоқларига қўяди. Эркак тошбақалар денгизга чиқиб кетганидан сўнг ҳеч қачон қуруқликка қайтмайди. Уруғланиш жараёни сувда кечади. Ушбу тошбақа тури қирилиб кетиш хавфи остида турган тур бўлиб, Халқаро Қизил китобга киритилган.

Яшил тошбақа – Челониа мйдас 

Дунё океанининг тропик ва субтропик сувларида кенг тарқалган. Айниқса Атлантика ва Тинч океани сувлари тез-тез учраб туради. Яшил тошбақа нисбатан йирик, косасининг узунлиги 80 – 150 см гача, массаси 70 – 200 кг гача етади. Номи яшил тошбақа бўлишига қарамасдан косасининг усти нафақат яшил, балки баъзида сариқ ва оқ доғли ҳамда ҳошияли тўқ-жигарранг рангда бўлади. Ҳаётининг дастлабки йилларини денгизда ўтказади, шундан кейин жойини ўзгартириш жараёнида тез-тез қирғоққа чиқиб туради ва ўсимликлар билан озиқланиб туради. Денгизда эса асосан медузалар ва бошқа денгиз жониворлари билан озиқланади. Иккита кенжа тури мавжуд. Мазали гўшти ва тухуми учун овланар эди. Лекин сўнгги вақтларда уларнинг сони кескин камайиб кетгани боис уларни овлаш кўпгина давлатлар томонидан тақиқланган. У ИУКН нинг Қизил рўйхатига қирилиб кетаётган турлар мақоми остида киритилган.

Бисса – Эретмочелйс имбриката

Бисса ташқи кўриниши билан яшил тошбақани эслатб юборади, лекин ундан тана ҳажмининг кичиклиги билан фарқ қилади. Косасининг узунлиги 60 – 90 см, оғирлиги 45 – 55 кг атрофида келади. Косаси юраксимон шаклда бўлиб, жуда қалин бўлган мугуз тангачалар билан қопланган. Карапакснинг ранги сариқ нақшли жигарранг тусда бўлади. Шимолий ярим шарнинг мўтадил иқлим минтақаларидан (Янги Шотландия, Буюк Британия, Қора ва Япон денгизлари) жанубий ярим шарнинг мўтадил иқлим минтақаларигача (Африканинг жануби, Тасмания, Янги Зеландия) бўлган ҳудудларда учрайди. Лекин кўпайиши тропик минтақада кечади. Асосан бентос умуртқасизлар билан озиқланади.

Бисса ҳаётининг аксарият қисмини денгизда ўтказади, фақатгина кўпайиш вақтида қирғоққа чиқади. Улар кўпайиш жойларига келиш учун узоқ йўл босадилар. Одатда доимий жойларига тухум қўядилар. Тухумларининг сони турли популятсияларида турлича бўлади, шу билан бирга бу урғочи организмнинг ҳажми ҳам боғлиқ. Бир мавсумда урғочи бисса 2-4 марта 73 – 182 тадан диаметри 40 мм бўлган йирик тухум қўяди. Тухумларнинг инкубатсион даври 60 кунни ташкил қилади. 2015-йилда илк марта биссанинг флуорестсенсия хусусияти мавжудлиги аниқланган. Айни вақтда биссалар Ер юзидан бутунлай йўқолиб кетиш хавфи остида турган тур мақомида Халқаро Қизил рўйхатга киритилган.

Атлантика ридлеяси – Лепидочелйс кемпии

Вояга етган тошбақанинг узунлиги 70 – 95 см, оғирлиги 80 – 200 кг атрофида бўлади. Косаси юраксимон шаклда, ранги жигарранг, қизғиш-жигарранг ва зайтунсимон рангда бўлади. Асосан қисқичбақасимонлар ва моллускалар билан, шунингдек балиқлар, медузалар ва булутлар билан озиқланади. Урғочилари ёз ва кузги мавсумда 4-5 маротаба диаметри 4 см бўлган 100 – 126 та юмалоқ тухум қўядилар. Ёш тошбақалар тухумдан 1-2 ойда чиқадилар, шундан сўнг гала бўлиб денгизга кетадилар. Логгерхедлар Ҳинд, Атлантика ва Тинч океанида яшайди. Мўтадил ва субтропик минтақаларда уялайди. Энг катта гуруҳи Уммон ва Масира ороли қирғоқларида тухум қўядилар.

Логгерхедларнинг гўшти унчалик мазали бўлмагани учун улар нисбатан кам овланади, лекин уларнинг тухумлари ширинлик тайёрлашда қўлланилгани боис жуда кўплаб миқдорда йиғиб олинади. Шу боис ҳам уларнинг сони кескин камайиб кетмоқда. Айни вақтда кўплаб давлатларда логгерхедларни овлаш, тухумларини йиғиб олиш тақиқланган. Халқаро Қизил китобга қисқариб бораётган тур мақоми остида киритилган. Кўплаб давлатларда махсус қонунлар асосида ҳимоя қлинади. Жумладан, Юнонистоннинг Закинф оролида жойлашган Дионисиос Соломос халқаро аеропортида соат 00:00 дан то 04:00 гача самолётларнинг учиб қўниши тақиқланган. Чунки ушбу тунги вақтда аеропорт яқинидаги Лаганас пйлажи қирғоқларида логгерхедлар тухум қўяди.

Зайтун тошбақа – Лепидочелйс оливасеа

Ушбу тошбақаларнинг қалқони вояга етган вакилларида 60 – 70 см узунликда, массаси 45 кг атрофида бўлади. Косаси юраксимон шаклда, ранги зайтун рангида, шу боис ҳам шундай номланган. Асосан Тинч ва Ҳинд океанининг тропик минтақаларида учрайди. Улар куннинг дастлабки қисмида озиқланади, сўнг қолган вақтини океан юзасида сузиб ўтказади. Зайтун тошбақалар йиртқич бўлиб, медузалар, шиллиққуртлар, креветкалар ва краблар билан озиқланади. Бошқа озуқа топа олмаган вақтда денгиз сувўтлари ҳам кифояланиши мумкин. Баъзан эса еб бўлмайдиган нарсаларни (пластик пакетлар, пенопластлар) ҳам ютиб юбориш ҳолатлари учраб туради. Тутқунликдаги вакилларида эса ҳатто каннибализм ҳодисаси кузатилган. Улар душман туфайли тез-тез қирғоққа чиқиб туради. Қуруқликдаги душманлари опоссумлар, ёввойи тўнғиз ва илонлар ҳисобланади. Чунки бу душманлар улар қазиган уялардаги тузумларни еб зиён келтирадилар. Зайтун тошбақаларнинг популятсияси йилдан-йилга камайиб бормоқда. Уларнинг камайишида антропоген омилнинг ўрни катта. Кўпгина давлатларда уларни овлаш, тухумларини йиғиб олиш тақиқланган. Шу билан бирга уларнинг кўпайиш жойи ҳисобланган плайжлар ҳам ҳимоя остига олинган.

Терили тошбақалар оиласи:

Терили тошбақа – Дермочелйс кориасеа

Терили тошбақалар оиласининг ягона вакили. Шу билан бирга ҳозирги тошбақаларнинг энг йирик вакили ҳисобланади. Қайд этилган энг йирик терили тошбақанинг узунлиги 2,6 метр, олдинги оёқлари орасидаги масофа 2,5 метр, массаси 916 кг бўлган. Ушбу тошбақаларнинг эволутсияси триас давридан бери бошқа туркумдошлариникидан алоҳида кладада кечган, шу боис ҳам кўп жиҳати билан улардан фарқланади. Уларнинг косаси суяк системаси билан боғланмаган бўлиб, майда суяк пластинкалардан ташкил топган. Мугуз тангача қатлами мавжуд эмас. Терили тошбақалар асосан медузалар, тароқлилар, қисқичбақасимонлар, бошоёқли моллускалар, трепангилар ва майда балиқлар билан озиқланади. Улар деярли барча тропик денгизларда учрайди. Терили тошбақа гўшти истемол қилинганда заҳарланиш ҳолатлари учраб турсада, улар истеъмолга яроқли ҳисобланади.

Терили тошбақалар 1-3 йилда бир маротаба тухум қўяди. Мавсумда 4-7 марта 100 тадан тухум қўяди. Тухум қўйишлари орасидаги муддат 10 кунни ташкил қилади. Қирғоққа тунда чиқади. Улар чуқурлиги 100-120 см бўлган бутун бошли қудуқ қазийдилар. Урғочи тошбақа чуқурга орқа томони билан тушиб у ерга икки хилдаги: одатдагидек ва майда тухум қўядилар. Шундан сўнг она тошбақа чуқурни қум билан маҳкам қилиб ёпади. Тухумдан чиққан ёш тошбақалар денгизга йўл оладилар. Терили тошбақалар бугунги кунда ИУКН нинг Қизил рўйхатига қисқариб бораётган тур мақоми билан киритилган.