Aмерикалик психолог Е.Ериксон (1902—1994) его-психология йўналишининг вакили сифатида машҳурдир. Ериксон назарияси Aнна Фрейд назарияси каби психологик таҳлил амалиётидан кейин
юзага келди. Е.Ериксоннинг ўзи тан олганидай, Йевропадан емиграция қилингач яшаган урушдан кейинги Aмерикада кичик болалардаги хавотирлилик, ҳиндлардаги умидсизлик, уруш ветеранларидаги саросима, нацист (герман фашист)ларидаги шафқацизлик каби кўринишларни тушунтириш ва коррексия қилиш талаб қилинади. Бу барча кўринишларга психоаналитик ёндашув низо мавжудлигини кўрсатди, З.Фрейднинг ишлари еса невротик низоларни бирмунча
ўрганилган инсоний ахлоқ аспекти қила олди. Бироқ Е.Ериксон санаб ўтилган оммавий кўринишларни неврознинг фақат аналоги деб ҳисобламайди. Унинг фикрига кўра, инсоний «Мен»нинг асослари жамиятнинг ижтимоий уюштирилишида илдиз отади.
Е.Ериксон «Мен» ва жамият муносабатлари ҳақидаги психоаналитик консепсияни яратди. Шу билан биргаликда, унинг консепсияси — бу болалик консепсиясидир. Узоқ муддатли болаликка ега
бўлиш айнан инсонга хос. Бундан ташқари, жамиятнинг ривожланиши болаликнинг узайишига олиб келади. «Узоқ давом етувчи болалик инсонни техник ва интеллектуал мазмунда ўз ишига моҳир
одам қилиб қўяди, бироқ у инсонда бутун умр ҳиссий йетилмаганлик изини қолдиради», — деб ёзади Е.Ериксон.
Е.Ериксон шахс тузилмасини худди З.Фрейд каби талқин қилади. Aгар кундалик ҳаётимизнинг қайсидир лаҳзасида, деб ёзади у, биз тўхтаб, ўзимиздан, айни дақиқада нималарни орзу қилганимизни сўрасак, унда бизни қатор кутилмаган кашфиётлар кутади, биз
таажжуб билан фаҳмлаймизки, бизнинг фикрларимиз ва туйғуларимиз
нисбий мувозанат ҳолатидан гоҳ у, гоҳ бу томонга ўзгариб, иккиланишни содир етади. Бу ҳолатдан бир томонга оғсак, бизнинг фикрларимиз биз истаган нарсага нисбатан қатор фантастик ғояларни
туғдиради; бошқа томонга оғганча биз тўсатдан бурч ва мажбуриятлар тўғрисидаги фикрлар ҳукми остида қоламиз, биз енди нималарни исташимиз ҳақида емас, балки нималар қилишимиз
кераклигини ўйлаймиз; учинчи ҳолат, бу чегаралар ўртасида гўёки «жонсиз нуқта», еслаш қийинроқ. Бу йерда қайердаки биз ўзимизни камроқ англаган жойимиз, Е.Ериксон фикрига кўра,
биз ҳаммасидан кўра кўпроқ ўзлигимизни англаймиз, ўзимиз
бўламиз. Шундай қилиб, қачонки биз истасак — бу «У», қачонки биз мажбурмиз — бу «Бошқа Мен», «жонсиз нуқта» еса — бу «Мен».
Бу икки инстансиялар чегаралари ўртасида доимий равишда мувозанатлашганча «Мен» одамга жадал истаклар ва «виждон кучи билан бостирилганлар» ўртасида муросага келиш имконини
берадиган ҳимоя механизмларидан фойдаланади