1. 2016 йилда нашр этилган илмий тадқиқот натижаларига кўра жирафа бу тур эмас, аксинча 4 та турни ўз ичига оладиган кенжа оила экан.
2. Илгари жирафаларни Африканинг шимолий ва ғарбий қисмида, Саҳрои Кабир ва Нил бўйларида учратиш мумкин эди. Ҳозир улар фақатгина жанубий Африкада учрайди, холос.
3. Жуда баланд бўйли бўлишларига қарамай уларнинг бўйин умуртқаси барча сутемизувчиларники каби 7 та.
4. Урғочисининг бўйи 5.17 м гача, эркагиники 5.88 м гача боради.
5. Жирафаларнинг оғирлиги ўртача 828 – 1930 кг ни ташкил этади.
6. Жирафанинг бўйни ерга етиш учун калталик қилади. Натижада, у сувни ичиш учун олд оёқларини ноқулай равишда ёйиши ёки букиши керак бўлади.
7. Урғочи ва эркак жирафаларнинг иккисида ҳам туғилганида шохлар бўлади. Фақатгина улар туғилишда жароҳат олмаслиги учун бош чаноғи билан бирикмаган бўлади. Шохлар ҳаёти давомида бош суягига бирикади.
8. Ҳомиладорлик даври 457 кун, тахминан 15 ой давом этади. Урғочилари фақат битта бола туғади.
9. Одатда 50% жирафалар бир ёшга етмай нобуд бўлади.
10. Одамнинг бармоқ излари каби жирафаларнинг танасидаги доғлар ҳам ўзига хос ва такрорланмасдир.
11. Жирафалар нафас тизимининг ўзига хос тузилиши унинг миясидаги ҳарорат бошқа органларига нисбатан 3 ℃ га паст бўлиш имконини беради.
12. Жирафа сув ичиш учун эгилганида бошидаги қон босими кескин ўзгариб кетмаслиги учун унинг қон томирларида қон оқимини назорат қиладиган махсус эластик деворлар мавжуд. НАСА ташкилоти астронавтларнинг кийимини яратишда айнан жирафалар оёқларидаги қон томир тизими ўрганган.
13. Жирафаларнинг ҳаворанг-сиёҳранг тилининг узунлиги 45-50 см га етади.
14. Жирафаларнинг юраги 11 кг келади ва бу қуруқликдаги ҳайвонлар ичида энг йирик кўрсаткич. У ўзидан бир дақиқа давомида 60 литр қонни ҳайдайди.
15. 2016 йилги маълумотга кўра ёввойи табиатда 97 500 дона, тутқунликда 1 144 дона жирафа борлиги аниқланган.

