Кимёвий реакциялар содир бўлаётган пайтда бир вақтнинг ўзида системанинг ҳам энтальпияси, ҳам энтропияси ўзгаради. Ана шу икки эффектнинг йиғиндиси система (реакция)нинг “Гиббс энергияси” дейилади. Бу пайтда системанинг температураси ва босими ўзгармас ҳолда сақланганлиги учун Гиббс энергиясини бошқача қилиб — система изобар-изотермик потенциалининг ўзгариши ҳам дейилади ва у ∆G ҳолида белгиланади, унинг ўлчов бирлиги — кЖ/мол, ккал/мол: “1 мол” модданинг стандарт шароитда ҳосил бўлишида реакция изобар-изотермик потенциалининг ўзгариши шу модданинг стандарт ҳосил бўлиш изобар-изотермик потенциали ўзгариши дейилади ва ∆Gx,b298 ёки ∆Gf298 кўринишда ёзилади.
Ҳар қандай кимёвий реакция изобар-изотермик потенциалининг ўзгариши—∆G298(k.r) қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: 298K да
ΔGk.r = Σ ΔGh.bмаҳсулот — Σ ΔGh.бдастлабки модда
Бунда Σ ΔGh.bмаҳсулот — реакция натижасида ҳосил бўлган моддалар стандарт изобар-изотермик потенциаллари ўзгаришининг стехиометрик коэффицентлами ҳисобга олиб топилган йиғиндиси, кЖ/мол.
Σ ΔGh.бдастлабки модда — реакцияга киришаётган моддалар стандарт изобар-изотермик потенциаллари ўзгаришининг юқоридагидек йиғиндиси, кЖ/мол.
Умуман системанинг температураси (Т), энтальпия ўзгариши (∆H), энтропия ўзгариши (∆S) ҳамда изобар-изотермик потенциали ўзгариши ∆G ўртасида қуйидаги боғланиш мавжуд:
∆G = ∆H — T∆S
Изобар-изотермик потенциалнинг қийматига қараб, стандарт шароитда реакцияламинг ўз-ўзича бориш-бормаслиги, яъни реакциянинг ёъналиши тўғрисида хулоса қилинади:
а) агар кимёвий реакция изобар-изотермик потенциали ўзгаришининг қиймати ∆G298(k.r) > 0, яъни мусбат бўлса, бу реакциялар стандарт шароитда ўз-ўзидан бора олмайди;
б)агар ∆G298(k.r) = 0 яъни манфийбўлса, бу реакциялар стандарт шароитда ўз-ўзидан боради. Бу реакциялар иқтисодий ва технологик жиҳатдан қулай ҳисобланади;
д) агар = 0 бўлса, бунда система кимёвий мувозанат ҳолида бўлади. Мувозанатни зарур реакция борадиган томонга ёъналтириш учун система параметрлари (P, T, C, V лар)ни ўзгартириш керак бўлади. Умуман термодинамик катталикларнинг ўзгаришини билиш жараёнлами бошқаришни ўргатиб, у ёки бу реакциялар амалда бориш-бормаслигини асослаб берувчи фундаментал усулдир.