Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Кимё, Назарий

Ион алмашиниш реаксиялари

Барча электролитлар ўзаро аралаштирилса ёки уларга бошқа моддалар таъсир эттирилса ион алмашиниш реакциялари содир бўлади. Ион алмашиниш реакциялари қуйидаги ҳолларда амалга ошади, яъни охиригача боради.

  1. Кам диссотсиланувчи моддалар ёки сув ҳосил боʻлса:

a) HNO3 + KOH = KNO3 + H2O (молекуляр тенглама).
Бу реакцияни ионли коʻринишда ёзамиз:
H++NO3— + K+ + OH— = K++ NO3— + H₂O (тўлиқ ионли тенглама)

Тенгламанинг иккала томонида ҳам мавжуд бўлган ионларни қисқартириб ёзамиз. Чунки ион алмашиниш жараёнида улар иштирок этмайди.

H+ + OH— → H₂O (қисқа ионли тенглама)

Бу тенглама шу реакциянинг моҳиятини, яъни реакция айнан қайси ионлар ўртасида боришини кўрсатади.
H+ ва OH— ионларининг ўзаро бирикиб H₂O (pH = 7) ҳосил қилиш реакцияси нейтралланиш реакциялари дейилади. Бу реакциялардан фойдаланиб эритмалардаги кислота, ишқор ва гидролизланадиган тузлар (Na2CO3, NaHCO3, …) миқдори аниқланади. Бу усул нейтраллаш ёки кислота-асос титрлаш усуллари дейилади:

b) HCl + NaOH = NaCl + H₂O реакцияси
H+ + Cl— + Na+ + OH— = Na+ + Cl— + H₂O ёки
H+ + OH— → H₂О бўлади. (кучсиз электролит)

d) CH3COONa + HCl = CHCOOH + NaCl реакцияси-

CH3COO— + Na+ + H+ + Сl— = CH3COOH + Na+ + Сl—

2. Кам эрийдиган модда (чўкма)лар ҳосил бўлса ёки чўкма эриса:

a) BaCl₂ + Na₂SO₄ = BaSO4 + 2NaCl (чўкма ҳосил боʻлиши) Ba+2+2CI— + 2Na+ + SO2-2 = BaSO4↓ + 2Na+ + 2CI—

b) CaCO3 + 2HCl = CaCl2 + H2CO3(H2O + CO2)
(чўкма эриши)
CaCO3 + 2H+ = Ca+2 + H2O + CO2

  1. Газсимон моддалар ҳосил бўлса:

a) Na2S + 2HCl = 2NaCl + H2S↑
2Na+ + S-2 + 2H+ + 2Сl- = 2Na+ + 2Сl— + H2S↑

4. Комплекс бирикма (ион)лар ҳосил боʻлса:
a) AgCl — ёмон эрийдиган модда концентрланган HCl да эрийди, чунки бу эритмада қуйидаги ион алмашиниш реакцияси боради:

AgCl↓ + HCl(kons) = H[AgCl2]
AgCl↓ + H+ + Сl— = H++ [AgCl2]—
AgCl↓ + Сl— = [AgCl2]—

5. Шунингдек, HgJ2 ва KJ эритмалари аралаштирилганда ҳам:

HgJ2↓ + 2KJ = K2[HgJ4]
HgJ2↓ + 2K+ J— = K-2 + [HgJ4]-2

Ион алмашиниш реакциялари бориш-бормаслиги, қандай моддалар ҳосил боʻлиши, қайси моддалар эрувчан, қайсилари эримайдиган деган саволларга жавоб олиш учун «Моддаларнинг эрувчанлик жадвали» (илова) дан фойдаланиш керак.
Кенг тарқалган ион алмашиниш реакциялари қаторига тузларнинг гидролизланиши ҳам киради.