Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Биология, Ботаника

Канна ўсимлиги ҳақида малумот

Ботаника дарсликларида шойигул – тугунакли кўп йиллик ўсимлик деган жумлага барчамизнинг кўзимиз тушган, лекин у ўсимлик ҳақида кўпчилик умумий маълумотга эга эмас. Шойигул – (Канна Л.) шойигулдошлар (Каннасеае) оиласининг ягона туркуми ҳисобланиб, занжабилнамолар (Зингибералес) қабиласига мансуб тугунакли (илдиз тугунакли) кўп йиллик ўсимликлардир. Аксарият турлари манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Қуйидаги ушбу ўсимлик батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Ботаник тавсифи

Ҳаётий шакли илдиз тугунакли кўп йиллик ўт, бўйи 1-3 м (баъзан 5 м гача), пояси тик, ён шохлари йўқ. Барглари йирик, кескин эллипссимон, учки қисми ўткир, силлиқ, туксиз юзага эга. Узунлиги 20-70 см, кенглиги 15-30 см, асоси пояга ўралиб қин ҳосил қилади, ранги асосан яшил, баъзан қишғиш-малла (бронза ранг), тўқ бинафша ранг. Поянинг ҳар 10-15 см да биттадан барг ўсиб чиқади. Гуллари ассиметрик (гул юзасидан биронта ҳам симметрия ўтказиб бўлмайди), икки жинсли, четдан (ҳашаротлар: асалари; қушлар: нектархўрлар; сут эмизувчилар: кўршапалак) ва ўз-ўзидан чангланади. Гултожбарглари ёрқин қизил, пушти, сариқ, оқ рангларда, чангчиси сариқ, уруғчиси яшил рангда. Гуллари поя учида рўваксимон тўпгул ҳосил қилади. Тўпгули узунлиги ўртача 20 см. Меваси кўсакча (уч хонали). Уруғи шарсимон эндоспермли, жуда қаттиқ қобиққа эга, диаметри 4-10 мм, ранги тўқ жигарранг ёки қора. Уруғи ва илдиз тугунаклари ёрдамида кўпаяди.

Тарқалиши ва экологияси

Шойигул туркумининг вакиллари Янги дунё ўсимликлари ҳисобланиб, ватани Марказий ва Жанубий Америкадир. Европага ХВИ асрда Жанубий Америкадан португалиялик денгизчилар томонидан олиб келинган ва маданийлаштирилган. Ҳиндистон, Хитой, Австралия каби давлатларда уни инвазив тур сифатида қайд этишади. Туркумнинг тур сони ҳақида айрим манбалар 10 та тур деб кўрсатса, айримлари 12 та тур деб айтади. Шу билан бирга туркумнинг 1000 дан ортиқ навлари манзарали гул сифатида экиб ўстирилади. Ҳозирда ер юзининг барча давлатларида манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. “Канна” сўзи юнончадан таржима қилинганда “қамиш”, лотинчада эса “олов” деган маънони англатади. Жанубий Американинг туб аҳолиси уларни экиб ўстиришган ва илдиз тугунагидан озиқ сифатида фойдаланишган, пояси ва барглари билан эса чорва молларини боқишган. Илдиз тугунагида 28% дан кўпроқ крахмал сақлайди. Африка, Ҳиндистон, Индонезия ва Австралия мамлакатлари аҳолиси ўсимлик илдиз тугунагини “мазали” озиқа сифатида севиб истеъмол қилади.

Шойигул иссиқсевар ва ёруғсевар ўсимлик, ҳаттоки тўғридан-тоғри юруғлик тушадиган муҳитда ҳам жуда яхши ўса олади. Ўртача намлик шароитида ўсади, аммо гуллаш даврида сувга бўлган талаби кескин ортади. Июн-сентабр ойларида гуллаб мева беради, ўсимлик учун қулай ҳарорат 19-28 ºК, тиним даврида 10 ºК, вегетатсияси кеч кузгача давом этади. Қиш мавсумида ўсимлик илдиз тугунагини махсус муҳитда сақлаш талаб этилади.

Муҳим турлари ва навлари

Шойигул барги ва гули зийнатли ўсимлик ҳисобланади, шу сабабли навларда турлича гул ва баргларни кўриш мумкин. Барча навларининг яратилиш асосида Канна индика, Канна генералис ва Канна глаука турлари ётади.

Шойигул навлари гуллар ва баргларининг ранги, гуллаш вақти ва баландлигига кўра учта асосий гуруҳларга бўлинади.

Канна Крози гуруҳи. Бўйи60 смдан 160 смгача баландликда бўлган кичик навлар бўлиб, гулларининг тузилиши билан гладиолусларга ўхшайди. Барглари тўқ яшил оқ ҳошияли ёки бронза-бинафша рангда. Гуллари ва барглари эгилган. Франсиялик селексионер Крози 1868-йилда ушбу навнинг биринчи дурагайини яратди ва “Франсуз каннаси” деб номлади, кейинчалик эса “Канна Крози” деб атала бошлади. Ушбу гуруҳга “Америка”, “Президент”, “Ливадиа”, “Ҳерман Титов”, “Гўзал капалак” каби навлар киради.

Орхидея гулли Канна гуруҳи. Бўйи 1,5-2 м баъзан ундан ҳам баланд. Гуллари орхидея гулига ўхшайди. Барглари яшил ёки бинафша рангда. Ушбу гуруҳга “Луиза вон Ратибор”, “Ричард Уоллас”, “Клеопатра” каби навлар киради.

Кичик гулли Канна гуруҳи. Бўйи баланд гуллари ва тўпгули кичик ўсимликлардир. Барглари яшил, бинафша рангда “Дурбан” ва “Лусифер” навлари машҳурдир.