Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Кимё, Назарий, ноорганик кимё

Кимёвий боғнинг асосий тавсифлари

Ҳар қандай кимёвий модда — атомлар ва уларнинг бирикишидан ҳосил бўлган кристаллар, молекулалар ва ионлардан ташкил топган материядир. Буларда атомлар бир-бирлари билан маълум турдаги боғланишлар (кучлар) воситасида бирикадилар. Бу боғланишлар юзага келиш механизми, табиати уларда иштирок этувчи заррачаламинг турларига кўра бир неча хил бўлади.

Кимёвий боғланишларга ва уламинг ҳосил бўлишига атомларнинг электрон тузилиши нуқтаи назаридан қараш лозим. Чунки кимёвий боғланишларнинг ҳосил бўлишида иштирок этувчи асосий восита — электронлар ва электрон булутларидир. Умуман, ҳар қандай кимёвий боғланиш ўзаро бирикувчи атомларташқи (ва ташқидан олдинги) электрон қаватдаги 1 ёки бирнеча электрон булутларининг ядролар ўртасида қайта тақсимланиши (бир-бирини ўзаро қоплаши) натижасида ҳосил бўлувчи кўп ядроли ва кўп электронли системадир. Кимёвий боғланишларнинг асосий тавсифномалари қаторига кимёвий боғланиш энергияси, боғланиш узунлиги, боғлар орасидаги бурчак (валент бурчаги) ва боғланиш тартиби киради.

Боғланиш энергияси

Кимёвий боғни узиш учун зарур бўлган энг кам энергия миқдорига боғланиш энергияси дейилади. У E билан белгиланиб, кЖ/мол ва ккал/мол да ўлчанади. H2 — молекуласидаги H—H боғланиш энергияси EH2= 436 кЖ/мол. Икки атомли молекулаларда боғланиш энергияси шу молекулани атомларга парчаланиш (диссотсиланиш) энергиясига тенг.

Агар молекулада 2 ва ундан ортиқ кимёвий боғланиш мавжуд бўлса, ҳар бир боғланиш энергияси қиймати умуман молекуланинг парчаланиш энергияси боғланишлари сонига бўлиб ҳисобланади. Ч4 молекуласининг парчаланиш энергияси 1649 кЖ тенг. Бу молекулада 4 та C—H боғи бор. Ҳар бир боғнинг энергияси E(C-H) = D/4 = 1649/4 = 412,25 кЖ бўлади.

Боғланиш энергияси қанчалик катта бўлса, боғ шунчалик барқарор бўлади. Боғланиш энергиясининг қиймати ўзаро бирикувчи атомламинг табиатига, боғланиш тури ва тартибига боғлиқ бўлади. Масалан: Ҳ2О молекуласида E(H—O) = 460,5 кЖ/мол; H2S молекуласида E(H—S) = 229,4 кЖ/мол бўлса, H2Se — молекуласида E(H—Se) = 174,8 кЖ/мол; H2Te да E(H—Те) = 140,5 кЖ/мол.

Боғнинг узунлиги

Кимёвий боғнинг узунлиги р-ҳарфи билан белгиланиб, нм да ўлчанади.

Боғнинг узунлиги деб, кимёвий боғланишнинг ҳосил бўлишида иштирок этган атомлар ядролари ўртасидаги масофага айтилади.

Водород молекуласидаги H—H боғининг узунлиги r(H-H) = 0,074 нм. Кимёвий боғланишларсони ортиши билан бир хил элемент атомлари ҳосил қилган боғнинг узунлиги қуйидагича ўзгаради:

H3C—CH3 да rc-c = 0,154 нм,
H2C = CH2 да rc-c = 0,135 нм,
HC = CH da rc-c = 0,121 нм га тенг

Валент бурчаги

Кимёвий боғланишлар орасидаги бурчак валент бурчаги (ёки боғланиш бурчаги) дейилади. Агар H2O молекуласи олиб қаралса, H—О боғи бир-бирига нисбатан 104,5° бурчак остида жойлашади ва молекула бурчаксимон тузилишга эга бўлади. CH4 молекуласида боғлар орасидаги бурчак 109,5°.

Боғланиш тартиби

Ўзаро кимёвий боғ ҳосил қилган атомлар орасида ҳосил бўлган боғланишлар сони бўлиб, бирламчи, иккиламчи (қўш боғ), учламчи (уч боғ) ва баъзи ҳолларда тўртламчи боғланиш мавжуд бўлади. Боғланишлар тартиби каррали ортиши билан боғнинг барқарорлиги ортади, узунлиги қисқаради (юқоридаги мисолларга қаранг).