Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Кимё, Назарий

Кимёвий реаксиянинг механизмлари бўйича турлари

Ўзаро таъсирлашувчи моддаларнинг табиатига, «элементар акт»да қатнашувчи заррачалар (атом, молекула, радикаллар, ионлар) ҳолатига кўра қуйидаги реакция турлари мавжуд. Оддий реакциялар — бу молекулалар ўртасида борувчи кимёвий ўзгаришлардир:

N2+3H2 = 2NH3
CaO+CO
2 = CaCO3
2NO+Cl
2 = 2NOCI
2КCл+ПтCл4 = К
2[ПтCл6]

Бундай реакциялар валентликлари тўйинган заррачалар ўртасида бориб, уларнинг фаолланиш энергияси (Eфаол = 150-450 кЖ/мол) жуда юқори бўлгани учун анча қийинчилик билан содир бўлади ва махсус шароитларда боради.
Аксарият ҳолларда моддалар эритувчида эритилиб, реакция эритмада боради. Эритмада моддалар ионларга парчалангани учун ионлар ўртасида ўзаро таъсирлашув Eфаол < 80 кЖ/мол бўлгани учун жуда тез боради. Масалан:

Ag++ Cl— → AgCl va Ba²++ SO2-4→ BaSO4

Баъзи ҳолларда электроразряд, қиздириш, нурлаш ва механик таъсир натижасида моддалар электрон чиқариши туфайли молекуляр ионлар ҳосил бўлади. Бундай реакциялар ҳам жуда тез боради. Юқоридаги таъсирлар мобайнида молекулалар таркибидаги боғларни ҳосил қилувчи электронлар жуфти иккала атомлар ўртасида тенг тақсимланмайди. Бу гетеролитик парчаланиш дейилади. Шундай реакциялар ҳам борки, уларда кимёвий боғни ҳосил қилган электрон жуфти атомлар ўртасида тенг тақсимланади, яъни гомолитик ажралиш натижасида валентлиги тўйинмаган фаол заррачалар радикаллар ҳосил бўлади. Кўпчилик реакциялар радикал механизмда боради ва бу реакциялар (Eфаол < 40 кЖ/мол) жуда тезлик билан боради. Радикаллар ҳосил бўлишига мисоллар:

Радикал механизмида коʻпчилик полимерланиш реакциялари ва занжир реакциялари боради.

Занжир реакциялари. Бирор фаол марказ ҳосил бўлиб, бу фаол марказ реакцияга киришувчи моддаларнинг ўзаро таъсирини бир- бирига узатилиши билан борувчи реакциялардир. Мисол сифатида HCl синтезини кўриб чиқайлик.
Реакциянинг умумий тенгламаси: H₂ + Cl₂→ 2HCl. Реакция бориши учун H₂ ва Cl₂ газлари аралашмасига ультрабинафша нур, қуёш нури, ёниб турган магний метали таъсир эттирса бўлди, бунда хлор молекуласидан Cl— радикаллари ҳосил бўлади:

Cl:Cl → Cl + Cl

Ҳосил бўлган Cl атом радикаллари водород молекуласига таъсир этади:
Cl + H — H = HCl + H (Eфаол = 24 кЖ/мол).

Шу билан занжир реакция бошланиб, H· — атом радикали Cl₂ молекуласига таъсир этади:

H· + Cl-Cl = HCl + Cl· (Eфаол = 8 кЖ/мол)

Шу тартибда реакция давом этаверади:

Cl· + H₂→ HCl + H·

2H· + Cl₂ → HCl + Cl·

2Cl· + H₂ → HCl + H·

2H· + Cl₂ → HCl + Cl·….

Занжирнинг узунлиги бир неча юз минг бирликкача боради. Ҳосил бўлган радикалларнинг ўзаро тўқнашувлари.