Кислоталар
Диссотсиланганда катион сифатида H+ ионлари ва анион сифатида кислота қолдиғи ионларини ҳосил қилувчи электролитларга кислоталар дейилади.
Кислоталар таркибига кўра қуйидагича ионланадилар:
- HCl ⇆2H+ + CI—
- HNO3 ⇆ H+ + NO3—
H2SO3 ⇆ H+ + HSO3— кучсиз кислота боʻлгани учун кейинги босқич бормайди.
H₂SO₄ ⇆ H+ + HSO₄—, HSO₄— ⇆ H+ + SO₄-2
бу кислота таркибида 2 та водород атоми бўлгани учун икки босқичда ионланади. Кислота таркибида H — атоми сони ортиши билан, диссотсиланиш босқичи сони ҳам ортади:
H3PO4 ⇆ H+ + H2PO4— ; H2PO4 ⇆ H+ + HPO4-2
HPO4-2 ⇆ H+ + PO4-3 охирги босқичда жуда кам ионланади.
Кислоталарнинг барчаси эритмасида умумий Ҳ+ катиони ҳосил бўлади. Бу ион сув молекуласи билан бирикиб H+ + H₂O ⇆ [H₂O]+ гидроксоний катионини ҳосил қилади. Бу ионда H+ иони билан H₂O молекуласи донор- аксептор боғи орқали боғланган. Кислоталар эритмаларида H+ бўлган учун лакмус қизил рангга
киради.
Гидроксидлар
Диссотсиланганда металл катиони ва гидроксил аниони (OH) ҳосил қилувчи электролитлар гидроксидлар дейилади. Гидроксидлар қуйидагича ионланадилар.
NaOH ⇆ Na+ + OH—
Ca(OH)2 ⇆ CaOH+ + OH—, CaOH+ ⇆ Ca2+ + OH—
KOH ⇆ K+ + OH—
Сувда яхши эриб кўп диссотсиланадиган гидроксидларни ишқорлар дейилади. Уларнинг эритмалари лакмусни кўк рангга боʻяйди. Сувда кам диссотсиланадиган гидроксидлар асослар дейилиб, уларга қуйидагилар мисол бўлади:
NH4OH ⇆ NH4+ + OH—;
Cu(OH)2 ⇆ CuOH+ + OH—;
Fe(OH)3 ⇆ Fe(OH)2+ + OH—;
Mg(OH)2 ⇆ MgOH+ + OH—;
Тузлар
Диссотсиланганда металл катиони ва кислота қолдиғи анионларига ажраладиган электролитлар тузлар дейилади. Сувда яхши эрувчан тузлар тўлиқ диссотсиланади:
NaCl ⇆ Na+ + Cl—;
KNO3 ⇆ K+ + NO3—;
FeCl2 ⇆ Fe2+ + 2Cl¯;
Al2(SO4)3 ⇆ 2Al3+ + 3SO4—;
Кўриниб турибдики, тузлар кислота ва гидроксидлардан фарқли равишда босқичсиз ионланадилар. Сувда ёмон эрийдиган тузлар кам эриганлиги сабабли кам диссотсиланадилар. Улар эритмаларида диссотсиланиш мувозанати молекула ҳосил боʻлиш томонга силжиган бўлади:
AgCl2 ⇆ Ag+ + Cl—.