Кислоталар деб, таркибида водород атомлари ва кислота қолдиғи сақлаган мураккаб моддаларга айтилади. Кислоталар таркибига кўра, кислородсиз (HnE) ва кислородли (HnEOu) бўлади. ”Кислородсиз кислоталарга: HF, HCl, HBr, HI, H2S, HCN, HCNS кабилар киради.
Кислородли кислоталарга: HClO, HClO3, HClO4, HBrO3, HJО3, H2CO3, H2SO3,H2SO4,HNO2, HNO3, HPO2, H3PO3, HPO3, H3PO4, H2SiO3, H2CrO4, HMnO4 кабиларкиради. Кислоталар таркибидаги водород атомлари сонига кўра: бир асосли (бир негизли) HF, HCl, HNO3, HNO2, HI, HBr, HClO— молекуласи таркибида битта водород атоми тутган кислоталар; икки асосли кислоталар H2S, H2CO3, H2SO3, H2SO4 (икки негизли), H3PO4 (уч негизли), H4P2O7 (тўрт негизли) га бўлинади.
Олиниши
1. Кислота оксидларини (ангидридларни) сувда эритиш:
SO2+H2O → H2SO3, CO2+H2O →H2CO3
N2O5+H2O →2HNO3; Р2O5+3H2O →2Н3РО4
N2O4 + H2O → HNO2+HNO3
2. Металлмасларнинг тўғридан-тўғри водород билан таъсирлашуви натижасида:
H2+Cl2→2HCl; H2+S → H2S; H2+I2 → 2HI
3. Кучсиз кислота тузларига кучли кислоталарни таъсир эттириш:
Ca(NO2)2+2HCl=CaCl2+2HNO2
Na2SO3+2HCl=2NaCl+H2SO3
K2SiO3+H2SO4=K2SO4+H2SiO3
Na2S+H2SO4=Na2SO4+H2S
Ca3(PO4)2+3H2SO=3CaSO4+2H3PO4
4. Металлмасларни кучли кислоталар таъсирида оксидлаб олинади:
S+2HNO3=H2SO4+2NO
3P+5HNO3+2H2O=3H3PO4+5NO
5. Баъзи металлмасларнинг бирикмаларини гидролизлаш усуллари билан олинади:
РСl3+ЗН2О = Н3РО3+ЗНСl
PCl5+4H2O = H3PO4+5HCl
Физикавий хоссалари
Кислородсиз кислоталар одатдаги шароитда заҳарли газсимон моддалар бўлиб, уларнинг турли концентрацияли эритмаларини ҳосил қилишда сувда эрувчанлигидан фойдаланилади. Айрим кислородли кислоталар суюқ (HNO3, H2SO4, H3PO4), баъзилари қаттиқ (H2SiO3, H3BO3) моддалардир.
Кимёвий хоссалари
1. Кислоталар асосли ва амфотер оксидларбилан реакцияга киришиб туз ва сув ҳосил қиладилар:
H2SO4+FeO=FeSO4+H2O
2HCl+CaO=CaCl2+H2O
2HNO3+ZnO=Zn(NO3)2+H2O
2. Кислоталар гидроксидлар билан таъсирлашиб туз ва сув ҳосил қилади. Бу реакция нейтралланиш реакцияси ҳам дейилади:
HCl+KOH=KCl+H2O
3H2SO4+2Al(OH)3 =Al2(SO4)3+6H2O
2HNO3+Ca(OH)2=Ca(NO3)2+2H2O
3HNO3+Fe(OH)3=Fe(NO3)3+3H2O
4. Активлик қаторида водороддан-олдин-турган металлар билан таъсирлашиб туз ва водород газини ҳосил қилади (нитрат кислота ва концентрланган сулфат кислота бундан мустасно):
2HCl+Zn=ZnCl2+H2
H2SO4+Fe=FeSO4+H2
Кислоталарнинг номланиши
Кислоталаr IYuPAK нинг 1979 йилда қабул қилган номенклатурасига асосан номланади:
a) кислородсиз кислоталарнинг номи — кислота ҳосил қилган элемент номига — “ид” қўшимчаси қўшиб айтилади: HF — фторид, HCl — хлорид, HBr — бромид, H2S — сулфид, H2Se — селенид, HCN — сианид, HCNS — роданид кислоталар;
б) кислородли кислоталарда элемент турли валентлик (ёки оксидланиш даражалари) намоён қилса:
— энг паст оксидланиш даражасида бўлса “гипо»— олд қўшимчаси қўшилади; HClO — гипохлорит, HBrO — гипобромит, HIO — gipoyodit kislota deyiladi;
— ўртача оксидланиш даражасида бўлса — “ит» қўшимчаси қўшиб айтилади; HClO2 — хлорит, H2SO3— сулфит, HNO2 — нитрит, H3PO3 — фосфит, H3AsO3 —арсенит, H2SeO3, — селенит кислоталар дейилади;
— юқори оксидланиш даражасида боълса, кислота ҳосил қилувчи элэмэнт номига -«ат» — қоъшимчаси қоъшиб айтилади; H2CO3 — карбонат, H2SiO3 — силикат, H2SO4—сулфат, HClO3 — хлорат, HBrO3 — бромат, HIO3 — ёдат, H2SeO4 — селенат, HNO3 — нитрат кислоталар;
— бир элемент бир хил оксидланиш даражасида турли таркибли кислоталар ҳосил қилса, водород атомлари (аниқроғи сув молекулалари) сони ками — “мета», водород атомлари кўпига “орто» — олд қўшимчаси қўшиб айтилади: HP+5O3 — метафосфат; H3P+5O4 — ортофосфат, HB+3O2 — метаборат; H3B+3O3 — ортоборат; H2Si+4O3 — метасиликат; H4Si+4O4 — ортосиликаткислотаси дейилади.
— кислота ҳосил қилувчи элементнинг жуда юқори оксидланиш даражасини кўрсатиш учун “пет” — олд қўшимчаси қўшиб кислота номи айтилади: HCl+7O4 — перхлорат, HMn+7O4 —перманганат, HI+7O4 —пеиёдаткислота;
— агар кислота бир хил таркибли кислотанинг иккита молекуласи бирикиб, бир молекула сув чиқиб кетишидан (қиздириш натижасида) ҳосил бўлган бўлса, унинг номига “пиро” — қўшимчаси қўшиб айтилади: H4P2O7—пирофосфат кислота (ёки дифосфат кислота).
Кислоталарнинг эритмаларида H+(H3O+) — ионлари бўлгани учун уларда лакмус-қизил рангга, метилоранж қизғиш-бинафша рангга киради. Фенолфталеин рангсиз бўлади.
