Денгиз сутемизувчилари бўлмиш китсимонларнинг илгари қуруқликда яшагани барчангизга маълум. Уларнинг қадимги аждодлари қуруқликда яшаганлиги ҳозирги китсимонларнинг ўпка билан атмосфера ҳавосидан нафас олишидан, сузгич қанотларининг суяклари қуруқликда яшайдиган сутемизувчи ҳайвонлар суяк тузилиши билан ўхшаш эканлигидан маълум. Айниса ҳаракатланиш вақтида думни силкитиб, умуртқа поғонасини вертикал ҳолатда букиб ёзишлари уларни балиқлардан кўра қуруқликдаги югурувчи сутемизувчиларга яқин эканликларини кўрсатади.

Узоқ вақт давомида биологлар денгиз сутемизувчиларининг қандай қилиб эволутсияланганлигини тушуна олишмайди. Уларнинг қазилма ҳолдаги аждодлари ҳақида ҳеч қандай маълумот бўлмаганлиги боис бу мавзу фаннинг қоронғи йўлакларида қолиб кетган эди. Бундан салкам 30 йил муқаддам Покистондан топилган қазилма ҳолдаги ҳайвон барча яширин саволларнинг жавобини топишга ёрдам берди. Унга пакитсет (Пакисетус – Пакистан+сетус – кит, яъни Покистон кити) деб ном беришди.
Китсимонлар кўп жиҳатдан ҳозирги жуфт туёқли сутемизувчилар туркумига яқин туради. Китсимонлар эволутсияга оид анъанавий қарашларга кўра уларнинг аждоди йиртқичлик билан ҳаёт кечирган ҳозирда қирилиб кетган йиртқич туёқлилар туркумига мансуб мезонихиялар ҳисобланар эди. Ушбу ҳайвонлар ташқи кўринишидан ҳозирги бўриларга ўхшар, фақат оёқларида тирноқ ўрнида туёқлари бор эди. Ушбу ҳайвоннинг тишлари худди ҳозирги китсимонларники каби конуссимон тузилишда бўлган.
Шу боис ҳам биологлар китсимонларни мезохинияларнинг бирор аждодидан келиб чиққан деб тахмин қилишар эди. Бироқ кейинчалик ўтказилган молекуляр-генетик таҳлиллар китсимонларни ҳозирги жуфт туёқлиларнинг, айниқса сув айғирларининг яқин қариндоши эканлигини кўрсатди. Ушбу кашфиётдан кейин китсимонлар ва жуфт туёқли сутемизувчилар туркумини эволутсион дарахтда монофилетик келиб чиқиши ҳисобга олган ҳолда умумий кладада ифодалаш ва уларга кит-жуфттуёқлилар (Сетартиодактйла) номини бериш таклиф қилинди. Лекин ҳозирги бегемотларнинг дастлабки аждоди ҳисобланган антракотериялар қазилма ҳолда топилган қолдиқларининг ёши китсимонларнинг аждоди ҳисобланган пакитсетларнинг ёшидан бир неча млн йилга ёш эканлигини маълум бўлди.
Пакитсетларнинг очилиши китсимонлар эволутсиясини ўрганишни тўғри йўналиш олишига имкон берди, буни молекуляр-генетик таҳлиллар ҳам исботлаб берди. Пакитсетлар скелет тузилишининг кўрсатишича китсимонлар мезонихидларнинг тўғридан-тўғри авлоди ҳисобланмайди. Аксинча жуфт туёқлилар мезонихиялар билан умумий аждодидан ажралаётган вақтида китсимонлар жуфт туёқлилардан ажралиб сувдаги ҳаёт тарзига мослашиб бўлган эди. Шундай қилиб протокитсимонлар жуфт туёқлиларнинг дастлабки формалари бўлиб, ҳозирги жуфт туёқлиларда йўқолиб кетган мезонихияларга хос конуссимон тишлар уларда сақланиб қолган.
Пакитсетларнинг очилиши
Пакитсетлар бундан 50 млн йил аввал ҳозирги Покистон ҳудудида яшаган. Ташқи кўриниши итларни эслатган. Тирноқлар ўрнида туёқлари ва узун думи бўлган. Пакитсетлар билан китларнинг боғловчи белги уларнинг қулоқ тузилиши бўлиб, пакитсетларнинг эшитиш ноғоралари (булла тймпани) худди китларники каби ноғора суягидан ҳосил бўлган. Қулоқнинг бошқа тузилиш механизмлари ҳам айнан китсимонлар қулоғининг аналоги ҳисобланади.

Дастлаб бундай қулоқ тузилиши сувда эшитишга мослашган деб тахмин қилинган эди. Бироқ кейинги тадққотлар шуни кўрсатдики, пакитсетларнинг қулоғи қуруқликда, ҳаво муҳитида эшитишга мослашган экан. Агар пакитсетлар китсимонларнинг аждоди бўладиган бўлса, уларнинг сув муҳитида яшашга мослашуви билан ушбу қулоқ сувда эшитишга кейинроқ адаптатсияланиб борган. Китсимонлар эволутсияси бўйича мутахассис Ҳанс Тевиссеннинг тасдиқлашича, пакитсетларнинг тиш тузилиши ҳам қазилма ҳолдаги китларники билан бир хилда бўлган.
