Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Кимё

Коррозиядан ҳимоялаш усуллари

Коррозиядан ҳимоялашнинг бир неча усуллари мавжуд. Бу усулларни қўллаш ҳимояланадиган металлнинг табиати, ишлатилиш мақсади, ўрни ва шароитига боғлиқ. Шу усулларнинг айримлари билан танишиб чиқайлик.

Металлар сиртини легирлаш усули ҳимояланадиган металл сиртига юқори вакуум остида ёки плазмали пуркагич ёрдамида ва термоқайта ишлаш билан коррозияга чидамли металлни қотишмага айлантиришдир. Умуман, легирлаш учун «пассив» металлар — Cu, Au, Ag ёки коррозияга чидамли оксид парда ҳосил қилувчи металлар Al, Zn, Sn, Cr, Pb, Ni, V ишлатилади.

Плакирлаш усули бу металл прокатлари олиш жараёни билан биргаликда уларнинг: сиртида ҳимояловчи металл қатламини ҳосил қилишдир. Бу усулга биноан пўлат, чўян сирти Al, Zn ёки Sn билан қопланади. Бу усулнинг ҳимояланувчи металлни ҳимояловчи металл суюқланмасига тушириб сиртини қоплаш («окунание») тури ҳам мавжуд. Агар бу мақсадга ҳимояловчи металл суюқланмаси сифатида Zn ишлатилса «рухлаш», қалай метали Sn суюқланмасидан фойдалаНильса «қалайлаш», Al метали бўлса — «аллитирлаш»; Cр бўлса «хромлаш», Si бўлса «силитсирлаш» деб айтилади.
Оксидлаш усули ҳимояланувчи металл сиртини кимёвий ёки электрокимёвий усул билан юпқа, лекин жуда зич парда билан қоплаш усулидир.

Кимёвий усулда сирти тозаланган металл кучли оксидловчи (H₂SO₄, HNO₂) эритмасига туширилиб сиртида оксид парда ҳосил қилинади. Масалан, гуммирланган (сирти кучли оксидловчи модда таъсирида «оксид парда» билан қопланган) пўлат идишлар концентрацияси 75% дан юқори бўлган H₂SO₄ эритмасини пўлат сиртига суркаш билан ҳосил қилинади. Баъзи ҳолларда пўлат буюм NaNO3 (50 g/l) ёки NaNO3 (200 g/l) ва NaOH (800 g/l) моддалар эритмалари аралашмасига туширилиб 140°C да 90 минут давомида ушлаб турилади ва ҳимояловчи оксид парда ҳосил қилинади.

Электрокимёвий усулда ҳимояланадиган металл оксидловчи эритмасига туширилади ва металлга токнинг мусбат қутби уланиб қўйилади. Бундай «оксид парда» ланган металлни баъзан анодланган металлар дейилади.

Фосфатлаш-металлар сирти кимёвий таъсирга чидамли ва боʻяшга қулай бўлсин учун ҳимояланадиган металлни фосфат кислотанинг нордон тузлар эритмалари билан ишлаш усулидир. Бу коʻпинча темирдан ясалган жиҳоз, буюмларни ҳимоялашда қўлланилади. Масалан, пўлат сирти Fe(H2PO4), ёки Mn(H2PO4), тузлари эритмаси билан қайта ишланса гʻовак, лекин мустаҳкам парда (FePO4) билан қопланади. Бундай пўлат сирти турли бўёқ (краскаларни) ўзига жуда яхши ёпиштириб олади.

Электрокимёвий усуллар

Электрокимёвий усуллар: протекторли ҳимоя ва ташқи кучланиш усули.

Протекторли ҳимоя усулида ҳимояланувчи металлга унинг оксидланиш потенсиали E° дан кичик потенциалли металл бўлакчаси кавшарлаб қўйилади. Бунда кўпинча актив металлар (магний, рух)дан фойдаланилади. Оксидланиш потенциали кичикметалл ҳимояланувчиметаллга нисбатан активроқ бўлгани сабабли тез оксидлана бошлайди ва ҳосил бўлган янги (сунъий) гальваник элементда анод вазифасини бажаради, натижада асосий металл коррозияга учрамайди. Бундай ҳимояга агрессив эритмамуҳитида ишлайдиган темир буюмларга магний, рух, алюминий металлари ёки уламинг қотишмалари бўлакларининг бириктириб қўйилиши мисол бўла олади. Океан, денгиз кемалари шу усулда коррозиядан сақланади. Активроқ металл анод тамом бўлгач, янги метал бўлакчаси бириктирилади.

Ташқи кучланиш усулида ҳимояланувчи металлга ташқи электр манбаидан кучланиш берилади, яъни ҳимояланувчи металл электминг манфий қутбига уланиб, “катод” га айлантиради/Натижада оксидловчи моддалар ҳимояланувчи металл сатҳида, электр манбаидан келадиган электронлар ҳисобига қайтарилади ва асосий металл емирилишдан сақланади. Бу усул темир йўл рельсларида кўп қўлланилади. Юқоридагилардан ташқари металларни коррозиядан сақлаш учун улар сиртига турли хил мойлаш воситалари, полимер қопламалар, мум қопламаси, турли бўёқларсуркаш усуллари ҳам қўлланилади.

Эритма муҳитини ўзгартириш—электролит эритмасига турли ингибиторлар, яъни коррозияни секинлаштирувчи моддалар қўшиш билан металлами емирилишдан сақлаш. Ингибиторлар турли органик моддалар (спиртлар) ва анорганикмоддалар(нитритлар, хроматлар, фосфатлар, силикатлар) дир.