Кўз учун оддий ва фойдали бўлган машқлар.
Сиз одатда бир минутда кўзингизни ўртача 20 марта очиб ёпасиз. Аммо телевизор ёки мониторга тикилганимизда бу жараён анчагина секинлашади ва кўзнинг муғуз(энг устки тиниқ пардаси) пардаси қовжирай бошлайди, бу эса кўриш қобилиятига салбий таъсир ўтказади. Шунинг учун кўзнинг муғуз пардасидаги намликни ҳамда кўз ўткирлигини сақлаш учун қуюдаги содда ва осон машқлардан бажаришингиз шарт!
Қани бошладик:
1) 10 секунд давомида тез-тез кўзингизни пирпиратинг, сўнгра яна 10 секунд давомида ўз ҳолингизча қаранг.(3 марта такрорланг)
2) Кўзингизни юминг ва кўз қорачиғини ўнга-чапга-тепага-пастга аайлантиринг.(4 марта такрорланг)
3) Кўзингизни юминг ва тепага ҳамда пастга қаранг.(4 марта такрорланг)
4) Кўзингизни қаттиқ юминг ва тезда катта қилиб очинг.(5 марта такрорланг)
Бу каби машқлар максимум 2 минут вақтингизни олади, аммо кўриш қобилиятингизни узоқ муддат сақлайди. Соғлиқ учун 2 минут кўп эмас-а? Ёки қуйидаги кўрсатгичлар бўйича нигоҳингизни ҳаракатлантиринг!

