Лизосома – ҳужайранинг дастлабки моддалар алмашинув жараёни кечадиган қисми бўлиб, уни 1955-йилда Кристиан де Дюв кашф этган. У барча эукариот ҳужайраларда (эритроситлар бундан мустасно) учрайди, прокариотлар ҳужайрасида лизосома мавжуд эмас.
Лизосома етишмаслиги билан боғлиқ 50 дан ортиқ ирсий касалликлар мавжудлиги аниқланган.
Лизосомалар Голжи мажмуасидан ажралаётган пуфакчалардан ва бевосита эндоситоз жараёнидаги пуфакчалардан ҳосил бўлади. Лизосомаларнинг умум қабул қилган ягона классификатсияси мавжуд эмас. Асосан бирламчи ва иккиламчи лизосомалар фарқланади.
Бирламчи лизосомалар тўғридан-тўғри Голжи мажмуасидан ҳосил бўлади, уларнинг ичидаги ферментлар нофаол ҳолатда бўлади.
Иккиламчи лизосомалардаги ферментлар эса фаол ҳолатда бўлади. Ҳужайра муҳитидаги пҲ миқдори пасайиши билан лизосомалар ферментининг фаоллиги ортади. Лизосомалар ичида 60 га яқин ферментлар мавжудлиги аниқланган.
Лизосомаларнинг қуйидаги хиллари фарқланади.
Эрта эндосома – унга эндоситоз (пиноситоз) пуфакчалари қуйилади.
Кечки эндосома – унга эрта эндосома таркибидаги пинотситоз жараёнида ютилган маҳсулотлар пуфакчалар шаклида ва Голжидан гидролиз шаклида ютилади.
Лизосома – унга кечки эндосома ичидаги гидролиз ва парчаланган маҳсулотлар аралашмаси пуфакчалар шаклида қуйилади.
Фагосома – унга фаготситоз жараёнида кирган нисбатан йирик киритмалар (масалан, бактериялар) ютилади.
Аутофагосома – ситоплазманинг қўш мембранали қисми, одатда макроаутофагия жараёнида қатнашади.
Мултивезикуляр танача – ичида мембранали пуфакчалар сақлайдиган бир қават мембранали органоид. Микроаутофагия жараёнида ҳосил бўлади, лекин таркибидаги моддаларни ташқаридан кирган киритмалар ҳисобига йиғади.
Телолизосома – унда ҳазм бўлмаган моддалар йиғилади, улар ҳужайра мембранаси атрофида бўлади. Одатда қарилик ва касалликлар вақтида тўпланади.