Умр давомида биз қоимо янгидан-янги билимларни ўзлаштирамиз: Бу макияж учун ҳам қўлланилади. Макияж усуллари - бу доимий ўзгаришларни бошдан кечирадиган, янги маҳсулотлардан хабардор бўлиш зарур бўлган соҳадир. Чиройли ва тўғри пардоз қилиш учун умумий қоидаларга риоя қилиш керак. Ушбу мақолада, пардоз қоидалари, баъзи пардоз сирларини ва гўзал бўяниш учун маслаҳатлар билан бўлишамиз.
Чиройли макияж қилиш усуллари ва сирлари:
- Тайёрланмаган қовоқ терисига тенлар ёки қаламни қўлламаслиги керак. Кўзга макияж учун косметик маҳсулотларнинг чидамлилигини узайтирадиган махсус праймердан фойдаланинг. Улар рангларни янада ёрқинроқ қилади.
Агар қўлингизда праймерингиз бўлмаса, у ҳолда консилерни ишлатинг: уни аста секин бутун қовоқ бўйлаб суртинг ва устидан упа билан ишлов беринг. Шундан сўнг, тенлар, подводка ёки қаламларни қўллашингиз мумкин.
- Классик макияж “Кўзнинг ички қовоғи оч рангда, қовоқ букилган қисми тўқроқ рангда ва киприклар атрофини ифодалаш” - барча ҳолатлар учун тўғри келади. Прадоз вақтига қараб, очроқ ранглардан ёки тўқроқ ранглардан фойдаланса бўлади.

- Классик подводкали кўз устидаги чизиқларни фақат пардоз учун етарли вақтингиз бўлганида чизинг. Бу усул кўпроқ вақт ва эҳтиёткорликни талаб қилади.
- Сохта кирпиклар - кундузги пардозни байрамона тунгги дардозга айлантиришнинг энг осон йўли.
- Киприклараро чизиқ чизиш - ифодали кўз бўяшнинг энг тезкор усули ҳисобланади. Қора қаламни ярим синтетик чўтка киприклар орасида растушовка қилиб юмшатамиз ва сўнгра, тушни ишлатамиз.

- Киприкларни туш билан қоплаш - суҳбат учун алоҳида мавзу. Тушни қўллашнинг энг яхши усули: киприкнинг илдизидан учига қараб аста секинлик билан, тебранма ҳаракатлар билан туш чўткаси ёрдамида тушни суртинг - шундай усул билан, кирпиклар чиройли эгилган ҳолда ифодали максимал ҳажмни чиқаради. Агар керак бўлса, иккинчи қатламни суртинг, аммо учинчи маротаба тушни қўллаш керак эмас.
- Қай даражада чарчаган бўлишингиздан қатъий назар, кечқурун пардозни эҳтиёткорлик билан олиб ташланг. Пардозни тозаламасдан ухлашингиз чарчаган терига, кўзларнинг шишишига ва ҳаттоки ҳуснбузарларга олиб келиши мумкин.
- Чиройли кўз бўяшнинг яна бир сири тўғри келадиган тенларда. Агар терингиз ранги илиқ бўлса, илиқ ранглар - олтин, бронза, асалранг, қора ва жигарранг, оч жигарранг, карамел ва шафтоли ранглардан фойдаланинг. Агар терингиз совуқ ранг бўлса - кулранг, кўк, бинафша, кулранг ва бошқа салқин ранглардан фойдаланинг.
- Макияж рангларини танлашда, шунингдек, кўзларнинг рангига ҳам аҳамият бериш керак. Жигарранг кўз эгалари омадли бўлиб, бундай рангли кўз эгалари ҳар хил ранглар билан чексиз тажриба қилишлари мумкин. Яшил кўзлар учун энг тўғри келадиган ранглар: классик жигарранг, сиёҳранг ва бинафша ранг. Кулрагн кўзларга - деярли барча совуқ ранглар тўғри келади. Кўк кўзларни очадиган ранглар - бронза рангиниг деярли барча турлари.
- Оч рангли кўзларни смоки-айс усулида бўяшда эҳтиёт бўлиш керак. Лекин тўғри бажарилган смоки-айс оч рангли кўзларни янада ёрқинроқ кўрсатади.
- Қалам ёки тен орқали қилинган ва растушовка орқали чегаралари юмшатилган стрелка кунлик пардоз учун энг яхши усул. График стрелка - чизиқлар ярашмайдиган одамлар ҳам растушовка қилинган стрелкалардан фойдаланишлари мумкин.
- Тажрибангиз бўлмаса оддийроқ пардоз қилишга ҳаракат қилинг. Мономакияж (бир рангда қилинган макияж) беш ва олти хил ранглар билан бажарилган пардоздан кўра актуалроқ кўринади.
- Консилер ҳақида унутманг: кўз атрофидаги майдонни текислаш кўзни бўяш каби муҳим усул.
- Агар классик қора тушдан чарчаган бўлсангиз, бошқа ранглардан фойдаланишингиз мумкин. Жигарранг туш - кунлик пардоз учун оддий ва мукаммал усул. У "юмшоқ" кўринади ва деярли барча рангдаги кўзларга тўғри келади.
- Юзингизни чўткалар билан контур қилсангиз, тўғри чегараларни танланг: бу усул билан чиройли эффектга эришишингиз мумкин.
- Чиройли кўз пардозининг энг муҳим сири - тўғри чўткалар. Тўғри чўткалар пардозни минимал вақтда бажариш учун қулай ва сифатли бўлиши жуда муҳимдир. Ранглар билан пардозда тўғри ишлов бериш учун камида бир нечта чўткалар бўлиши керак. Юпқа чизиқлар учун бир нечта ингичка чўткалар, упа ва тонал крем учун - кенг чўткалар, тенлар ва контуринг учун қия ва ортача катталикдаги юмшоқ чўткалар аёллар косметикалари орасида бўлиши керак.
