Фоиз(лотинча про сенто - юздан сўзидан келиб чиққанн) деб юздан бир улушга айтилади.
1 % ёзуви 0,01 ни билдиради; 27 %= 0,27; 100 %=1; 150 % = 1,5 ва ҳоказо.
Маошнинг 1 % и маошнинг 0,01 қисмини билдиради; ишни тўла бажариш - режанини 100% бажариш демакдир; режани 150 % бажариш - режани 1,5 ҳисса бажариш ва ҳоказо демакдир.
Бирор соннинг фоиз ифодасини топиш учун шу сонни 100 га кўпайтириш (ёки унинг вергулини икки хона ўнг томонга суриш) керак.
Мисоллар. 2 нинг фоиз ифодаси 200 %; 0,357 нинг фоиз ифодаси 35,7 %, 1,753 нинг фоиз ифодаси 175,3 %.
Сонни ўзининг фоиз ифодасидан топиш учун унинг фоиз ифодасини 100 га бўлиш (ёки вергулни икки хона чапга суриш) керак.
Мисоллар. 13,5 % = 0,135; 2,3 % = 0,023; 145 %=1,45; 0,4% =0,004.