Металлар табиатда эркин ҳолда (Au, Ag, Cu, Fe, Hg) ва турли бирикмалар (оксидлари, сулфидлари ва бошқа тузлари) ҳолида тарқалганлар. Металларни олиш, улар асосида турли қотишма ва махсус бирикмалар ишлаб чиқариш билан кимё саноатининг оʻзига хос соҳаси металлургия шугʻулланади.

Металлургия деб, кимё саноатининг табиий манбалар ва рудалардан металларни олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади- ган соҳасига айтилади. Металлургия қора (темир ва унинг асосидаги қотишмалар) ва рангли металлургияга бўлинади.
Рангли металлургия енгил, ноёб ва оғир металлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳозирги вақтда металлургия саноати ёрдамида 75 хил металл ва улар асосидаги турли қотишмалар ишлаб чиқарилаяпти.
Металлургия металларни олиш усулларига коʻра: пирометаллургия, гидрометаллургия ва электрометаллургия турларига бўлинади. Кейинги вақтда биометаллургия тури ҳам ривожланмоқда.
Таркибида ажратиб олинадиган металл сақлаган қазилма бойлик — руда дейилади. Руданинг асосий моддадан ташқари қисми бекорчи аралашма бўлиб, уларга: қум тупроқ, лой, оҳактош кабилар киради.
Руданининг суюқланиш температурасини камайтириш учун қўшиладиган қўшимча флюс дейилади. Флюс бекорчи аралашмалар билан осон суюқланувчи аралашма чиқариб юборилади. Агар бекорчи аралашма қум шлак ҳосил қилади ва боʻлса, флюс-оҳактош (CaCO3) бўлади ва аксинча. Иккала ҳолда ҳам шлак CaSiO3 ҳолида чиқариб юборилади.
Агар руда таркибида ажратиб олинадиган металл миқдори кам бўлса, руда бойитилади ёки концентрланади. Унинг флотацион, гравитацион ва магнит усуллари мавжуд.
Флотацион усулда рудага сирт актив хоссага эга бўлган модда флотареагент қўшилади. Бу модда руда билан аралашма ҳосил қилиб унинг сиртини намланишдан сақлаб, сув ва ҳаво оқими таъсирида кўпик ҳосил қилиб, сиртида руда заррачаларини сувнинг сиртига кўтариб чиқади, бекорчи жинслар чўкади. Сув сиртидаги бойитилган руда ажратиб олинади.
Флотареагентлар таркибида қутбсиз ва қутбли атомлар группалари сақлаган органик сирт актив моддалардир. Масалан, стеарин C17H35—COOH ва палмитин C15H31—COOH кислоталари. (C17H35—, C15H35— қутбсиз, — COOH қутбли группалар).
Гравитацион усул турли ўлчамли руда заррачаларининг зичлиги (оғирлиги) ҳар хиллигидан фойдаланиб, суюқликлар билан аралашмалари (суспензиялари)да руда заррачаларининг турлича чўкишига асосланган бойитиш усулидир. Магнитли усул магнитга тортилувчи (ёки магнит билан таъсирлашмайдиган) заррачаларга магнит майдони таъсир эттириб ажратишга асосланган усулдир.

Чирчиқ шаҳрида «ўтга чидамли ва қийин эрувчан металлар» корхонаси Mo, W, Co, Ni металларини олиш ва улар асосида турли қотишмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Олмалиқ «Тоғ-кон металлургия комбинати» турли рангли ва ноёб металлар (Cu, Zn, Au, Ag) олишга ихтисослашган. Навоий «Тоғ-кон металлургия-комбинати» ноёб (Au, Ag) ва радиоактив металлар (уран ва унинг бирикмалари) тутган рудаларни бойитиш, қайта ишлаш ва таркибий қисмларга ажратишга ихтисослаштирилган. Бекобод металлургия заводи, Самарқанд Чўян заводидаметалларва қотишмалами қайта ишлашжараёнлари олиб борилади.
