Модда кимё фани ўрганадиган асосий объект бўлиб, унга дунёвий билимлар нуқтаи назаридан қаралса, модда фазони (бўшлиқни) тўлдириб турувчи, массага эга бўлган материядир.
Кимёвий нуқтаи назардан қараганда, модда бир турдаги молекула ёки кристаллар тўплами бўлиб, ўзининг аниқ таркиби, тузилиши ва хоссаси билан бир-биридан фарқ қиладиган турли кўринишдаги материядир. Модда тўғрисида тўлиқ тушунчага эга бўлиш учун модда тўгърисидаги атом-молекуляр таълимотни, таркибий қисмларини, тузилишини ва физик- кимёвий хоссаларини билиш керак. Модданинг таркибий қисмлари: молекула — модданинг таркибини, тузилишини ва хоссаларини ўзида мужассамлаштирган энг кичик заррачадир. Ҳар қандай молекула бир ёки ундан ортиқ атомлардан таркиб топиб, атомлар бир ёки бир неча турдаги элементларга тегишли бўлади.
Атом — кимёвий элементнинг хоссаларини ўзида намоён этадиган энг кичик заррачадир. Атомлар протон, нейтрон ва электронлардан ташкил топган.
Кимёвий элемент — бир турдаги атомлар мажмуидир. Бошқачароқ айтадиган бўлсак, кимёвий элемент — ядро заряди бир хил бўлган заррачалар тўпламидир. Кимёвий элемент тушунчаси кимёнинг бош тушунчаси бўлиб, элементларни ва улар ҳосил қилган бирикмаларни ўрганиш йўли билан кимёни ўрганамиз. Табиатда материянинг турли заррача кўринишлари мавжуд бўлса-да, уларнинг ҳаммасини ҳам кимёвий элемент сифатида қабул қилиб бўлмайди.

Кимёвий элементларни бир-биридан фарқ қилиб турган асосий тавсифлари уларнинг атом ядро заряди (тартиб рақами), кимёвий белгиси (сим- воли) ва номланишидир. Шундай шартларни тўлиқ бажара олган 119 хил расман тан олинган заррача, яъни кимёвий элементлар ҳозирги кунгача элементлар даврий жадвалига киритилган. Юқорида айтилганларга асосланиб кислород элементи билан танишайлик:
16О — атом массаси
8О — кислород (Охйгениум) ← номланиши кимёвий белгиси, унинг ўқилиши — “О” (8) тартиб рақами (ядро зарядининг қиймати)
Модданинг тузилиши — тузилиш формулалари орқали ифодаланиб, унинг молекуласидаги (ёки кристалл панжарасидаги) заррачалар ўзаро қандай тартибда, қандай богъланишлар орқали богъланганини кўрсатувчи ёзув усули.
Моддалар физикавий ва кимёвий хоссаларга эга бўлади.
Физикавий хоссаларга агрегат (газ, суюқ, қаттиқ) ҳолатига хос бўлган хоссалари, ранги, суюқланиш, қайнаш, музлаш (қотиш, кристалланиш) температуралари, эрувчанлиги, зичлиги, электр ва иссиқлик ўтказувчанлиги, қутблилиги каби хоссалар киради. Модданинг физикавий хоссаларини аниқлаш вақтида унинг таркиби ўзгармайди.
Кимёвий хоссаларга металл ёки металлмаслиги, оксидловчи ёки қайтарувчилиги, асосли ёки кислоталилиги, ёниш-ёнмаслиги ва қандай моддалар билан реаксияга киришиши кабилар кириб, бу хусусиятларни аниқ- лаш мобайнида модданинг таркиби ўзгаради.
Моддалар тоза модда ёки аралашма ҳолида мавжуд бўлади Тоза модда — битта модда бўлиб, юқоридаги хоссалари билан тавсифланади.
Аралашмалар бир-бири билан ўзаро реаксияга киришмайдиган икки ёки ундан ортиқ моддалардан иборат бўлиб, аниқ ягона таркибга эга бўлмай, бир-биридан осонлик билан ажратилиши мумкин бўлган тарки- бий қисм (компонент) лардан иборат бўлади. Аралашмалар бир жинсли (агрегат ҳолатлари бир хил моддалар аралашмаси) ёки гомоген аралашма ва турли жинсли (турли агрегат ҳолатдаги моддалар) аралашмаси, яъни гетероген аралашмаларга бўлинади.
Масалан:
а) Ҳаво (N₂, О2, CО, ва бошқа) газсимон моддаларнинг 2 (гомоген) аралашмаси бўлиб, уларни суюқланиш температуралари орқали ажратиш мумкин.
б) Олтингугурт кукуни темир кукуни билан аралаштирилганда (гетероген) аралашма ҳосил қилади. Улар ташқи томондан бир-биридан фарқланиб туради. Магнитни аралашмага яқинлаштирсак темир магнитга тортилиб, олтингугурт ажралиб қолади.
к) Тошкўмир (К ва бошқа моддалар аралашмаси, гетероген).
д) Табиий газ (CH4 -метан, C2H6 этан, CО₂, H₂S, N₂) ларнинг гомоген аралашмасидир.
э) Механик қўшимчалардан тозаланган нефт (турли углеводородларнинг гомоген аралашмаси)
