Эритмаларнинг моляр, нормал концентрациялари ва титр ҳажмий концентрациялар қаторига кириб, эритманинг ҳажм бирлигида эриган модда миқдорини ифодалайди.
1 литр (1000 мл) эритмада эриган модданинг «мол» лар миқдорини кўрсатувчи қиймат моляр концентрация дейилади. Уни ҳисоблаш формуласи:

Бу ерда: V эритманинг ҳажми, n — V ҳажмга эга бўлган эритмада эриган модданинг миқдори, яъни «мол» лар сони. Агар n=m/M ва ҳажмни миллилитрда ифодаласак, у ҳолда:

Бу эрда: ммодда эриган модда массаси, г; М эриган модданинг моляр массаси, г/мол.
Агар, H₂SO₄ нинг 0,5 мол/л концентрацияли эритмаси дейилса, ҳар бир литр эритмада 0,5 мол (ёки 0,5-98-49 г) H₂SO₄ эриган, деган маънони тушуниш керак.
Мавзуга доир мақолалар
- Эритмаларнинг ҳосил боʻлиши
- Моддаларнинг эрувчанлиги ҳақида
- Эритмаларнинг концентрацияларини ифодалаш усуллари
- Нормал (эквивалент) концентрация формуласи
- Эритманинг титри ва Молял концентрация
Масала. 300 мл эритмада 6 г NaOH эриган. Шу эритманинг моляр концентрациясини ҳисобланг.
Берилган:
- Vэритма = 300мл
- mNaOH = 6г
- MNaOH = 40 г/мол
- См =?
Ечиш. а) пропорция усули билан ҳисоблаш.
300 мл эритмада → 6 g NaOH→ 6/40=0,15 мол эриган. Агар 300 мл эритмада → 0,15 мол NaOH бўлса, шу эритманинг 1000 мл да Cm бўлади. Бундан:

Масала. 0,125 моляр эритма ҳосил қилиш учун 250 мл эритмада неча грамм CuSO4 • 5H₂O эритиш керак?
Берилган:
- См = 0,125мол/л
- V = 250мл
- Mmodda = 250г/мол
- mmodda =?
Ечиш: а) формула асосида ҳисоблаш:

Демак, 7,81 г мис купороси керак.
