Оддий ёки мураккаб модда ва унинг массаси ўртасидаги боғлиқликни ўрнатиш учун моляр масса тушунчасидан фойдаланилади.
Моляр масса (M ёки r) массанинг модда миқдорига нисбатидир. Унинг бирлиги Халқаро бирликлар тизимида килограмм тақсим мол (кг/мол).
Шунингдек, грамм тақсим мол (г/мол) бирлигини ҳам ишлатиш мумкин. Масалан, углерод (IV) оксид - CO2 нинг моляр массаси 44 г/мол га тент (44 г эмас!); сульфат кислота - H2SO4 нинг моляр массаси 98 г/мол га тенг (98 г эмас!) ва ҳоказо.
Этил спиртининг ёниш реакцияси:
C2H5OH + 3 O2 = 2CO2 + 3H2O
учун ушбу муносабат ўринли: 1 мол этил спиртдан 2 мол CO2 ҳосил бўлади, демак, 46 г/мол C2H5OH дан 2·44=; =88 г/мол CO2 ҳосил бўлади.
Мол ва моляр масса тушунчаларини ўзаро қандай боғлаш мумкин? Оддий ёки мураккаб модданинг моллар сони п айни модда массаси - т нинг шу модда моляр массаси М га нисбатига тенг: n=m/M ;;
Аксинча, модданинг массаси - т моляр масса М нинг модда миқдори п га кўпайтмасидан иборат: т = М·п.
Газсимон ва буғсимон моддаларнинг моляр массаси ҳамда универсал газ доимиси Менделеев- Клапейрон тенгламасидан қуйдагича ҳисоблаб чиқарилади:
Маълумки, босимнинг Халқаро бирликлар тизимидаги ўлчов бирлиги - паскал (Па). паскал – 1 Нютон (1Н) куч таъсирида 1 метр квадрат (1м2) юза сиртига тенг тақсимланувчи босимдир (1Па=1Н/м2). Шундай қилиб, 1 атм = 760 мм симоб устуни 105 Па = 0,1 МПа. Ҳисоблашлар аниқ бўлиши учун қуйидаги коэффициентлардан фойдаланамиз: 1 атм = 10,1·104 Па ;
1 мм симоб устуни = 1,33·102 Па. Ҳажм Халқаро бирликлар тизимига биноан метр кубда (м3) ифодаланади.. Бирликларни R=ρV/T (моляр сони п = 1 бўлганда) ифодага қўйиб ва меъёрий шароитда p≈1.01·105 Pa, V≈ 0,0224 m3, T = 273 K эканлигини ҳисобга олиб ва, шунингдек, 1мол идеал газ эгаллайдиган ҳажмнинг маълумлигини билган ҳолда қуйидагига эга бўламиз:

Демак, Халқаро бирликлар тизимида универсал газ доимийси қиймати р = 831 Ж/мол·К экан.
Масалан, шунга асосан, Менделеев-Клапейрон тенгламаси бўйича 273 К ҳамда105 Па ва 1м3 газнинг массаси 0,00205 кг бўлганда айни газнинг моляр массаси қуйидагича ҳисобланади:
