Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Биология, Анатомия

Нерв ҳужайраси – нейрон

Одам организмининг нерв системаси кучли дифференсиялашган нейронлар ва уларга таянч бўлувчи, ҳимоя қилувчи ва озиқланишини таъминловчи нейроглиялардан ташкил топган. Ҳар бир нейрон жуда кўп бошқа нейронлар билан синапслар ҳосил қилиб бириккан. Нерв тўқимаси барча аъзоларни бир-бири билан ҳамда ташқи муҳит билан боғлайди.

Нейрон

Нерв тизимининг функсионал бирлигини нейронлар (нерв ҳужайралари) ташкил этади. Кўпгина нейронларда учта қисм фарқланади: нейрон танаси, дендрит ва аксон. Одамнинг бош миясида 90-95 млрд атрофида нейрон учраши аниқланган. Бир йил давомида бош миядаги 4 млрд нейронлар қайта тикланади. Нейронлар ўзаро бирлашиб “нейронлар тизими”ни ҳосил қилади. “Нейрон” атамасини илк маротаба 1891-йилда Г.В.Валдеер фанга киритган.

Нейрон танасида ҳужайра ядроси ва бошқа органоидлар жойлашади. Дендритлар (юнонча “дендрон” – дарахт) кўп сонли бўлиб, бир ҳужайрадаги нерв импулсини бошқасига синапслар орқали етказиш вазифасини бажаради. Аксон (юнонча “ахон”- ўқ) узун бўлиб, уларнинг сони асосан битта бўлади. Аксон нерв импулсларини нейрондан бошқа тўқима ҳужайраларига (мускул ёки без ҳужайраларига) етказиш вазифасини бажаради. Нейрон ва унинг ўсимталари шакли ва узунлиги бўйича турли хил бўлади.

Нейронларнинг структуравий классификатсияси

Мултиполяр нейронлар – бу нейронлар битта аксон ҳамда 2 ва ундан ортиқ дендритдан ташкил топган.
Биполяр нейронлар – битта аксон ва битта дендрит тутган нейронлар.
Униполяр ёки псеудоуниполяр нейронлар – уларнинг нейронидан 1 та ўсимта чиқиб дарҳол иккига ажралади. Уларнинг биттаси узунроқ бўлиб, тананинг периферик қисмларида ретсептор нерв охири ҳосил қилса, иккинчиси марказий нейрв системасидаги (МНС) нейронларга импулсни етказади.
Анаксон нейронлар – кўпгина дендритлар тутса-да, аксони бўлмайди. Улар нейронлардаги ион мувозанатини бошқаришда иштирок этади.
Нерв системасидаги нейронларнинг асосий қисмини мултиполяр нейронлар ташкил этади. Биполяр нейронлар кўзнинг тўр пардасида, ҳид билиш аъзосида, ҳамда ички қулоқнинг чиғаноқ ва вестибуляр тугунларда учраб, мос равишда кўриш, ҳид билиш, эшитиш ва мувозанат сақлаш каби жараёнларда иштирок этади. Псеудоуниполяр нейронлар умуртқалараро нерв тугунларида (спинал нервларнинг сезувчи тугунларида) ҳамда кўпгина калла нерв тугунларида жойлашган.

Нейронларнинг функсионал классификатсияси

Сезувчи нейронлар афферент нерв дейилиб, нерв импулсларни ретсептордан қабул қилади, яъни улардаги нерв импулслари органдан мияга қараб ҳаракатланади. Мотонейронлар (ҳаракатлантирувчи нейронлар) эфферент нерв дейилиб, импулсни ички аъзоларга етказиб беради, яъни нерв импулсларини миядан органларга томон етказади. Соматик мотонейронлар одам ихтиёрига бўйсунадиган нейронлар бўлиб, скелет мускулларини иннерватсия қилади. Автоном мотонейронлар эса одам ихтиёрига бўйсунмайди. Улар безлар, юрак мушаклари ва силлиқ толали мушакларни иннерватсия қилади. Оралиқ нейронлар сезувчи ва мотонейронларни ўзаро боғлайди ва рефлекс ёйи ҳосил бўлишида иштирок этади. Ўсимталари сонига кўра оралиқ нейронлар мултиполяр ва анаксонал бўлиши мумкин. Оралиқ нейронлар барча МНС нейронларининг 99% ини ташкил этади. Периферик нерв системасида (ПНС) нейронлар нерв тугунларида, баъзи сезги аъзоларида учрайди.

Нерв танаси

Нейрон тана диаметри 3-130 мкм бўлиб, у мембрана, ядро ва ситоплазмадан ташкил топган. У перикарион деб аталади. Нейрон танаси трофик марказгина бўлиб қолмай, нерв импулсини қабул қилувчи қисм ҳам ҳисобланади. Бу ерда ҳужайра ҳаёти учун зарур бўлган оқсиллар, медиаторлар синтезланиб, ситоплазма оқими орқали ўсимталарга етказилади. Органоидлардан Голжи аппарати фақат ҳужайра танасида учрайди. Митохондриялар эса ҳужайра танасидан ташқари аксонларда ҳам жуда кўп бўлади. Шунингдек, фақат нерв ҳужайраларига хос бўлган махсус тузилмалар – тигроид модда (Ниссл таначалари) ва нейрофибриллаларнинг борлигини кўриш мумкин.

Дентритлар

Таъсиротларни қабул қилувчи ва нерв импулсини ҳужайра танасига ўтказувчи ўсимталар дендритлар деб номланади. Дентрит атамасини илк маротаба фанга 1889-йилда швейсариялик гистолог Вилгелм Гис томонидан киритилган. Дендрит бўйича импулс нейрон танаси томон интилади. Улар унчалик узун эмас ва нейрон танаси яқинида дарахтга ўхшаб шохланиб тугалланади. Дентритлар аксонлардан фарқли равишда ўзида жуда кўп рибосомаларни тутади. Дендритлар миқдори турли нейронларда турличадир. Кўпчилик дендритлар махсус тузилишга эга бўлган сезувчи нерв охирлари (ретсепторлар) билан тугайди. Бошқа дендритлар эса қўшни нейронларнинг аксонлари билан синапс ҳосил қилади. Масалан, миячанинг пўстлоқ қисмидаги Пуркине ҳужайралари дендритларида 200000 га яқин аксон терминаллари аниқланган. Дендритлар бутун бўйи бўйича бир хил узунликка эга бўлмай, баъзи жойларда бўртиб чиққан дўмбоқчалар ҳосил қилади.

Аксон

Битта нейронда асосан, битта аксон бўлади. Одатда, аксон жуда узун бўлади. Аксонлар дендритлардан фарқ қилиб, доимий диаметрга эга бўлади. Шунингдек, аксонлар бор бўйига дўмбоқчалар ҳосил қилмайди. Аксонларнинг протоплазмаси аксоплазма деб аталиб, улар нейрофибриллалар, микронайчалар, кўп сонли митохондриялар ва силлиқ эндоплазматик тўрдан ташкил топган. Аксон ташқи томондан миелин пардаси билан қопланган бўлади. Миелин пардаси умуртқали ҳайвонларнинг аксонларга хос. Узун аксон танасида бир нечта Шванн ҳужайралари бўлиб, уларнинг оралиғида Ранве боғламлари бўлади.
Йўлдошли сутемизувчилар бош миясидаги энг катта оқ модда – қадоқсимон тана 20 млн атрофидаги аксонларнинг жамланмасидан ҳосил бўлг