Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Кимё, Назарий

Нормал (эквивалент) консентратсия формуласи

Ҳар қандай эритманинг 1 литри (1000 миллилитр) да эриган модданинг грамм-эквивалент сони (эквивалент миқдори) ни билдирувчи қийматга нормал консентратсия дейилади. Нормал консентратсияни ҳисоблаш формулалари:

V=1000 мл эканлигини эътиборга олсак:

Ушбу консентратсияни ҳисоблаш учун «Кимёнинг асосий қонунлари» мавзусидаги мураккаб моддаларнинг эквивалентини ҳисоблаш формулаларини билиш шарт.
Агар NaOH нинг 0,25 н ли эритмаси дейилса, шу эритманинг ҳар 1 литрида 0,25 г.экв (ёки 0,25•40 = 10 г) NaOH эриган, деган маънони англаш лозим.

Мавзуга доир мақолалар

Масала. 11,2 г KOH 500 мл эритмада эритилган. Шу эритманинг нормал консентратсиясини ҳисобланг. Бу эритмага 250 мл сув қўшилса, эритма консентратсияси қандай бўлади?

Берилган:

  • Мкон =11,2г
  • V = 500мл
  • Вsuv= 250г/мол
  • КH1=? , КH2=?

Ечиш: нормал консентратсия формуласи асосида ҳисоблаш:

Бу формула асосида ҳисоблашда:

Қийматларини ўрнига қўйсак,

Эритмага 250 мл сув қўшилса, умумий ҳажм 500+250=750 мл бўлади. Модда массаси 11,2 г лигича қолади. Шунга асосан:

Моляр ва нормал консентратсияларнинг формулаларидан кўриниб турибдики, эритманинг консентратсиялари эритма ҳажмига тескари пропорсионалдир, яъни аниқ консентратсияли эритманинг ҳажми аввалгисига нисбатан неча марта ортса, эритма консентратсияси шунча камаяди.
Аксарият ҳолларда моляр ва нормал консентратсиялар фоиз консентратсия билан алмаштирилиши ёки аксинча масалаларни ҳал этишга тўғри келади. Шундай ҳолларда қуйидаги формулалардан фойдаланиш мумкин.

бўлади.
Бундан, C%=Cm•M/p•10
Бу ерда: E- эриган модданинг эквивалент массаси.