Бир хил элемент атомларидан иборат моддалар оддий моддалар дейилади. Масалан: H2, O2, N2 O3, C (графит), C (олмос), Au, Fe ва ҳоказо.
Оддий моддалар газсимон (H2, O2, Cl2, N2, He, Ne), суюқ (Br2, Hg), қаттиқ (Fe, Mg, Ca, S, P, I, …) ҳолатларда бўлади.
Оддий моддалар бир атомли (Fe, Ag, Al, Na, K …) ва кўп атомли (O2, H2,Cl2, O3, S8, P4…) бўлади. Шу сабабли улар қаттиқ ҳолда атомар ва молекуляр кристалл панжарали бўладилар.
Оддий моддалардан O2, N2, H2, Sg, He, Ne, Ar, Kr, Xe, C (графит), S (олмос), Cl2, Hg, Au, Ag, Fe, Cu лар табиатда эркин ҳолда мавжуд бўлади. Кўпчилик элементлар бирикмалар таркибида учрайди. Улами турли усуллар билан ажратилиб, софҳолда олинади.
Мавжуд 118 та кимёвий элементларнинг ҳар бири оддий модда сифатида қабул қилиниши мумкин. Уларнинг ҳар бири бир нечтадан оддий миоддаларни аллотропик шалл ўзгаришларини ҳосил қилиши мумкин. Бунда оддий модда таркибидаги атомлар сони ёки атомларнинг бир-бири билан боғланиш тартиби ўзгаради. Масалан, углерод графит, олмос, карбин, фуллерен каби оддий моддаларни ҳосил қилади, олтингугуртнинг эса ромбик, пластик, кристалл ва аморф шакллари мавжуд. Фосфор оқ, қизил ва қора фосфорни ҳосил қилади, кислород эса O2 (кислород) ва O3 (озон) каби оддий моддаларни ҳосил қилади.
Аллотропия ҳодисаси оддий модда ва элемент орасидаги фарқни кўрсатади. Масалан, углерод элемент, яни бир турдаги атомлар уюшмасидир. Лекин оддий қора қалам — графит ва қимматбаҳо тош ҳисобланадиган олмос орасидаги фарқ катта. Оддий моддаларнинг сифат таркиби бир хил, тузилиши ва хоссаларининг ҳар хил бўлиши аллотропия ҳодисаси дейилади. Ҳар бир ҳолатга тўғри келувчи моддалар аллотропик шакллар дейилади.
Аллотропик шакл ўзгаришининг келиб чиқишига сабаб — молекулада айни элемент атомлари сони ва уларнинг ўзаро бирикиш тартиби ҳар хиллигидир. Қаттиқ моддаларда эса айни элемент атомларининг бир-бирига нисбатан жойлашиш тартиби -кристалл панжараси ҳар хил бўлади. Олмосда углерод атомлари тетраэдр ҳосил қилиб, кубсимон кристалл панжара вужудга келади, графитда олти ёқли призма ҳосил бўлиб, улар қават-қуват жойлашади.
Графит ва олмос углерод элементининг аалотропик шакллари бўлиб, уларни бирини иккинчисига айлантириш мумкин, бунда уларнинг хоссалари кескин ўзгаради. Графит ва олмоснинг таркибида фақат углерод атомлари мавжуд эканлиги сабабли уларнинг иккиси ҳам кислородда ёниб, битта моддани-карбонат ангидридни ҳосил қилади.
Модда таркибини аниқлаш учун ўтказиладиган парчалаш жараёни анализ дейилади. Бирикма таркибида қандай қисмлар борлигини аниқлаш сифат анализи дейилади. Бирикма таркибий қисмлари қанчадан иборат эканлигини аниқлаш миқдорий анализ дейилади.
Моддани ҳосил қилиш жараёни эса синтез дейилади.
| Усул | Birikma holati | Оддий моддалар |
| А. Қайтариш усули | ||
| Водородли | Оксидлар, галогенидлар ва тузлардари | Ga, In, Si, Ge, Mo, |
| W, Re, B | ||
| Карботермия | Оксидлар ва тузлардан | Fe, Co, Ni, Si, Pb, Sn, Zn, Cd, Cu, P, As, Mo, W, Sb, Bi.. |
| Алюминотермия | Oksidlardan | Cr, Fe, Co, Ni, Mn.. |
| Рухтермия | Galogenidlardan | Si, Ag, Au |
| Магнийтермия | Оксидлар ва галогенидлардао | .Be, Ti, Zr (Si), B, Hf |
| Кальцийтермия | U, V, Nb, Ta, Sc, La (лантаноидлар) | |
| Электролиз (катод) | Галогенидлар,тузлар ва сувдан | Ишқорий ва ишқорий ер материаллари Al, Ga, In, Tl, Be, Mg, |
| Zn, Mn, Cu, H2 | ||
| B. Оксидлаш усуллари | ||
| Хлорнинг таъсири, электролиз (анод) | Брорнид, ёдид, | |
| фторид, хлоридларнинг суюқланмаси, эритмаси, сув | Br2,I2, Cl2,F2, O2 | |
Газсимон моддалардан азот, кислород, водород, суюқ ҳолдаги моддалардан сув, спирт, кислоталар, қаттиқ ҳолдаги моддалардан эса углерод, графит, муз, темир, алюминий бизга таниш.
Суюқ ва қаттиқ моддаларда атом ва молекулалар орасидаги масофа газлардагига нисбатан анча яқин бўлади. Газ, суюқ ва қаттиқ ҳолатлар модданинг агрегат ҳолатларидир.
Модда ҳолати температура ва босимга богʻлиқ. Масалан, сув 101,325 kPa босимда ва 100°C дан юқорида газ (буғ) ҳолатида, 0°C ва 100°C орасида суюқ ҳолатда, 0°C дан паст ҳароратда қаттиқ (муз) ҳолатида болади.
Моддалар агрегат ҳолатининг ўзгариши физик жараён ҳисобланади ва бунда модда таркиби ўзгармайди.
