Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Кимё, Назарий

Оксидланиш-қайтарилиш реаксиялари

Биз кундалик ҳаётда жуда кўп жараёнлар нафас олиш, газ ёки бошқа ёнилғиларни ёқиш, металл буюмларнинг занглаши кабиларнинг иштирокчилари ва гувоҳи бўламиз. Аккумулятор батареяларидан фойдаланамиз, буларсиз кундалик ҳаётни тасаввур этолмаймиз. Бу ҳодисалар бир қарашда бир-бири билан ўзаро ҳеч қандай боғлиқ эмасдек туюлади. Лекин бу ҳодисалар бир-бири билан моҳияти жиҳатидан боғлиқ, яъни уларнинг барчаси асосида оксидланиш-қайтарилиш реакциялари ётади.

Маълумки, деярли барча технологик (терини қайта ишлаш, металлар олиш, нон ва қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларни назорат қилиш) жараёнлари оксидланиш-қайтарилиш реакциялари билан амалга оширилади. Шу сабабли оксидланиш-қайтарилиш реакцияларини чуқурроқ ўрганиш зарур.
Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари деб, элементларнинг оксидланиш даражалари ўзгариши билан борадиган реакцияларга айтилади.

Масалан: BaCl₂ + H₂SO₄ = 2HCl + BaSO4

Реакция оксидланиш-қайтарилиш реакциясидир, чунки И реакцияда бирорта элементнинг оксидланиш даражаси оʻзгармайди, (II) да Mg va H- элементларнинг оксидланиш даражасида ўзгарган.

Оксидланиш даражаси нима?

Элемент атоми (ёки ион) нинг оксидланиш даражаси деб, шу элементни ўз таркибида сақлаган молекула фақат ионлардан иборат деб фараз қилинса ва молекула умумий зарядининг йиғиндиси нолга тенг бўлиши учун ҳар бир элемент атомининг (ионининг) айни пайтдаги расмий (шартли) заряди қийматига айтилади.
Шуни унутмаслик керакки, элементнинг оксидланиш даражаси унинг валентлигидан фарқ қилади. Бу фарқни қуйидагича тушунтириш мумкин.

Валентликнинг ишораси (мусбат ёки манфий) бўлмайди. Маълумки, валентлик бирор элементнинг иккинчи элемент билан нечта қутбсиз ёки қутбли ковалент боғланиш ҳосил қилиш қобилияти. Шунга коʻра биз бу элементнинг валентлиги мусбат, иккинчисиники манфий деб айта олмаймиз;

— валентлик нолга тенг бўлмайди;

— элементлар оксидланиш даражасининг ишораси умуман олганда, мусбат, нол ва манфий, қиймати эса расмий равишда бутун ёки каср сонга тенг бўлиши ҳам мумкин.
Элементларнинг оксидланиш даражасини аниқлашда доимо қуйидагиларни ёдда тутиш керак:

— оддий моддаларнинг оксидланиш даражаси доимо нолга тенг:

H2º, Cl2º, Feº, Naº, Kº, O2º

даврий система 1 группа асосий группачасидаги элементларнинг бирикмаларида оксидланиш даражаси доимо +1 га тенг, II группа асосий группачаси элементлариники +2 га тенг, водороднинг оксидланиш даражаси металл гидридлари (NaH, CaH2, AlH₂) да -1 га, бошқа ҳамма ҳолларда +1 га тенг, кислороднинг оксидла- ниш даражаси фторли бирикмаларда +2 га, бошқа бирикмаларда (-2) га, пероксидларда (-1) га тенг. Умуман, элементнинг оксидланиш даражаси икки ҳолатда оʻзгаради. Биринчиси: электрон қабул қилганда унинг оксидланиш даражаси камаяди. Бу жараён қайтарилиш жараёни дейилади ва унинг электрон тенгламасини қуйидагича ёзиш керак:

E° + ne → E-n

Электрон берувчи атом (ион) қайтарувчи, электрон қабул қилувчи атом (ион) оксидловчи. Қайтарувчи вазифасини одатда барча металлар: Na, K, Li, Ca, Mg, Fe, Cu, Zn, Al, водород гази ва хлор иони Cl—, ёд иони J-, олтингугуртнинг S²— иони (сулфид иони), аммиак молекуласи — NH3, «ис гази» CO, углерод C кабилар бажаради.
Иккинчи ҳолда элемент электрон берганда унинг оксидланиш даражаси ошади. Атом ёки ионнинг электрон бериш жараёни оксидланиш жараёни дейилади ва буни қуйидагича ёзиш мумкин.

E0 — ne → E+n

Оксидловчилар таркибида юқори оксидланиш даражасидаги атомлар сақланган молекула ёки ионлар, металлмасларнинг атомлари бўлиши мумкин. Буларга: O2, Cl2, F2, Fe+3, KMnO4, H+, HNO3, H2SO4, H2O2, O3, Na2CrO4, K2Cr2O7, PbO2 кабилар мисол бўлади.