Ошқозон яраси - ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичакда ошқозон яраларининг сиклик кўриниши. Ошқозон яраси - бу шиллиқ қаватнинг мушак пластинкасидан ташқи қисмга чўзилган, қўшни тўқималарда яллиғланиш инфилтратсияси ва тромботик некроз билан чекланган шиллиқ қаватнинг нуқсонидир. Ошқозон яраси одатда ўн икки бармоқли ичак лампасида ва ошқозонда, камроқ қизилўнгачнинг пастки қисмида ёки ўн икки бармоқли ичакда пайдо бўлади.
Ошқозон яраси сабаблари:
Одатда ошқозон яраси касаллигини - Ҳеликобактер пйлори бактерияси келтириб чиқаради; камдан-кам ҳолатларда - Золлингер-Эллисон синдроми (ошқозон ости бези гастриномаси ёки 12 ўн икки бармоқли ичак яраси) ва бошқа препаратлар (калий хлорид, бифосфонатлар, микофенолат мофетил) касалликни келтириб чиқаради.
Ҳ. пйлори инфексияси ўн икки бармоқли ичак ва ошқозон ярасининг ярмидан кўпига сабаб бўлади. Кислотали меъда муҳитида Ҳ. пйлори кислотани зарарсизлантирадиган уразни ҳосил қила олиши туфайли омон қолади. Дастлаб, Ҳ. пйлори ошқозоннинг преплорик қисмининг ўткир яллиғланишини келтириб чиқаради, у бир неча ҳафтадан сўнг сурункали ҳолатга айланади ва гипергастринемия, ўн икки бармоқли ичак яраси келиб чиқишида муҳим рол ўйнайдиган хлорид кислота секретсиясининг кўпайишига олиб келади. Асетилсалитсил кислотаси (Аспирин), шу жумладан барча НСАИД (Стероидли бўлмаган, яллиғланишга қарши дори) лар, ошқозон-ичак трактининг шиллиқ қаватига зарар етказади. Бундан ташқари, улар тромботситларнинг про-агрегатсия фаоллигини сусайтирб қон кетишига сабаб бўлади. Тромботситларга қарши препарат - клопидогрел, ангиогенезни сусайтиради ва бошқа дорилар ёки Ҳ. пйлори инфексияси сабабли ҳосил бўлган ошқозон эрозияси ва ошқозон ярасини тузалишини ёмонлаштиради. Терапия танлашда ушбу препаратни қўлланилишини ҳисобга олиш керак.
НСАИД қуйидаги ҳолатларда шиллиқ қаватининг шикастланиши омили бўлади: илгари ошқозон яраси билан касалланиш ёки ошқозон ярасидан қон кетиши, Ҳ. пйлори инфектсияси, бир вақтнинг ўзида бир нечта НСАИДдан ёки кўп миқдорда фойдаланиш, кортикостероидларни ёки антикоагулянтларни бир вақтнинг ўзида қўллаш.
Ошқозон яраси аломатлари
Асосий симптом - бу қорин бўшлиғидаги оғриқ ёки ноқулайлик, овқатдан 1-3 соат ўтгач пайдо бўлади ва овқатдан ёки антатсидлардан кейин ўтиб кетади. Кўпинча тунда ёки эрта тонгда пайдо бўлади. Қорин бўшлиғидаги оғриқлар ошқозон яраси учун жуда хос эмас - 50% ҳолларда оғриққа сабаб бошқа касаллик, кўпинча функсионал диспепсия бўлиши мумкин. Кўнгил айниши ва қусиш пайдо бўлиши мумкин. Кўпинча аломатсиз кечиши ҳам мумкин.
Ошқозон ярасини ташхислаш
Қўшимча тадқиқот усуллари
1. Эндоскопия: ошқозон яраси - бу кўриниши аниқ чегараланган, думалоқ нуқсон, диаметри ≈1 см атрофида ёки қирраларга эга тартибсиз чуқурлик, кўпинча ошқозон ёки препилорик қисмнинг бурчагида, одатда ёлғиз ҳолатда жойлашади;
2. Ҳ. пйлори инфексиясини аниқлайдиган тестлар:
- Инвазив усуллар (эндоскопия талаб этилади)
- инвазив бўлмаган усуллар - нажас ва нафас орқали.
Диагностика мезонлари
Ташхис эндоскопик текширув асосида ўрнатилади.
Ошқозон ярасини даволаш
Умумий кўрсатмалар
1. Парҳез: тез-тез ва оз миқдорда овқатланиш, шикоятларни келтириб чиқарадиган ёки ҳолатни оғирлаштирадиган овқатларни тановул қилмаслик. Қаҳва ва қаттиқ спиртли ичимликларни истеъмол қилишни чеклаш.
2. Чекишни ташлаш: Чекиш ярани даволашни қийинлаштиради ва қайталаниш хавфини оширади.
3. НСАИДларни иложи борича қабул қилмаслик (аспирин каби дориларни шифокор маслаҳатисиз кўп қўллаш керак эмас)
Ҳ. пйлори инфексиясини даволаш
Инфексия тасдиқланган ҳар қандай ҳолатда дори терапияси буюрилади.
Дорилар висмут ва антибиотик воситаларни ўз ичига олади, миқдори ва қабул қилиш вақти ҳар бир мижоз индивидуал ҳолатидан келиб чиққан ҳолда шифокор томонидан таҳлиллар асосида белгиланади.
Ошқозон ярасини жарроҳлик йўли билан даволаш
Ошқозон ярасида оператсия кам буюрилиб, ушбу ҳолатларда амалга оширилиши мумкин: ошқозон яраси қайталаниши, кучли ярали оғриқ, дориларни қабул қилишига қарамай тузалмаётган сурункали яра, ошқозон ярасининг асоратлари (тешилиш, қон кетиш, пилорик стеноз).
Жарроҳлик усуллари:
1) Ўн икки бармоқли ичак ярасида - одатда юқори селектив ваготомия ёки антрумектомияли магистрал ваготомия; пилорик стеноз бўлса, пилоропластикали ваготомия ёки антрумектомия билан ваготомия;
2) ошқозон яраси - оператсия тури ошқозон яраси жойлашган жойига боғлиқ
Ошқозон яраси асоратлари
1. Юқори овқат ҳазм қилиш трактидан қон кетиши: қонли қусиш ёки ва қонли ёки турғун нажас билан намоён бўлади.
2. Тешилиш: қорин бўшлиғидаги тўсатдан оғриқ ҳолатида намоён бўлади, шундан кейин перитонит белгилари ривожланади. Бундай ҳолатларнинг ярмидан кўпида олдинги аломатлар мавжуд бўлмайди. Даволашни тезкор амалга ошириш керак.
3. Пилорик стеноз: пилорик каналда ёки ўн икки бармоқли ичак лампасида доимий ўзгаришлар ёки шиш ва яллиғланиш натижасидир. Ошқозон таркиби тиқилиши, кўнгил айниш ва кўп миқдорда қусиш билан намоён бўлади; баъзи беморларда гипокалиемия ва алкалоз ривожланади. Ярани даволаш билан яллиғланиш ҳолати ва шиш йўқолади ва ҳазм қилиш йўлининг ўтказувчанлиги яхшиланиши мумкин; доимий стенозда жарроҳлик даволаш буюрилади.
Ошқозон ярасини олдини олиш
- Сўғлом турмуш тарзига риоя қилишга ҳаракат қилинг;
- НСАИДлар ишлатилиши туфайли ярали асоратлар юзага келиши мумкин бўлгса, бу дориларни бекор қилиш ёки зарарли бўлмаган дори билан алмаштириш керак (масалан, аспирин ўрнига паратсетамол);
- Хавфли беморларда такрорий ярадан қон кетиш хавфини камайтириш учун АСА ни клопидогрел билан алмаштирманг;
- Мисопростол ҳимоя қатламини ва ярани даволайди, аммо у кўпинча диарея келтириб чиқаради;
