Биологиянинг, хусусан ботаника фанининг ўсимлик чанглари ва спораларини тадқиқ этувчи алоҳида бўлими мавжуд, бу палинологиядир. Палинология мустақил фан сифатида дунёга келганига етарли вақт бўлган. Микроскоп кашф этилганидан сўнг ХВИИ асрда биринчилардан бўлиб Неемия Грю ўсимлик чанглари ҳақида ёзиб қолдирган. У илк маротаба ўсимлик чанг ҳужайраларини тадқиқ этар экан, улар ўсимликлар кўпайишида муҳим ўрин тутишини кўрсатиб берган. “Палинология” атамаси эса кейинчалик 1944-йилда Ҳ.А.Ҳайд ва Д.А.Уилямс томонидан “Поллен Аналйсис Сиркулар” саҳифасида геолог Эрнест Антевс билан суҳбатдан кейин киритилди. Фанни номлаш учун Ҳайд ва Уилямс юнон тилида “сачратмоқ”, тўғридан-тўғри маъноси “чанг” бўлган палуно сўзини танлашади.
Палинология билан шуғулланувчи кишилар палинолог деб аталади. Классик палинолог ҳаво, сув, ер жинси, қазилма ҳолдаги қолдиқлардаги (уларнинг неча ёшда бўлиши аҳамиятсиз) чанг ва спора доначаларини таҳлил қилади. Чанг доначаларининг ҳолатини, идентификатсияси, органик ва анорганик тузилишига қараб мутахассислар ўша давр ҳаёти ҳақида кенгроқ тушунчага эга бўлишади. Чанг доначалари асосида ерда ҳаётнинг қандай ривожланганлигини тадқиқ этадиган алоҳида олимлар жамоаси мавжуд.
Палинология бўлимлари
Палинология ўз ичига бир қанча бошқа бўлимларни бирлаштиради. Қуйида мана шулар билан танишиб ўтамиз:
Палиноморфомология – палинологиянинг асосий тармоқларидан бири бўлиб, спора ва чанг доначаларининг шакли, тузилиши, ривожланишини ўрганади. Асосан ушбу доначаларнинг юзасини қоплаб олган экзоспориясини тадқиқ этади. Ушбу қобиқлар асосий морфологик белгилар ҳисобланиб, спора ва чанг таҳлилида чанг ва спораларни аниқлашда муҳим ўрин тутади.
Палинотаксономия – ўсимликлар систематикасида палиноморфологик солиштирма тадқиқотлар билан шуғулланади.
Мелиттопалинология – асал таркибидаги гул чанги таркибини ўрганади.
Тиббиёт палинологияси – бир қанча аллергия касалликларининг келиб чиқиш сабабларини ўрганади.
Жиноят палинологияси – криминалистикада ўтказиладиган спора ва чанг таҳлилларини тадқиқ этади.
Мазкур фан айни вақтда қазилма ҳолдаги ер қатламларидаги палиноморф моддалар, жумладан, ўсимлик чанглари, споралар, орбикулалар, диносисталар, акритархилар, хитинозоалар, сколекодонтларни тадқиқ этади. Шу билан бирга шуни ҳам қайд этиш лозимки, палинология қазилмалар таркибидаги диатомлар, фораминифералар, ҳужайра қобиғи кремний ва оҳактошдан иборат бўлган майда организмларни тадқиқ этмайди.
Палиноморфлар тузилиш жиҳатда жуда майда моддалар бўлиб уларнинг ўлчами 5 – 500 микрометрга етади. Палиноморф тузилмаларга диносистатлар, акритархилар, споралар, ўсимлик чанглари, замбуруғ споралари, сколекодонтлар, бўғимоёқлилар органлари (масалан, ҳашаротларнинг оғиз апарати), хитинизоалар ва микрофоралар киради.
