Кимёвий реаксиялар рўй беришининг асосий шарти—реаксияда иштирок этувчи заррачаламинг ўзаро тўқнашувидир. Лекин заррачалар ўртасида юз берадиган ҳар қандай тўқнашув ҳам янги модда ҳосил бўлишига олиб келавермайди. Жуда камчилик тўқнашувларгина кимёвий ўзгаржшларга олиб келади. Бундай тўқнашувлар “фаол тўқнашув» дейилади.
Бунда:
А + В → АB
фаол тўқнашув туфайли дастлабки А ва В моддалар молекулалари таркибидаги дастлабки кимёвий боғлар узилиб, янги боғлар ҳосил бўлади. Бу жараён амалга ошиши пайтида оралиқ модда “фаол комплекс” ҳосил бўлади:

Ана шундай “фаол тўқнашув” рўй бериши учун заррачалар одатдагидан юқорироқ энергияга эга бўИиши керак. Заррачалар ўртасида фаол тўқнашув учун зарур бўлган энг кичик энергия миқдори кимёвий реаксиянинг фаолланиш энергияси дейилади. Фаолланиш энергияси EfaoI ҳолида белгиланади, ккал/мол ёки кЖ/мол бирликларда ўлчанади. Efaol кимёвий-реаксияларнинг асосий кинетик тавсифномаси ҳисобланади.
Фаолланиш энергияси ва реаксиянинг йўналиши ўртасидаги боғланиш фаолланиш энергияси графиги дейилади. E фаолланиш энергияси дастлабки моддаларни реаксия маҳсулотига айланишидаги асосий энергетик “тўсиқ” дир. Агар бу “тўсиқ”нинг баландлиги (Efaol — қиймати) қанчалик кичик бўлса, кимёвий реаксия шунчалик осон ва демак тез амалга ошади. Маълумки, реаксия борадиган система температурасининг ошиши реаксия тезлигининг ортишига олиб келади, чунки берилган иссиқлик энергияси заррачаламинг фаол тўқнашуви учун зарур бўлган энергияга тезроқ етишига олиб келади.
Бу ўз навбатида агар улар Efaol — энергиясига эга бўлса, тўсиқдан “тез ўтишига”, яъни реаксия қисқа вақтда содир бўлиб, кўп маҳсулот ҳосил бўлишига сабаб бўлади, шу сабабли реаксия тезлиги температура ортиши билан кескин ўзгаради. Фаолланиш энергиясининг тўғри реаксия учун ҳам (Eto’g’ri ) тескари реаксия учун (Etesk) ҳам ўзига хос қиймати бор. Кўпчилик ҳолларда Eto’g’ri < Etesk бўлади. Бу энергиялар
ўртасидаги фарқ Etes—Eto’g’=∆Ҳ кимёвий реаксиянинг иссиқлик эффектига тенг бўлади.
Реаксиялар тезлиги Эfaol қийматига бевосита боғлиқ. Агар реаксиянинг Efaol <40 кЖ/мол бўлса, бу реаксия жуда тез борувчи реаксия бўлади. Буларга ионлар ўртасидаги реаксиялар, ёниш, портлаш реаксиялари мисол бўлади. Баъзи ҳолларда бу реаксияларнинг тезлигини ўлчаб ҳам бўлмайди. Агар реаксия учун 40 кЖ/мол < Efaol < 120 кЖ/мол бўлса, булар ўртача тезликда борувчи реаксиялар бўлиб, уларнинг тезлигини лаборатория шароитида ўрганиш мумкин.
Масалан: Na2S2O3 + H₂SO₄ = Na₂SO₄ + SO2 + H₂O + S реаксия 4 боришини кўз билан кузатиш, мумкин.
Агар Efaol 120 кЖ/мол бўлса, бу реаксиялар жуда қийин ва узоқ давом этадиган реаксиялардир, бу реаксияларни амалга ошириш қийин ёки уларнинг тезлигини ошириш учун катта энергия сарфлаш керак. Одатда, ҳозирги замон технологияси учун бундай жуда секин борувчи реаксиялар яроқсиздир.
