Биз одатда Рентген нурланишидан фақат тиббиётда фойдаланилишини кўрганмиз. Бироқ, аслида Рентген нурланишларининг қўллаш соҳалари кенг тармоқли бўлиб нафақат даволаш ёки ташхис қўйишда, балки, металларни нуқсонларини аниқлаш, назорат ва таҳлиллар олиб бориш каби муҳим ишларда ҳам кенг қўлланилади:
| Ишчи кучланиш чегараси, кВ | Рентген нурланишининг қўлланиш соҳаси |
| 5 -15 | Тиббиётда тери юза қатламини даволаш учун;Нурланиш ютиш хусусияти заиф материалларнинг текшириш (нуқсонларини аниқлаш) |
| 30 - 60 гача | Нометалл буюмларни, (масалан пластмассаларни), енгил қотишмаларни ( 6-30 мм гача қалинликдаги алюминийли, магнийли қотишмалар) текшириш; Рентгенострукурали таҳлил. |
| 110 - 125 гача | Тиббиётда ташхис қўйиш ва юза қатламларни даволаш учун статсионар қурилмаларда.Қалинлиги 100 мм гача Алюминий ва 20 - 30 мм гача Пўлат материалларни назорат қилиш; |
| 200 - 250 гача | Тиббиётда- чуқур қатламларни даволаш учун;350 мм қалинликкача бўлган Алюминий ва 70 мм гача бўлган Пўлатни назорат қилиш учун. |
| 300 - 400 | 100 - 120 мм қалинликкача бўлган Пўлат материалларни назорат қилиш учун. |
| 1000 гача | 200 мм гача бўлган Пўлатни назорат қилиш учун. Экспозитсия вақти 3 соат. |
| 2000 гача | 300 мм гача бўлган Пўлатни назорат қилиш учун. Экспозитсия вақти 1 соат 35 дақиқа. |
Буюмларни нур орқали текшириш - рентгенодефектоскопияда, текширилаётган обектнинг одатда, рентгенограмма орқали олинган соявий тасвири (баъзан эса, нисбатан камроқ сезгирликдаги флюрессия экрани орқали) структуравий таҳлил қилинади. Бу йўл билан обектларнинг структура яхлитлигини сақлаган ҳолда, яъни бузмасдан туриб, уларнинг ички нуқсонлари - ёриқлари, тирқишлари, тешик ва ҳо казоо механик нуқсонларини ҳамда ёт аралашмалрни аниқлаш мумкин. Ҳозирги кунда, ушбу соҳа билан асбобсозликдаги алоҳида фан - "Бузмасдан назорат қилиш" фани амалий ва назарий шиғулланади. Обектларни бузмасдан назорат ва таҳлил қилишнинг рентгеноструктур таҳлилидан ташқари яна бир неча - Акустик, Рандиотўлқинли, ва ҳоказо, жами 6 хил усуллдаги ўнлаб турлари мавжуд.
Рентгеноструктурали таҳлилда, рентген нурлари ёрдамида модданинг энг кичик масштабдаги нозик структураси - қаттиқ жисм ташкил қилувчи кристалл панжарадаги атомларнинг жойлашуви, кристалларнинг ўлчамлари ва ўзаро муносабатлари таҳлил қилинади. Рентгеноструктур таҳлил ёрдамида, минераллар, ноорганик ва органик (масалан ДНК, оқсиллар, антибиотиклар ва ҳ.к.) бирикмалар, қотишмаларнинг атом ва ядро структураларининг тузилиши аниқланади.
Ренген нурларининг сингиш хусусияти, яъни текширилаётган обект қалинлигидан ўта олиш қобилияти, уларнинг тўлқин узунликларига чамбарчас боғлиқ бўлиб, ўз навбатида рентген нурларининг тўлқин узунлиги, трубкага бериладиган кучланишга боғлиқдир. Нуқсонларни аниқлаш - дефектоскопия мақсадларида 2000 кВ гача бўлган кучланиш қийматлари ишлатилади. Металларда нуқсонларни аниқлаш учун бундай ўта юқори кучланишга эга ускуналардан жуда камдан кам фойдаланилади; уларнинг тузилиши жуда мураккаб, габаритлари бесўнақай, таннархи қиммат ва трубкалари тез ишдан чиқади.
