Салмонеллёз сабаби бўлган Салмонелла - граммусбат бактерияларнинг таёқча шаклидаги тури ва энтеробактериялар гуруҳига киради. Салмонелла - ҳамма жойда тарқалган ва чидамли бактерия, у қуруқ муҳитда бир неча ҳафта ва сувда бир неча ой яшаши мумкин.
Салмонеллёз ҳақида асосий фактлар
- Салмонелла бутун дунёда диарея касалликларининг етакчи сабабларидан бири ҳисобланади.
- Салмонеллёзнинг аксарият ҳолатлари енгил кечади; аммо, баъзида салмонеллёз ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин.
- Микробларга қарши дориларга салмонелланинг чидамлилиги бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш муаммосидир.
- Салмонеллёзга қарши профилактика чораси сифатида тўлиқ пишириш каби асосий озиқ-овқат гигиенаси қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади.
Ҳар йили озиқ-овқат сабабли ҳар ўнинчи одам касал бўлиб, натижада 33 миллион йиллик соғлом ҳаёт йўқолади. Озиқ-овқат билан юқадиган касалликлар, айниқса ёш болаларда оғир кечиши мумкин. Диарея касалликлари зарарли овқатлар оқибатида энг кўп учрайдиган касалликдир.
Бактериянинг барча серотиплари одамларда касаллик келтириб чиқариши мумкин бўлса-да, баъзилари ўзига хос бўлиб, фақат битта ёки бир нечта турларда яшаши мумкин: масалан, Дублин Салмонелла энтерика серотипи қорамолларда, чўчқаларда эса Чолераесуис Салмонелла энтерика серотипи тарқалган. Ушбу ўзига хос серотиплар одамда касаллик келтириб чиқарганда, касаллик кўпинча инвазив бўлиб, ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин.
Бироқ, серотипларнинг кўп қисми турли хил ташувчиларда мавжуд. Ушбу серотиплар одатда гастроентеритни келтириб чиқаради, бундай ҳолат кўпинча асоратсиз кечади ва алоҳида даволанишни талаб қилмайди, аммо болалар, қариялар ва иммунитет танқислиги бўлган беморларда оғир бўлиши мумкин. Ушбу гуруҳга Энтеритидис серотйпе Салмонелла энтерика ва Тйпҳимуриум серотйпе Салмонелла энтерика киради, дунёнинг аксарият минтақаларида ҳайвонлардан одамга юқадиган энг тарқалган икки Салмонелла серотипи.
Салмонеллёз касаллиги ҳақида
Салмонеллёз - бу Салмонелла бактерияси келтириб чиқарадиган касаллик. Одатда бу касаллик ҳароратнинг кескин кўтарилиши, қорин оғриғи, диарея, кўнгил айниш ва баъзида қусиш билан кечади.
Симптомлар Салмонелла таъсир қилганидан кейин 6-72 соат ўтгач (одатда 12 дан 36 соатгача) пайдо бўлади ва касаллик 2 дан 7 кунгача давом этади.
Салмонеллёз белгилари нисбатан юмшоқ бўлиб, аксарият ҳолларда беморлар ўзига хос даволашсиз тикланади. Бироқ, айрим ҳолларда, айниқса болалар ва қарияларда касаллик билан боғлиқ сувсизланиш ва ҳаёт учун хавфли ҳолатда оғир бўлиши мумкин.
Салмонеллёз сабаби
Салмонелла уй ва ёввойи ҳайвонларда, асосан парранда, чўчқа ва қорамол каби озиқ-овқатга истеъмол қилинадиган ҳайвонларда кенг тарқалган; шунингдек, уй ҳайвонлари орасида, жумладан мушуклар, итлар, қушлар ва тошбақа каби судралиб юрувчиларда учрайди.
- Салмонелла бутун озиқ-овқат занжири бўйлаб, ҳайвонлар учун озуқа, асосий ишлаб чиқаришдан тортиб, одамлар уйига ёки озиқ-овқат хизмат кўрсатадиган муассасаларгача бориши мумкин.
- Одамлар салмонеллёз билан одатда ҳайвонлардан келиб чиққан ифлосланган овқатни (асосан тухум, гўшт, паррандачилик ва сутни) истеъмол қилиш йўли билан касалланишади, аммо салмонеллёз бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан гўнг билан ифлосланган яшил сабзавотлардан ҳам юқиши мумкин.
- Нажас-оғиз йўли орқали одамдан одамга юқиши ҳам содир бўлиши мумкин.
- Одам касалланган ҳайвонлар, шу жумладан уй ҳайвонлари билан алоқа қилиш орқали ҳам касалликни юқтирса бўлади. Юқтирилган ҳайвонлар кўпинча касаллик белгиларини кўрсатмайди.

Салмонеллёзни даволаш
Оғир ҳолатларда даволаш электролитларни тўлдиришдан иборат (қусиш ва диарея орқали чиқарилган натрий, калий ва хлор ионлари каби электролитлар ўрнини босиш) ва регидрататсия (сув йўқотилишини тўлдириш).
Соғлом одамларда енгил ёки ўртача даражадаги касаллик учун анъанавий микробларга қарши терапия тавсия этилмайди. Бу антимикробли дорилар бактерияларни тўлиқ ўлдирмаслиги ва улар дориларга янада чидамли болиб кетиши мумкинлиги билан изоҳланади, кейинчалик бундай ҳолат дорилар умуман самарасиз бўлиб қолишига олиб келади.
Лекин, шу билан бирга, чақалоқлар, қариялар ва иммунитет танқислиги паст бўлган беморлар каби хавф гуруҳлари микробларга қарши даволанишга муҳтож бўлиши мумкин. Микробларга қарши воситалар одатда инфексия ичакдан тананинг бошқа қисмларига тарқалганда буюрилади.
Салмонеллёзни олдини олиш
Олдини олиш учун озиқ-овқат етиштирилиш, одамлар столига келтирилгенга қадар барча босқичларда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан тортиб, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва тайёрлашга қадар, ҳам тижорат ташкилотларида, ҳам уйда назорат чоралари талаб этилади.
Салмонеллани олиб кетиши мумкин бўлган чақалоқлар ва ёш болалар ва уй ҳайвонлари (мушуклар, итлар, тошбақалар ва бошқалар) ўртасидаги алоқани диққат билан кузатиб бориш керак.
Омма ва саёҳатчилар учун саллмонелёзга қарши тавсиялар
Қуйидаги тавсиялар саёҳат пайтида хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради:
- Сафар пайтида овқатнинг тўғри пишганлигига ва иссиқ ҳолатда дастурхонга тортилганига ишонч ҳосил қилинг.
- Хом сут ва сут маҳсулотларидан сақланинг. Фақат пастеризатсияланган ёки қайнатилган сутни ичинг.
- Муз хавфсиз сувдан тайёрланмаган бўлса, уни ичимликлар билан бирга истеъмол қилишдан сақланинг.
- Агар сувнинг хавфсизлиги тўғрисида шубҳа туғилса, уни қайнатиб олинг ёки иложи бўлмаса, дезинфектсияловчи восита билан дезинфексия қилинг (одатда дорихоналарда мавжуд).
- Қўлингизни яхшилаб ювинг ва совунни тез-тез ишлатинг, айниқса уй ҳайвонлари ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари билан алоқа қилгандан кейин ва ҳожатхонадан кейин.
- Мева ва сабзавотларни яхшилаб ювиб ташланг, айниқса хом ҳолатда истеъмол қилсангиз. Иложи бўлса, сабзавот ва меваларни тозалаб, кейин истеъмол қилинг.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун саллмонелёзга қарши тавсиялар
ЖССТ озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари учун қуйидаги кўрсатмаларни ишлаб чиқди:
Профессионал ва уй шароитида озиқ-овқат тайёрлаш билан шуғулланадиган шахслар овқат тайёрлашда ҳушёр бўлишлари ва овқат тайёрлаш билан боғлиқ гигиена қоидаларига риоя қилишлари керак.
Иситма, диарея, қусиш ёки юқумли кўринадиган терининг шикастланишлари кузатилган ишчилар ишдан четлатилиши ва иш берувчига хабар беришлари керак.
Мева, сабзавот ва балиқ ишлаб чиқарувчилар учун саллмонелёзга қарши тавсиялар
Хавфсиз мева ва сабзавотларни етиштиришнинг бешта асосий принсипи:
- Шахсий гигиенани сақланг.
- Далаларни ҳайвонларнинг нажаслари билан ифлосланишидан сақланг.
- Ишлов берилган оғитдан фойдаланинг.
- Суғориш суви хавфини баҳолаш ва бошқариш.
- Йиғилган ҳосилни ва сақлаш ускуналарини тоза ва қуруқ ҳолда сақланг.
Хавфсиз балиқ маҳсулотларини етиштиришнинг бешта асосий принсипи
Аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш учун сув маҳсулотлари этиштириш хавфсизлигини яхшилашнинг бешта муҳим принсипи:
Шахсий гигиенани сақланг.
- Ҳовузни тоза тутинг.
- Сув сифатини кузатиб боринг.
- Балиқларингизнинг соғлиғини кузатиб боринг.
- Балиқ йиғиш учун тоза ускуналар ва идишлардан фойдаланинг.
