Ҳаракатнинг нисбийлигини ҳисобга олиш учун «саноқ жисм» тушунчаси киритилди. Масалан, одамлар ва машиналарнинг ҳаракати ёки тинч ҳолати Ерга нисбатан ҳисобланади. Бундай ҳолда, Ер саноқ жисмидир. Бизни ўраб турган космосдаги барча жисмларнинг тинч ёки механик ҳаракати ушбу саноқ жисмлага нисбатан ҳисобланади. Агар Ернинг Қуёш атрофидаги ҳаракати ҳисобга олинса, унда саноқ жисм Қуёш бўлади.
Ҳаракат ёки тинч ҳолати кузатиладиган жисмга саноқ жисми дейилади.

Расмда 1 м/с тезликда ҳаракат йўналиши бўйича одам, 10 м/с тезликда ҳаракатланаётган платформа кўрсатилган. Агар платформа сақноқ жисм сифатида қаралса, у ҳолда одамнинг тезлиги 1 м / с ни ташкил қилади. Агар биз Ерни саноқ жисм сифатида оладиган бўлсак, одамнинг тезлиги 11 м / с яни (10 м / с + 1 м / с) = 11 м / с бўлади. Машинани, поездни ва бошқа жисмларни ҳаракатга келтиришда Ер ўрнига унинг юзасида ҳаракатсиз турган бино, дарахт ва ҳоказоларни саноқ жисм сифатида олиш мумкин. Масалан, автомобил ҳаракатига нисбатан йўл четидаги дарахт, кейин бу дарахтни саноқ жисм сифатида олиш мумкин.
