Система — ташқи муҳитдан чегара билан ажратиб олинган фазонинг бир қисми бўлиб, у ўзининг (таркибий қисми) консентратсияси — C, энергияси — E, температураси — Т, босими — P, ҳажми — V(параметрлари) билан тавсифланади.
Система турли хил бўлиб, уларжумласига алоҳида модда ёки моддалар тўплами, колбадаги реаксион (аралашма) эритма, силиндрдаги газ ва ҳоказолар киради. Система бир ёки бир неча таркибий қисм (компонент) дан иборат бўлади. Системалар таркибий қисмларининг агрегат ҳолатига кўра гомоген ва гетероген системаларга бўлинади.
Агар система бир хил агрегат ҳолатдаги моддалар (фақат газсимон моддалар,фақат қаттиқ ёки фақат суюқ) моддалардан иборат бўИса, гомоген (бир жинсли) система дейилади. Масалан, ҳаво, турли газламинг аралашмалари, эритмалар, нефт. Ҳаво, азот, кислород, бошқа газлар аралашмасидан иборат ҳаво-система, азот, кислород, бошқа газлар — компонентларга киради. Агар турли агрегат ҳолатдаги моддалар (газ-суюқ, қаттиқ-суюқ, қаттиқ-газ) дан иборат бўлса, гетероген система дейилади.
Масалан, лойқа сув (тупроқ заррачалари—қаттиқ, сув—суюқ компонент), олтингугуртбилан темир кукуни аралашмаси, ҳаводаги чанг заирачалари, колбадаги эритма билан чўкма ва ҳоказолар.

Система энергиясининг бир турдан бошқа турга айланиши сабаби ва қонуниятларини ўрганувчи фан бўлимига термодинамика дейилади. Термодинамик тушунчалар, катталиклар ва унинг қонунларидан ишлаб чиқариш жараёнларининг энергетик балансларини ҳисоблашда, уларни бошқаришда ва моделлаш тиришда фойдаланилади.