Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Физика

Сифат коеффитсиенти ҳақида малумот

Сифат коеффитсиенти бу - радиобиолгиядаги нисбий биологик эффективликнинг (НБЕ) ўрта қийматдаги коеффитсиенти бўлиб, у муайян турдаги нурланишнинг (?-нурланишга нисбатан) хавфлилик даражасини ифодалайди. Коеффитсиент қанчалик катта бўлса, нурланиш ҳам шунчалик хавфли бўлади. Яъни, ушбу атамани, "зарарланиш даражаси (сифати) коеффитсиенти" сифатида тушуниш тўғрироқ бўлади.

Муайян нурланиш турининг нисбий биологик эффективлиги бу - бир хил эквивалент дозадаги нурланишнинг, ютилган рентген нурланиши (ёки гамма нурланиши) дозасига нисбатининг ифодалайди.

Ионланувчи нурланишларнинг сифат коеффитсиентларининг қийматлари, инсоннинг ионланувчи нурланишларнинг кичик дозалари таъсирида сурункали нурланиши олиши натижасида, ютилган энергия миқдорининг салбий биологик таъсирларини микроўлчамларда тақсимланишини инобатга олган ҳолда ҳосил қилинган.

Турли манбалардаги сифат коеффитсиентининг қийматлари ўзаро фарқларга эгадир. Шу сабабли қуйидаги жадвалда, уларнинг турли кўрсаткичлари келтирилди.

Нурланиш туриСифат коеффитсиенти
МанбаХалқаро НурланишданҲимоя Ҳайъати 1990Халқаро НурланишданҲимоя Ҳайъати 2007
Фотонлар (γ-нурланишлар ва рентген нурлари)11
β-зарралар11
Мюонлар11
α-зарралар2020
Нейтронлар (резонансли, иссиқлик, суст в.ҳ.к.) 10 кеВ гача52.5+18,2·e-[ln(E)]2/6
Нейтронлар 10 кеВ дан 100 кеВ гача102,5+18,2·э-[ln(E)]2/6
Нейтронлар 100 кеВ дан 2 МеВ гача202,5+18,2·e-[ln(E)]2/6(1 МеВ гача)5,0+17,0·e-[ln(2·E)]2/6(1 МеВ дан юқори)
Нейтронлар 2 МеВ дан 20 МеВ гача105,0+17,0·e-[ln(2·E)]2/6
Нейтронлар 20 МеВ дан юқори55,0+17,0·э-[ln(2·E)]2/6(50 МеВ гача)2,5+3,25·e-[ln(0.04·E)]2/6(50 МеВ дан юқори)
Протонлар 2...5 МеВ52
Протонлар 5...10 МеВ52
Оғир ядролар2020