Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Биология, Анатомия

Скелетнинг тузилиши ва суякларнинг турлари

Сайтимиз кундан кунга ўз контентини биологиянинг турли соҳаларига оид мақола ва турли маълумотлар билан тўлдириб борар экан, жараёнга хайриҳоҳ ёшлар сафимизга қўшилмоқда. Ушбу мақолада бўлажак олим, шифокор Андижон тиббиёт институти Даволаш факултети талабаси Сарварбек Сулаймоновнинг скелет системаси ҳақидаги сайтимиз учун махсус тайёрланган мақоласи билан танишишингиз мумкин. 

Одам анатомияси ҳақида сўзлар эканмиз, биринчи навбатда тасаввуримизда скелет сурати гавдаланади. Эътибор беринг! Сизнинг тасаввурингиздаги скелет тасвирининг тиниқлиги қанчалик даражада? Унчалик тиниқ эмас тўғрими? Яъни сиз ҳар бир суякнинг кичик аксессуарларигача аниқ-тиниқ тасаввурга эга эмассиз… Келинг, ҳозир хаёлингиздаги шу тасвирларни сезиларли даражада ойдинлаштиришга уриниб кўрамиз ва тасаввурингизни 2Д форматидан 3Д га ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун эса сиздан фақатгина диққат-эътибор талаб этилади!

Танамизда таянч-ҳаракатланишда иштирок этувчи 206та суяк мавжуд. Бу суяклар ўзаро ҳаракатли ва ҳаракатсиз бирикиб скелет системасини ташкил этади (булардан фақатгина тилости суяги бошқалари биланбирлашмаган). Янги туғилган чақалоқларда эса суяклар сони 270 дан орти қбўлади ва тузилишида ҳам бир қанча фарқлар бор. Одам улғайган сари айримсуяклар ўзаро қўшилади ва натижада 206 тани ташкил этади. Биламизки, суяклар шаклига кўра бир неча типларга бўлинади. Қуйидаги расмда суякларнинг типлари келтирилган:

Энди суякларнинг тузилишига ҳам эътибор қаратамиз. Бу узун найсимон суякнинг тузилиши бўлиб, бир неча қисмларни фарқлаймиз: танага яқин проксимал ва танадан узоқдаги дистал қисмлар, буерда проксимал-дистал эпифиз ва ўсувчи қисм метафизни кўрамиз, ўрта қисмиеса диафиз ҳисобланади. Метафиз қисми суякнинг бўйига ўсишини таъминлайди. Эпифиз қисмларида гиалин тоғайи билан қопланган бўғим юзалари мавжуд. Барча суяклар юзаси суяк усти пардаси периостеум билан қопланган, найсимон суякларда ички суяк пардаси эндоостеум ҳам бўлади.

Кўриб турганингиздек, суякларда озиқлантирувчи тешик мавжуд бўлиб, у ердан озиқлантирувчи артерия ва вена қон томирлари ўтади. Суяклардаги қон сиркулятсияси шу томирларга боғлиқ.

Қуйидаги расмда найсимон суякнинг гистологик тузилиши келтирилган.

Бу суякнинг асосини суяк пластинкалари ташкил этиб, пластинкалар ингичка, бир-бирига параллел ҳолда жойлашган коллаген толалардан ва остеотсит ҳужайралардан иборат. Ҳар бир пластинкада коллаген толалар қўшни пластинкадаги коллаген толаларга нисбатан параллел жойлашади. Пластинкаларда толаларнинг бундай йўналиши суяк тўқимасини мустаҳкам қилади.

Суяк пластинкаларининг жойлашишига қараб икки хил суяк моддаси фарқланади: компакт (зичлашган) ва ғовак суяк. Компакт суякда пластинкалар бир-бирига жипс параллел жойлашса, ғовак суякда пластинкалар ҳар хил йўналишда, бир-бирига нисбатан турли хил бурчак ҳосил қилиб жойлашади ва уларнинг орасида кичик-кичик бўшлиқлар ҳосил бўлади.

Нишонланган радиоактив фосфор билан ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики, ғовак суяк ўзида ҳаракатчан фосфор тутиб, у осонлик билан қонга ўтиши мумкин. Компакт суяк эса ғовакка қараганда уч марта камроқ ҳаракатчан фосфор тутади. Шундай қилиб, минерал тузлар алмашинувида ғовак суяк асосий рол ўйнайди.

Суяк деворининг ўрта қаватини остеонлар (Гаверс системаси) ҳосил қилиб, улар компакт суякнинг структура бирлиги ҳисобланади. Остеонлар ҳам пластинкалардан иборат бўлиб, улар консентрик ҳалқалар сифатида қон томирларни ўраб жойлашади. Остеонлар девори қалинлиги 5-20 мкм бўлган, бир-бирининг ичига кирган силиндрлар системасидан тузилган. Қон томирлар остеонлар марказида жойлашади. Остеон ҳалқаларини ҳосил қилган пластинкаларнинг оссеин толалари ўз йўналишига эга бўлгани учун суякнинг бўйлама ва кўндаланг кесмаларида пластинкаларни аниқ ажратиш мумкин.

Юқорида суякнинг ташқи томондан суяк усти пардаси периостеум билан ўралганлигини айтиб ўтган эдик. Суяк усти пардасида озиқлантирувчи қон томирларидан ташқари нерв толалари ҳам жойлашган. Бу миелинли ва миелинсиз нерв толаларининг чигаллари мавжуд. Нерв толаларининг бир қисми остеон каналига, у ердан эса суяк кўмигига етиб боради.

Сезган бўлсангиз бу расм юқоридаги расм кесмасининг яқинлаштирилган ҳолати ва бу ерда суяк ҳужайраларига эътибор қаратилган. Уч хил суяк ҳужайралари фарқ қилинади: остеотситлар, остеобластлар ва остеокластлар.

Остеотситлар ўсимтали ҳужайралар бўлиб, ўз шаклига мос келадиган бўшлиқларда жойлашади ва ўсимталари билан ўзаро боғланган. Остеотситлар суяк тўқимасининг асосий ҳужайралари ҳисобланиб, ҳужайра маркази (сентросомалар) топилмаган, шу сабабли бу ҳужайралар бўлиниш қобилиятига эга эмас.

Остеобластлар (остеон – суяк; бластос – куртак) суяк усти пардасида ва суякнинг янгидан ҳосил бўлаётган жойларида учрайди. Булар суяк ҳосил қилувчи ёш ҳужайралардир. Бу ҳужайралар доимо оқсил синтез қилиб ҳужайралараро моддага ажратиб туради, ҳужайралараро модда ҳосил бўлиши тугагандан сўнг улар актив бўлмаган суяк ҳужайраларига – остеотситларга айланади.

Остеокластлар (остеон – суяк, класио – парчаланиш, емирилиш) – бу ҳужайралар оҳакланган тоғай ва суяк тўқималарининг емирилишида актив иштирок этади. Улар макрофагларнинг махсус тури бўлиб, суяк тўқимаси билан учрашган еридаўйиқлар (лот. – лакуна) ҳосил бўлади. Остеокластларнинг суяк тўқимасини емиришида улар ажратиб чиқарадиган КО2 муҳим рол ўйнайди, деб ҳисобланади.

Танадаги мавжуд суяклар қуйидаги расмларда номлари билан кўрсатилган:

Орамиздан деярли кўпчилик бош суякларининг тузилиши, умуман олганда, уларнинг сони, бирикиш чегаралари ҳақидаги маълумотларга қизиқсалар керак деб ўйлаган ҳолда расмлар борасида кўпроқ бош суякларига урғу беришга қарор қилдик.

Кўриб турганингиздек бош суяклари бир-бири билан ўзига хос тарзда турли хил чоклар ҳосил қилиб бириккан. Бу чоклардан энг мустаҳками чакканинг тангасимон чоки (инг. сқуамоус сутуре) ҳисобланади.
Сон суяги танадаги энг қаттиқ суяк бўлса, яноқ суяги ёйи эса инсон юз қисмидаги суякларнинг энг қаттиғидир.
Яна бир маълумот – мия қутиси суякларининг ички юзасида бош миядан қон олиб кетувчи веноз синусларнинг эгатлари мавжуд, бу эгатлар бош ҳали суякланмаган вақтда юзага келади.

Суякларнинг жинсга оид фарқлар

Скелет системасида жинсга оид бир қанча фарқлар мавжуд. Ҳозир улардан бир нечтасини кўриб чиқамиз:
– Аёлларда елка чаноққа нисбатан тор бўлади, эркакларда аксинча(буни ҳамма билади)
– Чаноқда қов суяклари орасида гемиартроз (сймпҳисис) – ярим бўғим мавжуд бўлиб аёлларнинг туғиш жараёнида суякларнинг бир-биридан узоқлашишини таъминлаб беради
– Тўшнинг ханжарсимон ўсиғи аёлларда эркаклардагига нисбатан тўмтоқроқ бўлади.

Эътиборингиз учун ташаккур! Агарда одам анатомияси ҳақида пухта билимларга эга бўлишни истасангиз ёки 3Д форматдаги дастурларга қизиқсангиз ушбу манзилдан шахсий компютерингиз учун анатомиядан инглизча махсус дастурни юклаб олинг.