Кислороднинг водород билан ҳосил қилган асосий бирикмаси сув (H₂O) дир. Сув таркибида массаси жиҳатдан 88,8% кислород ва 11,2% водород бор.
Физикавий хоссалари
Сувнинг +4°C даги зичлиги 1 г/см³ га тенг. Сувнинг солиштирма иссиқлик сиғими 1 кал/г ёки 4,18 Ж/г га тенг. Демак, 1 г сувни 1°C га иситиш учун 4,18 кЖ иссиқлик сарф қилинади. Сув тирик организмлар ва ўсимликлар учун энг керакли модда ҳисобланади, чунки сув яхши эритувчидир. Тирик организмлар ва ўсимликлар озуқа моддаларни сув орқали табиатдан қабул қиладилар. Сувнинг молекулалари ўзаро водород боғлари орқали боғланган. Шу сабабли хона температурасида суюқ боʻлади, 0°C да музлайди, 100°Cда қайнайди.
Сувнинг таркибидаги водород изотоплари турига коʻра: H₂O (оддий), D₂O (оғир) ва T₂O(ўта оғир) сув бўлади. Лекин табиатда асосан H₂O ҳолида учрайди. Оғир сувнинг физикавий хоссалари: зичлиги 1,1005 г/см³, t°=3,8°C, t°=101,4°C. Оғир сувда кимёвий реакциялар секинроқ боради. H₂O w D₂O ҳам тўпланади. Ундан моддаларнинг спектрал хоссаларини ўрганишда (водород — дейтерий алмашинуви) ва ядро реакторларида нейтронлардан секинлаштиргич сифатида фойдаланилади.
Кимёвий хоссалари
Сув молекуласида водород-кислород богʻи қутбли боғланиш бўлганлиги ва уларнинг оʻзаро 104° бурчак остида жойлашганлиги сабабли унинг молекулалари қутбланган. Шу сабабли оддий шароитда металл ва металлмаслар (фтор ва хлор) билан реакцияга киришади:
2H2O+2F2 = 4HF+O₂
H2O+Cl2 = HCl+HCIO
Сув молекулалари водород боғланиш орқали боғланган. Шу сабабли оддий шароитда сув суюқ модда.
Сувда кўпчилик моддалар эрийди ва сувнинг молекулалари турли ионлар билан гидратлар ҳосил қилади. Сувнинг бу хусусиятини қуйидаги 1-расмдан кўриш мумкин.

KatAn+(n+m)H2O → [Kat•nH₂O]++[An•mH2O]—
Сув ишқорий ва ишқорий-ер металлар билан таъсирлашиб ишқорларни ҳосил қилади:
2H2O + 2Na = 2NaOH+H₂
Юқори температурада сув буғи бошқа металлар билан ҳам бирикиб оксид ҳосил қилади:
2Al + 3H2O→ Al2O3 + 3H₂
Сув кўпгина мураккаб моддалар билан реакцияга киришади:
H2O + NH3 → NH4OH
H2O+K2O → 2КОН
H2O+CO₂ → H₂CO₃
Бу реакциялар натижасида тегишли асос, кислота ёки кристаллгидратлар ҳосил бўлади:
Na2CO3+10H2O → Na2CO3 •10H2O
CuSO4+5H2O → CuSO4•5H2O
Сув ҳам оксидловчи, ҳам қайтарувчи вазифасини бажара олади. Чунки сувнинг таркибида H+ ва O-2 мавжуддир. Шу сабабли сув металл гидриди билан реакцияга киришиб, оксидловчи:
NaH+H2O = NaOH+H2
Кислородни бириктириб олиб водород пероксид ҳосил қилиш реакциясида қайтарувчи бўла олади:
2H₂O-2+O2 = 2H₂O-1
Сувинг инсон ҳаётида аҳамияти
Сув инсон ҳаёти учун жуда муҳим бирикмалардан биридир. Унинг аҳамиятини қуйидаги пунктларда батафсил баён этишга ҳаракат қиламан:
- Ҳаёт манбайи
Сув ҳаёт учун зарур бўлган асосий унсурлардан биридир. Инсон танасининг 60 фоиздан ортиғи сувдан иборат. Сув оқсиллар, ДНК, ҳужайра мембраналарининг таркибий қисми ҳисобланади. Инсон организмидаги барча кимёвий жараёнлар сувда юз беради. - Озиқланиш
Озиқ моддаларнинг ҳазм бўлиши ва қон орқали танага тарқалиши сувга боғлиқ жараёндир. Сувсиз инсон овқат ҳазм қила олмайди ва озиқ моддалар организмга етиб бормайди. - Терморегулация
Сув инсон танасининг иссиқлик алмашинувини тартибга солади. Тер орқали иссиқлик танадан чиқиб кетади ва организим нормалтемпературада сақланиб қолади. - Метаболик жараёнлар
Барча метаболик жараёнлар, яъни моддалар алмашинуви жараёнлари сувда амалга ошади. Сув бу жараёнларни енгиллаштириб, зарур моддаларнинг ҳужайралар орасида ҳаракатланишини таъминлайди. - Детоксикация
Сув организмни токсик моддалардан тозалайди. Буйрак ва жигар орқали заҳарли чиқиндилар танадан чиқариб юборилади. - Нейрофизиологик функциялар
Мия фаолияти учун сув жуда муҳимдир. Сув танқислиги мияда турли хил патологик ўзгаришларга олиб келади. - Репродуктив саломатлик
Ҳомиладорлик ва лактация давридаги сув этишмовчилиги оқибатлари оғир бўлиши мумкин. Сувнинг етарли миқдорда истеъмол қилиниши она ва бола саломатлиги учун муҳимдир.
Шунингдек, сув қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт, энергетика соҳаларида ҳам муҳим рол ўйнайди. Хулоса қилиб айтганда, сув инсон ҳаёти ва фаровонлиги учун жуда зарурдир. Соғлом ҳаёт тарзини танлаш учун мунтазам равишда сифатли сув истеъмол қилиш тавсия этилади.
