Ҳар қандай модда сифат ва миқдор таркиблари билан ажралиб туради ва улармоддалами тавсифловчи асосий катталиклар қаторига киради. Шу сабабли, кимёнинг асосий қонунлари қаторидамодда таркибининг доимийлик қонуни ҳам туради. Бу қонуннинг асосчилари Ж. Далтон, С. Пруст ва А. Лавуазедир. 1808 йида француз олими Ж.Пруст таклиф қилган қонун 1809 йилда тан олинди.
Қонуннинг таърифи: Ҳар қандай кимёвий тоза модда қандай моддалардан ва қандай усулда олинишидан қатъиназар доимо бир хил сифат ва миқдор таркибга эга бўлади.
Бу қонуннинг маъносини қуйидаги мисол билан тушунтирса бўлади. Ош тузи —NaCl моддасини қуйидаги реакциялар бўйича ҳосил қилиш мумкин:
a) 2Na + Cl2 = 2NaCl
b) NaOH + HCl = NaCl + H2O
v) BaCL2 + Na2SO4 = 2NaCl + BaSO4
Тенгламалардан кўриниб турибдики,учала реакция (учта усул) билан ҳосил қилинган NaCl моддаси таркибида 1 атом Na га 1 атом Cl тўғри келади.
Таркиби доимий бўлган моддаларни “далтонид” дейилади. Улар қаторига кислоталар, асослар, тузлар, газларкиради. Лекин шундай моддалар ҳам борки, улами ҳосил қилишда реакция шароити (P, T, V, C) озгина ўзгартирилса, ҳосил бўладиган модданинг таркиби ҳам ўзгаради, яъни улар таркибнинг доимийлик қонунига бўйсунмайдилар. Бундай моддаларни бертоллидлар дейилади. Улар қаторига оғир металларнинг оксидлари TixOy; TiO1.98 ,TiO2; ZrxOy; Zr1.2O2.1, Zr0.9O2; сулфидлари MexSy; Zr0.7O2.5; кўпчилик қотишма ва шишалар киради.
- Мавзуга доир мақолалар:
- Кимёнинг асосий стехиометрик қонунлари
- Моддалар массасининг сақланиш қонуни
- Таркибнинг доимийлик қонуни
- Авогадро қонуни ҳақида
- Эквивалентлар қонуни ҳақида
Модда таркибидаги атомларнинг миқдор ўзгаришлари сифат ўзгаришларига олиб келади. Миқдорва сифат доимо ўзаро боғлиқдир. 1803 йилда Ж.Далтон каррали нисбатлар қонунини кашфқилди. Агар икки элемент бир-бири билан бир неча кимёвий бирикма ҳосил қилса, бу бирикмалардаги бир элемент массасига тўғри келувчи бошқа элемент массалари оизаро кичик бутун сонлар нисбатида бўлади.
Масалан,
CO да O(57,14%): C(42,86%) = 1,33
ва CO2 да O(72,73%): C(27,27%) =2,66
2,66:1,33=2
Таркибнинг доимийлиги қонунининг аҳамияти
Таркибнинг доимийлиги қонуни кимёнинг асосий тамойилларидан бири бўлиб, кимёвий реакциялар жараёнида модданинг массаси ўзгармаслигини айтади. Бу қонун 18-аср охирида франтсуз олими Антуан Лавуазе томонидан ишлаб чиқилган ва ҳозирги замон кимёсининг ривожланишига асос боʻлган.
Таркибнинг доимийлиги қонуни кимёвий жараёнлар ва уларнинг оқибатларини тушуниш учун муҳимдир. Бу реакцияда иштирок этувчи реагентлар ва маҳсулотлар миқдорини ҳисоблаш, шунингдек уларнинг кимёвий таркибини аниқлаш имконини беради. Шунингдек, у энергиянинг сақланиши, заряднинг сақланиши қонуни каби баъзи ҳодисаларни тушунтиришга ёрдам беради.
